Get Mystery Box with random crypto!

Динимиз туфайли бизга ошно бўлган туйғулар, аслида бутун инсон | QUR'ON•TV

Динимиз туфайли бизга ошно бўлган туйғулар, аслида бутун инсониятга иссиқ меҳр билан қарамоқ тарзида юзага чиқгай ва ҳар кимнинг яхшилигини истагаймиз.

Душманлигимиз шакли:
«Фала удвана илла ъалаз-золимийн».
«Фақат золимларга душманлигимиз бор, зулм қилгани учун...» Ё гуноҳлар қилиб, ўз-ўзига зулм этгани учун ва ё бошқаларнинг ҳақини босиб олиб, талаб, эгаллаш тарзида унга зулм қилгани учун... Фақат зулмга нисбатан душманлик сақлагаймиз. Мазлумнинг дўстимиз, аммо золимнинг омонсиз рақиби бўлгаймиз. Шундай бир ғоямиз бор. Аслида бу жаҳонни қутқарадиган бир фикрлаш тарзидир.

Абдуллоҳ ибни Амр (розияллоҳу анҳумо) отаси ҳам, ўзи ҳам саҳоба, Пайғамбармиздан ривоят қилишларича, Пайғамбар жанобимиз (с.а.в.) бундоқ деб марҳамат этдилар: «Бир кишининг биродарига шавқ билан боқмоғи менинг ушбу масжидимда бир йил эътикоф ўтирмоқдан кўра яхшироқ, хайрлироқдир».

«Ҳақиқий севги» китобидан.

АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

Линкни босинг ва «Qur'on•Tv» га қўшилинг!

https://t.me/joinchat/UcAmGHd-Zbv7RVYl