Get Mystery Box with random crypto!

YANGI QIZILTEPA

Telegram kanalining logotibi qiziltepa_hokimligi — YANGI QIZILTEPA Y
Telegram kanalining logotibi qiziltepa_hokimligi — YANGI QIZILTEPA
Kanal manzili: @qiziltepa_hokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 23.40K
Kanalning ta’rifi

Rasmiy kanal https://t.me/qiziltepa_hokimligi
Facebook https://www.facebook.com/qiziltepa.tumani.hokimligi
Instagram https://www.instagram.com/yangi_qiziltepa
Youtube https://www.youtube.com/channel/UCzPRMwfxln1spi62JKluF3A
Sayt: qiziltepa.uz

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 168

2022-09-04 11:09:25
100 YOSHDAN OSHGAN NURONIYLAR TAQDIRLANDI

Muxbir: Sabina XO'JAYEVA

BIZNI KUZATISHDA DAVOM ETING
https://t.me/zortv_bukun

#тв
4.2K views08:09
Ochish/sharhlash
2022-09-04 09:59:01
ҲОКИМ 5,5 МИЛЛИАРД СЎМ САРФЛАНГАН МАКТАБДА БЎЛДИ

Туман ҳокими У. Файзиев эртага бошланадиган янги ўқув йили олдидан қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган мактабларда бўлмоқда.

Шундай мактаблардан бири 6-умумий ўрта таълим мактаби бўлди.  Ушбу мактабда жорий йилда қарийб 5,5 миллиард сўмли қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. Жумладан, мавжуд бино капитал таъмирланди, 180 ўринли янги ўқув блоги, спорт зали қурилди, мактаб атрофи тўлиқ ўралди.
4.6K views06:59
Ochish/sharhlash
2022-09-04 08:49:56
ЯНГИ МАКТАБЛАРГА ЯНГИ АКТ ВОСИТАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Туманда энг сўнгги бўлиб ташкил этилган 41-, 42- ва 43-умумий ўрта таълим мактабларига янги ўқув йили олдидан мултимедиа воситалари ва замонавий АКТ воситалари топширилди.
4.8K views05:49
Ochish/sharhlash
2022-09-04 08:01:39
ТАЪМИРЛАШ СИФАТСИЗ БАЖАРИЛГАНИ ТАНҚИД ҚИЛИНДИ

Туман ҳокими У. Файзиев ёз фасли давомида қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилган мактабларда ушбу ишларнинг сифатини ўрагнишни давом этмоқда.

Капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилган 12-умумий ўрта таълим мактабида бўлган У. Файзиев таъмирлаш ишлари сифатини кескин танқид қилди. Қурувчиларнинг ишини сифатсиз дея баҳолади.

#танқид
5.0K views05:01
Ochish/sharhlash
2022-09-04 07:01:14
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat mustaqilligining 31 yilligi munosabati bilan Oʻzbekiston Yoshlar ishlari agentligi tomonidan tashabbusi bilan chop etilgan "Jadidlar" nomli kitoblar toʻplami tumandagi barcha maktablarga topshirilmoqda.
5.0K views04:01
Ochish/sharhlash
2022-09-04 05:59:57
Эрта қаришга олиб келувчи одатларни биласизми?


Кам ухлаш. Кам ухлаш гормонлар ўзгаришига олиб келиб, бу эса ўз навбатида терида қайта тикланиш қобилиятини пасайтиради.

Ширинликларни кўп истеъмол қилиш. Ушбу одат қариш процессини тезлаштирадиган энг катта одат ҳисобланади.

Қуёшда кўп юриш. Қуёшли кунларда ҳар доим қуёшдан ҳимоя қилувчи SPF-15 кремларидан, қуёшга қарши кўзойнаклардан фойдаланинг.

Нотўғри овқатланиш. Бу борада ёғли, кучли қовурилган ва хамирли овқатларни камайтириш тавсия этилади.

Кам ҳаракатланиш. Соғлик учун энг яхши спорт тури кунига 8000-10000 қадам юриш ҳисобланади. Шу билан биргаликда кам ҳаракатлилик кўп касалликларни: қандли диабет, юрак-қон томир касалликлари, семиришга сабаб бўлади.
894 views02:59
Ochish/sharhlash
2022-09-04 04:59:59 #Биласизми

Ногиронлиги бўлган шахсларга берилган айрим имтиёзлар

Ногиронлиги бўлган шахслар учун ОТМда давлат гранти асосида қўшимча қабул квотаси ажратилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ДХМ ва (ёки) ЯИДХП орқали хизмат кўрсатишда 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди.

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа тайинлашда давлат хизматлари бепул кўрсатилади.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болаларини давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда имтиёзли рўйхатга киритилган.

Тегишли тиббий хулоса асосида муҳтож шахсларга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари берилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш ҳуқуқига эга.

Ногиронлиги бўлган шахслар айрим маҳсулотлар билан бепул таъминланади.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади.

Меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида шароитга эга хона ташкил этилади.
2.1K views01:59
Ochish/sharhlash
2022-09-03 21:02:14
БЕМОРЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан эълон қилинган дам олиш кунларида раҳбарлар кўплаб беморлар, якка ёлғизлар, собиқ ходимларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олишди.

Туман ҳокими У. Файзиев ҳам шу кунларда бир қатор тумандошларимизнинг ҳолидан хабар олди. Навбатдаги манзиллар Нурафшон маҳалласида яшовчи Ш. Эргашев ва Узилишкент маҳалласида яшовчи Ш. Қобиловлар хонадонлари бўлди.

Иккала беморларга ҳам соғлиқ-саломатлик тилаб, озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим қилинди ҳамда муаммолари тингланди.
4.2K views18:02
Ochish/sharhlash
2022-09-03 18:30:50
Транзит ўтувчи юк автомобиллари Самарқанд шаҳрини айланиб ўтишга рухсат этилган йўналишлар

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити Самарқанд шаҳрида ўтказилиши муносабати билан, 14 сентябрдан 17 сентябрь кунига қадар Самарқанд шаҳрига кириш вақтинчалик чекланади.

Ушбу фотодаги QR код орқали ҳаракатланиш учун рухсат этилган айланма йўлларни кўриш мумкин.
3.3K views15:30
Ochish/sharhlash
2022-09-03 15:17:01
ТУРКЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ИШЛАНМОҚДА

Вилоят раҳбарининг Қизилтепадаги ташрифи жараёнида "Кубаро диёр" фермер хўжалиги томонидан Туркиянинг "Electus" компанияси билан ҳамкорликда тажриба тариқасида етиштирилган юқори калорияли ва ҳосилдор маккажўхори етиштириш ишлари билан ҳам танишилди. Туркиялик қишлоқ хўжалиги вакиллари билан вилоятда нафақат маккажўхорини, балки бошқа маҳсулотлар, тўқсонбости экинларни ҳам етиштиришда ўзгача ёндашувни йўлга қўйиш ва тажриба ўтказиш бўйича суҳбатлашилди.

Шунингдек, ташриф жараёнида ушбу фермер хўжалиги томонидан бунёд этилаётган от мактаби ҳам кўздан кечирилиб, тегишли тавсиялар берилди.
4.9K views12:17
Ochish/sharhlash