Get Mystery Box with random crypto!

YANGI QIZILTEPA

Telegram kanalining logotibi qiziltepa_hokimligi — YANGI QIZILTEPA Y
Telegram kanalining logotibi qiziltepa_hokimligi — YANGI QIZILTEPA
Kanal manzili: @qiziltepa_hokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 23.40K
Kanalning ta’rifi

Rasmiy kanal https://t.me/qiziltepa_hokimligi
Facebook https://www.facebook.com/qiziltepa.tumani.hokimligi
Instagram https://www.instagram.com/yangi_qiziltepa
Youtube https://www.youtube.com/channel/UCzPRMwfxln1spi62JKluF3A
Sayt: qiziltepa.uz

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 169

2022-09-03 14:45:25
УЗУМЧИЛИК — ГУЛБОҒ МАҲАЛЛАСИНИНГ ДРАЙВЕРИ

Вилоят раҳбари Н. Турсунов Қизилтепадаги ташрифи жараёнида Гулбоғ маҳалласи ҳудудида фаолият юритаётган боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашди.

Учрашувда фермерларга боғ ва токзорларни замонавийлаштириш, томчилатиб суғоришни йўлга қўйиш орқали даромадни бир неча бараварга ошириш мумкинлиги алоҳида тушунтирилиб, боғ ва токзорлардан фойдаланиш ҳолати яхши эмаслиги, ҳудудда тонналаб маҳсулот етиштирилса ҳам бирорта экспортёр йўқлиги ачинарли ҳолат эканлиги  таъкидланди.

Шунингдек, фермерларнинг, шу билан бирга Арабон ҳудудидаги маҳаллалар раисларининг таклиф ва муаммолари ҳам тингланди.

Ташриф жараёнида ушбу ҳудуддаги "Қизилтепа шарбати" МЧЖга тегишли вино заводида бўлган Н. Турсунов завод ҳолатининг ўта ачигнарли эканлигини кескин танқид қилди ва завод раҳбариятига танбеҳ берди.

Маълумот учун: Гулбоғ маҳалласида 42 та боғдорчилик ва узумчилик фермер хўжаликларида 125 гектар боғлар ва 330 гектар токзорлар мавжуд.
4.6K views11:45
Ochish/sharhlash
2022-09-03 14:15:02
ҚИЗИЛТЕПАДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА ҚАНДАЙ ЛОЙИҲАЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА?

Аввалроқ хабар берганимиздек, бугун вилоят раҳбари Н. Турсунов Қизилтепа туманида бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Дастлаб туман ҳокими У. Файзиев ва тегишли масъуллар билан "Голден мева-сабзавот кластер" МЧЖ томонидан ўзлаштирилган ерларда бажарилган ишлар кўздан кечирилди. Яқинда "Шуҳрат" медали билан тақдирланган И. Шарипов раҳбарлигидаги ушбу МЧЖ томонидан туманнинг Ал Бухорий ҳудудининг қайта ўзлаштириладиган захира ерларидан 1187 гектар ер ажратилган бўлиб, ҳозирда 300 гектар ер майдони ўзлаштирилган ва унинг 250 гектарига шафтоли ҳамда нок кўчатлари ўтқазилган бўлса, яна 50 гектар майдонда пиёз етиштирилмоқда.

Ташриф жараёнида Н. Турсунов Ўртачўл пахта қабул қилиш масканида бўлди, "Мустафо бобо 2001" фермер хўжалиги далаларида пахта йиғим-теримида фаол қатнашаётган теримчилар билан учрашиб, улар билан суҳбатлашди. Энг илғор теримчиларга эсдалик совғалари топширилди.
4.6K views11:15
Ochish/sharhlash
2022-09-03 09:55:12
ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗИШНИ БИЛМАЯПСИЗМИ? БИЗДА ТАКЛИФ БОР

Туман Мадданият ва истироҳат боғида жойлашган Қизилтепа тумани Ўлкашунослик музейида 2-8 сентябрь кунлари "Музейлар ҳафталиги" ўтказилаётгани муносабати билан бепул хизмат кўрсатилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрамини нишонлаш муносабати билан эълон қилинган дам олиш кунларини мароқли ўтказишни истасангиз музейга ташриф буюришингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, музейда, шунингдек, ҳар ойнинг биринчи якшанбасида ҳам бепул хизмат кўрсатилади.
181 views06:55
Ochish/sharhlash
2022-09-03 08:21:55
ВИЛОЯТ РАҲБАРИ ҚИЗИЛТЕПАДА

Айни пайтда Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Қизилтепа туманида бўлиб турибди.

Ташриф жараёнида вилоят раҳбари Қизилтепада қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, узумчилик ва боғдорчилик фермер хўжаликлари ҳамда пахта йиғим-теримида иштирок этаётган теримчилар билан учрашув режалаштирилган.
2.3K views05:21
Ochish/sharhlash
2022-09-03 07:00:23
Туман ҳокими У. Файзиев байрам кунларида беморлар ҳолидан хабар олишга қаратилган ташрифларни давом эттирмоқда.

Ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари улашилган навбатдаги тумандошимиз Ж. Ҳамроев бўлди. Учрашув давомида туман ҳокими фуқаро билан суҳбатда унга соғлиқ тилади.
3.3K views04:00
Ochish/sharhlash
2022-09-03 05:59:57
Қовоқнинг фойдали хусусиятларини биласизми?


Хом қовоқ гипертония, йўғон ичакнинг яллиғланиши, қабзиятга мойил бўлган колит, ўткир ва сурункали цистит учун фойдалидир.

Бу атеросклерозга қарши ажойиб воситадир, чунки қовоқ холестерин пайдо бўлишининг олдини олади.

Ошқозон-ичак касалликларининг кучайиши билан буғда пиширилган ёки қайнатилган қовоқни истеъмол қилиш фойдалидир. Ичак фаолиятини яхшилайди ва ич қотишига фойдали таъсир кўрсатади.

Қовоқ қандай касалликларни даволайди?

Қандли диабет. Қовоқни катта бўлакларга кесиб олинг ва печда пиширинг. Соя соуси билан тановул қилинг.
Анемия. Кунига 4-5 марта 20 г қайнатилган қовоқни истеъмол қилинг, аста-секин дозани 150 граммгача оширинг.⠀
Куйишлар, экзема учун. Янги қовоқни ишқаланг ва зарарланган жойни боғланг.
3.7K views02:59
Ochish/sharhlash
2022-09-03 04:59:58
#Биласизми

Яроқлилик муддати ўтган товарларни, шунингдек ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шартлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган товарларни ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда реализация қилиш ҳамда сотиш учун қабул қилганлик:

фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 10 бараваригача (900 минг сўмдан 3 млн сўмгача);
мансабдор шахсларга 7 бараваридан 10 бараваригача (2 млн 100 минг сўмдан 3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бунда ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилинади.
4.1K views01:59
Ochish/sharhlash
2022-09-02 18:42:08
Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ф. Жумаев ҳамда унинг ишчи гуруҳи 2 кун давомида боқувчисини эрта йўқотган ҳамда иш фаолияти давомида нафақага чиққан 40 дан ортиқ тиббиёт ходимларининг хонадонига бориб, уларни байрам билан табриклашди ва озиқ-овқат маҳсулотлари улашишди.
6.2K views15:42
Ochish/sharhlash
2022-09-02 18:26:20 "Бунёдкорлик" кўрсатувининг навбатдаги сони объекти — Консурун МФЙ биноси
1.1K views15:26
Ochish/sharhlash
2022-09-02 15:30:43
ПУЛ ТАФТИ ПАНЖАРАГА ЕТАКЛАДИ

Конимех туманида истиқомат қилувчи фуқаро “А.Д.” жиноий шериклари “Ш.Д.”, “А.Ф.” ва Қозоғистон Республикаси фуқароси “Н.С.”лар билан Кармана тумани “Оқ қуш” меҳмонхонасидаги 4 нафар Афғонистон фуқароларини 2 миллион 450 минг сўм пул маблағи эвазига ноқонуний равишда давлат чегарасини бузиб ўтиш орқали Қозоғистон Республикасига ўтказиш билан шуғулланиб келганлиги ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан аниқланиб, уларга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
223-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур жиноий иши 2022 йил 8 июль куни ЖИБ Навбаҳор туман суди томонидан кўриб чиқилиб, фуқаро “А.Д.”га 3 йилу 3 ой озодликдан маҳрум қилиш, “А.Ф.”га 3 йил озодликдан маҳрум қилиш ва “Ш.Д.”га ойлик иш ҳақининг 20% ни давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 3 йил аҳлоқ тузатиш ишларига жалб этиш жазолари тайинланган.

Материал суд ҳукми асосида тайёрланган
6.3K views12:30
Ochish/sharhlash