Get Mystery Box with random crypto!

YANGI QIZILTEPA

Telegram kanalining logotibi qiziltepa_hokimligi — YANGI QIZILTEPA Y
Telegram kanalining logotibi qiziltepa_hokimligi — YANGI QIZILTEPA
Kanal manzili: @qiziltepa_hokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 23.40K
Kanalning ta’rifi

Rasmiy kanal https://t.me/qiziltepa_hokimligi
Facebook https://www.facebook.com/qiziltepa.tumani.hokimligi
Instagram https://www.instagram.com/yangi_qiziltepa
Youtube https://www.youtube.com/channel/UCzPRMwfxln1spi62JKluF3A
Sayt: qiziltepa.uz

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 167

2022-09-05 10:00:53
"ВАЛИОБОД" ЯНА БИРИНЧИ БЎЛДИ

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб пахта йиғим-теримига киришилаётган бир пайтда Қизилтепанинг Ўртачўлида узоқ йиллардан буён самарали меҳнат қилаётган Раъно Валиева раҳбарлигидаги "Валиобод" фермер хўжалиги пахта тайёрлаш режасини туманда биринчи бўлиб бажарди.

Ушбу фермер хўжалиги жорий йилда 31,5 гектар майдонида пахта етиштириб, 91,5 тоннали режани 91,8 тонна қилиб бажарди.
1.1K views07:00
Ochish/sharhlash
2022-09-05 09:15:18
Бугун туманимизда 2549 нафар жажжи ўғил-қизлар мактабга илк бор қадам қўйишди.

Ишонамизки, келажакда улардан Янги Қизилтепанинг энг кўзга кўринган раҳбарлари етишиб чиқади.
2.4K views06:15
Ochish/sharhlash
2022-09-05 08:28:09
ҚИЗИЛТЕПАДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИДА 24025 НАФАР ЎҚУВЧИ САБОҚ ОЛАДИ

Бугун тумандаги барча мактабларда янги ўқув йили бошланди. Туман ҳокими У. Файзиев янгиланган ва янги ўқув блоги қурилган 6-умумий ўрта таълим мактабидаги байрам тадбирида иштирок этди.

Тадбир аввалида У. Файзиев ўқувчи ва педагогларни Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги ва янги ўқув йили бошланиши билан табриклаб, мамлакатимизда ҳалқ таълими тизимида амалга оширилаётган ишлар, ушбу мактабни янгилаш борасида бажарилган вазифаларга тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг мактабга илк бор қадам қўйган 32 нафар 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари топширилди ва улар билан биргаликда янги бинонинг рамзий ленталари кесилиб, мактаб биносига кирилди, яратилган шароитлар билан танишилиб, ўқувчи ҳамда ўқитувчилар билан суҳбатлашилди.

Маълумот учун: бугун тумандаги 43 та мактабларда 24 025 нафар ўқувчилар янги ўқув йилини бошлади. Уларнинг 2549 нафари мактабга илк бор қадам қўяётган жажжи ўғил-қизлар бўлса, 1468 нафари 11-синф битирувчилари.
3.4K views05:28
Ochish/sharhlash
2022-09-05 07:01:46
Туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Д. Муродов ва Халқ қабулхонаси мудири Ҳ. Халилов Айрончи маҳалласи аҳолиси билан сайёр қабул ўтказишди.

Қабулда айрончиликларнинг 10 дан муаммо ва таклифлари қабул қилинди.
4.0K views04:01
Ochish/sharhlash
2022-09-05 05:58:22
Айни пайтда тумандаги мактабларда 2022/2023 йилнинг биринчи қўнғироғи чалинмоқда.

Туман ҳокими У. Файзиев 6-умумий ўрта таълим мактабидаги тадбирда иштирок этмоқда.
4.3K views02:58
Ochish/sharhlash
2022-09-05 05:00:26
ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ассалому алайкум, келажагимиз бунёдкорлари бўлмиш азиз ёшлар ва уларнинг илмли, билимли ҳамда тарбияли бўлиши йўлида тинимсиз меҳнат қилаётган устозлар!

Авваламбор барчангизни қувончли айём, энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда янги ўқув йилининг илк куни билан самимий табриклайман.

Азиз педагог ва ёшлар!
Бугун туманимиздаги 43 та мактабларда 24 025 нафар ўқувчилар янги ўқув йилини бошлашмоқда. Уларнинг 2549 нафари мактабга илк бор қадам қўяётган жажжи ўғил-қизлар бўлса, 1468 нафари 11-синф битирувчилари.

Ушбу ўқув йилидан умидларимиз жуда катта ва барчангизга ишонаманки, май ойида 2022/2023-ўқув йили Қизилтепа тумани тарихидаги энг сермазмун, ғалабаларга бой ўқув йили сифатида тилга олинади.

Барчангизга омад ва зафар ёр бўлсин. Унутманг, Учинчи Реннессанс, албатта, мактабларимиздан бошланади ва Янги Қизилтепа келажаги ушбу мактаблардаги ёшлар бўлишади.

У. ФАЙЗИЕВ, туман ҳокими
5.5K views02:00
Ochish/sharhlash
2022-09-04 14:26:55
no comment | Қоракўлчиликда янги лойиҳа ишга тушди
#3sept #uzbekiston24

#тв
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
1.9K views11:26
Ochish/sharhlash
2022-09-04 13:00:22
Ахборот 24 | Байрам арафасида чекка ҳудудларда ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди      

#тв
3.1K views10:00
Ochish/sharhlash
2022-09-04 12:01:57 3 ТОННА ПАХТА СОТУВИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

Қизилтепа тумани ИИБ ЖҚБ ва Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙХХБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида тумандаги 3 сентябрдан 4 сентябрга ўтар кечаси Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи Ю. Д. ўзига оқ рангли “ISUZU” русумли автомашинани Қизилтепа-Ғиждувон йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётганида туманнинг Янги ҳаёт МФЙ чўл ҳудудидаги тезкор тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатилиб, автомашина юкхонаси кўздан кечирилганида тахминан 3 тонна бўлган пахта маҳсулотлари борлиги аниқланиб, тадбир иштирокчилари томонидан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Дастлабги терговга қадар текширув давомида “Фахри 2000” фермер хўжалиги раҳбарининг ўғли Т. А. ўзига таниш бўлган Бухоро вилоятида яшовчи бир гуруҳ фуқароларга ушбу пахтанинг ҳар бир килограмини 10 200 сўмдан сотиб юборганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан бугун туман ҳокими У. Файзиев Ўртачўл ҳудудидаги барча фермерлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари учрашув ўтказиб, туманнинг пахтасига хиёнат қилганларни кескин қоралади ва бу каби ўғрилик ва халқ ҳаққига хиёнат кечирилмаслигини айтиб, фермерларни яна бир бор қаттиқ огоҳлантирди.

Энг ачинарлиси, ушбу ҳолатга ҳали вояга етмаган Ж.С. ҳам аралашган.
3.4K views09:01
Ochish/sharhlash
2022-09-04 12:01:52
3.5K views09:01
Ochish/sharhlash