Get Mystery Box with random crypto!

Эрта қаришга олиб келувчи одатларни биласизми? Кам ухлаш. К | YANGI QIZILTEPA

Эрта қаришга олиб келувчи одатларни биласизми?


Кам ухлаш. Кам ухлаш гормонлар ўзгаришига олиб келиб, бу эса ўз навбатида терида қайта тикланиш қобилиятини пасайтиради.

Ширинликларни кўп истеъмол қилиш. Ушбу одат қариш процессини тезлаштирадиган энг катта одат ҳисобланади.

Қуёшда кўп юриш. Қуёшли кунларда ҳар доим қуёшдан ҳимоя қилувчи SPF-15 кремларидан, қуёшга қарши кўзойнаклардан фойдаланинг.

Нотўғри овқатланиш. Бу борада ёғли, кучли қовурилган ва хамирли овқатларни камайтириш тавсия этилади.

Кам ҳаракатланиш. Соғлик учун энг яхши спорт тури кунига 8000-10000 қадам юриш ҳисобланади. Шу билан биргаликда кам ҳаракатлилик кўп касалликларни: қандли диабет, юрак-қон томир касалликлари, семиришга сабаб бўлади.