Get Mystery Box with random crypto!

Президент таълим муассасалари Агентлиги тизимидаги Қарши туман | Qarshi tumani hokimligi | Rasmiy kanal

Президент таълим муассасалари Агентлиги тизимидаги Қарши туман ихтисослаштирилган мактабида янги ўқув йили бошланди

Хабари берилганидек, бугун Президент таълим муассасалари Агентлиги тизимидаги Қарши туман ихтисослаштирилган мактабида "Билимлар куни" нишонланди.

Шу ўринда таъкидлаш керак, ушбу йилдан туманимизда фаолият бошлаган Қарши туман ихтисослаштирилган мактабининг 240 ўринли эски биноси 2021-2022 ўқув йилида капитал таъмир қилиниб, замонавий лойиҳа асосида қўшимча 210 ўринли янги ўқув биноси қуриб фойдаланишга топширилди. Шунингдек, барча шароитларга эга 330 ўринли ошхона ва спорт зали барпо этилмоқда.

Мавзуга оид: Бехзоджон Юсупов яқин келажакда Қарши туманида яна бир Агентлик тизимидаги мактаб ташкил этилишини маълум қилди.

Ушбу ўқув йилида ихтисослаштирилган мактабга 240 нафар ўқувчи тест асосида қабул қилинди. Ҳар бир синфда 24 нафар ўқувчи 10 та синфда замонавий бинода таълим-тарбия олишади. Айтиш керак, 60 нафар ўқитувчи ҳам тест ва суҳбат (3 босқичли) асосида ишга қабул қилинган.

Маълумот учун, ушбу мактабнинг ўтган ўқув йилида битирувчилари сони 25 нафар бўлиб, шундан 24 нафари (96%) ОТМга ўқишга қабул қилинганди.

Собир Нарзиев.

@qarshitumaniuz