Get Mystery Box with random crypto!

Юқорида юкланган расм урушга чақирув қоғози экан. Ҳозир вази | Qarshi tumani hokimligi | Rasmiy kanal

Юқорида юкланган расм урушга чақирув қоғози экан.

Ҳозир вазият анча чигаллашди. Рус армияси эндиликда сафини тўлдириш учун захирадагилар ва ҳаттоки мигрантлардан фойдаланишни бошлади. Россияда меҳнат қилиб юрган тумандошларимиздан янада эҳтиёткорроқ бўлишларини сўраймиз.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-моддасига биноан, моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Шунингдек, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонуннинг 25-моддасига кўра, чет давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига хизматга кирганлар Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилинади.

Уруш
– ўз номи билан уруш
.