Get Mystery Box with random crypto!

💫QALBIMIZ OVOZI💫

Telegram kanalining logotibi qalbim01 — 💫QALBIMIZ OVOZI💫 Q
Telegram kanalining logotibi qalbim01 — 💫QALBIMIZ OVOZI💫
Kanal manzili: @qalbim01
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 32
Kanalning ta’rifi

🎎 Oilaviy muammolar
🎃 Qôrquvlar bôyicha ishlash
😠 Asabiylik, nafratdan halos bo'lish
🗣️ Er-xotin munosabatlaridagi ziddiyatlar
🔑Farzand tarbiyasi bo'yicha individual va guruhiy konsultatsiyalar
Treninglar
Seminarlar
Murojaat uchun📮: @Expert_qalbim

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2020-10-23 16:02:41
@Qalbim01
110 viewsedited  13:02
Ochish/sharhlash
2020-10-21 12:44:04 НЕМИСЛАРДА БОЛАЛАР ТАРБИЯСИ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

Немисларни биз тартибли, аниқликни хушловчи, пухта, меҳнатсевар, масъулиятли ва ҳар қандай ишга жиддий ёндошишлари билан яхши танимиз. Бундан ташқари, биз немислардан сабр-тоқат, ишни ўз вақтида бажариш ва хотиржамлик, хушмуомалалик, бир-бирларига эътиборли ва ғазабланмасдан ҳурмат-эҳтиром билан муносабатдаликларини кўрсатишимиз мумкин.

Бола тарбиясида ҳам немислар юқорида айтиб ўтилган фазилатларни шакллантириш учун фарзандининг ташаббусларига тўсқинлик қилишмайди, иродасини ва ҳаракатларини сўндиришмайди ва ўз фикрларини ўтқазишмайди.

Бола туғилди

Йўргакдан бошлаб ҳар бир немис боласи ўз "мен"ини англашга ва мустақил бўлишга ўргатилади. Ота-оналари ўз ҳаётини фақат унга ғамхўрлик қилишга бағишлашмайди. Уни аравача ёки рюкзакка солиб, у билан биргаликда турли тадбирларга боришади, спорт билан шуғулланишади ва саёҳатга чиқишади. Болани ҳар доим ва ҳар қандай жойга ўзлари билан олиб кетишга ҳаракат қилишади, бунда у судралиб юришни, юришни ва гапиришни ўрганади ва бу эса унга ўз ҳаракатларида эркин бўлиш имкониятини беради.
Бу ерда бола аравачаси билан метрога тушиш Эверестни забт этишга айланмайдиган тарзда ташкил этилган. Улар ҳамма жойда гўдакнинг борлигини тушуниб муомала қилишади ва ёш онага дўконда, шифокорлик пунктида, ҳаттоки сартарошхонада ҳам барча шароитлар яратилган.

Улар болага нисбатан сабрли
Немис ота-оналарининг сабр-бардоши чексизлигига қойил қолса арзийди. Бола билан бирон воқеа содир бўлса, дарҳол ёрдам беришга шошилишмайди. Бу болани қийинчиликларни мустақил енгишга ўргатади. Бола ҳам камдан-кам ҳолатда ёрдам сўрайди. Бу баъзиларга тошбағирдек туюлиши мумкин, аммо ундай эмас.

Бақиришмайди
Улар болага қичқиришмайди, бақиришмайди, ўқрайиб қарашмайди, уришишмайди. Агар немис боласи кутилмаганда дўконда ўзини ерга ташлаб қайсарлик қилса, оёқларини тепиб, қичқирса, ота-онаси сабр билан тушунтиради ёки уни тинчишини кутади. Жазава ҳеч қандай реакция билан қўллаб-қувватланмайди, ота-онанинг ҳаётида бу ҳолат кўпи билан уч марта содир бўлади ва шу билан абадий йўқолади.

Уни мақташади
Немисларнинг болаларини мақташ усулини албатта ўрганиш керак! Улар болани ҳамма нарса, дейлик боғланган боғич, йиғиштирилган ўйинчоқлар, чиройли расм ва бошқа кичик ғалабалар учун мақташади.

Болани эшитишади
Немис ота-оналари боланинг саволлари ва фикрларини эшитиш ва тинглашни яхши билишади ва маслаҳат беришади. Бир қатор масалаларда боланинг шахсий фикрига қизиқиш ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.


Ⓣ︎Ⓐ︎Ⓡ︎Ⓙ︎: 𝑯𝒖𝒓𝒔𝒉𝒊𝒅𝒂 𝑯𝒐𝒏𝒊𝒎

@Qalbim01
177 viewsedited  09:44
Ochish/sharhlash
2020-10-21 12:42:48
НЕМИСЛАРДА БОЛАЛАР ТАРБИЯСИ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

@Qalbim01
102 viewsedited  09:42
Ochish/sharhlash
2020-10-20 07:49:21
Баққол аёлни севарди ва унга хизматчиси орқали хабар юборарди: "мен сенинг ишқингда куйдим, ёндим, ўлдим. Ҳузурим йўқ, фақат сени ўйлайман..."
Хизматчи аёлнинг олдига келиб, баққолнинг "севаман" деганини айтди. Аёл: "Шу қадар совуқ айтдим?" деб сўраганида, хизматчи: "Узоқ ва ёниб сўйлади, бироқ демоқчи бўлгани шу эди" деб жавоб берди.
Дарҳақиқат, асос бўлгани мақсаддир, қолгани- бош оғриғи.

🅜︎анба: Ж.Румий


@Qalbim01
112 viewsedited  04:49
Ochish/sharhlash
2020-10-18 14:06:49 Apple компаниясининг асосчиси Стив Жобснинг сўнгги сўзлари:

Стив Жобс 2011 йилда, 56 ёшида ошқозон ости бези сарантонидан вафот этди.
“Ҳаётда бойлик ва шон-шуҳратдан муҳимроқ нарсалар бор... Бизнес оламида муваффақият чўққисига эришдим. Кўпчилик ҳаётимни фақат ютуқлардан иборат деб ўйлайди. Бироқ тан оламан, ишдан бўлак мени қувонтира оладиган нарсалар унчалик ҳам кўп эмас. Умуман, бойлик — мен кўниккан ҳаёт тарзининг бир қисми, холос. Айни пайтда касалхона тўшагида ётиб, ўтган умримни эслаяпман. Мен фахрланган бойлик ва шон-шуҳрат яқинлашиб келаётган ўлим олдида ўз аҳамиятини йўқотди.
Ҳаётда бундан муҳимроқ нарсалар бор. Умрим давомида орттирилган бойликни ўзим билан олиб кета олмайман. Мен билан кетадигани — муҳаббат билан боғлиқ хотиралар. Мана шу ортингизда қолиши керак бўлган, ҳамроҳлик қиладиган, олдинга қадам босишга ундайдиган ҳақиқий бойлик. Пулингиз бўлса, сизни ташийдиган, уй ёки ишхонада юмушингизни бажарадиган истаганча одам ёллашингиз мумкин. Бироқ ҳеч ким касалликларингизни ўзига олмайди…
Сиз моддий нарсаларни топишингиз ва сотиб олишингиз мумкин. Aммо топилмайдиган ва сотиб олинмайдиган битта нарса бор, унинг номи "ҳаёт". Неча ёшда эканлигингиз ва нималарга эришганингизнинг аҳамияти йўқ. Ўзингизни яхши кўринг, асранг. Ўзгалар ҳақида ғамхўрлик қилинг. Ҳамма учун ҳам парда тушириладиган кун келади… Оилангиз, севимли инсонингиз, яқинларингиз, дўстларингизга бўлган муҳаббат ҳақиқий бойликдир.
Кексайганимиз сайин ақллироқ бўлиб борамиз ва аста-секин англаймизки, 30 ва 300 доллар турадиган иккита соат бир хил вақтни кўрсатади. 30 ва 300 доллар турадиган ҳамённи олиб юришимиздан қатъи назар – иккаласига ҳам бир хил миқдордаги пул сиғади. Биз 150 минг долларлик машинани ҳайдаймизми ёки 30 минг долларликми - йўл ва масофа бир хил бўлиб, биз бир хил манзилга етиб борамиз. Aгар биз 300 доллар ёки 10 доллар турадиган шаробни ичсак ҳам "кайф" бир хил бўлади. Сиз яшайдиган уй 300 кв. метр ёки 3000 квадрат метр бўлса ҳам - сиз бир хил даражада ёлғизсиз. Сизнинг ҳақиқий ички бахтингиз бу дунёдаги моддий нарсалардан келиб чиқмайди. Сиз самолётнинг биринчи ёки эконом синфида учаётганингизда, агар у қулаб тушса, у билан сиз ҳам бирга ерга тушасиз.
Умид қиламанки, дўстларингиз ёки суҳбатлашадиган одамингиз бўлганида, унда бу ҳақиқий бахт эканлигини тушунасиз!

Бешта тортишиб бўлмайдиган факт:
Фарзандларингизни бой бўлишга эмас, бахтли бўлишга ўргатинг. Ана шунда улар катта бўлганида, нарсаларнинг нархини эмас, балки қийматини билишади.

Овқатни дори сифатида истеъмол қилинг. Aкс ҳолда, сиз дори-дармонингизни озиқ-овқат сифатида истеъмол қилишингизга тўғри келади.

Сизни севадиган инсон сизни тарк этиши учун 100 та сабаблари бўлса ҳам, ҳеч қачон тарк этмайди - у ҳар доим қатъиятли бўлиш ва сизни тарк этмаслиги учун битта сабаб топади.

Одам бўлиш ва инсон бўлиш ўртасида катта фарқ бор. Aгар сиз шунчаки тез боришни истасангиз, ёлғиз боринг! Aммо узоққа боришни истасангиз, бирга боринг!


Дунёдаги энг яхши олтита шифокор:
1. Қуёш нурлари
2. Ҳордиқ
3. Спорт
4. Парҳез
5. Ўзига бўлган ишонч
6. Дўстлар
Уларни ҳаётнинг барча босқичларида ушлаб туринг ва соғлом ҳаётдан завқланинг".
(Стив Жобс)


Хуршида Хоним таржималари


@qalbim01
123 viewsedited  11:06
Ochish/sharhlash
2020-10-18 14:03:23
Apple компаниясининг асосчиси Стив Жобснинг сўнгги сўзлари:

@qalbim01
101 viewsedited  11:03
Ochish/sharhlash
2020-09-07 12:11:42 Оилада Эркак ва Аёлнинг ўрни қандай бўлиши керак?

Ота ва она ўз болаларига етарлича эътибор беришлари керак, аммо она ҳар доим тарбия беришда устувор аҳамиятга эга. Aгар ота онанинг ўрнини эгалласа, бу бир томонлама яхши, аммо иккинчи томондан, маоши камаяди, кам маошли иш топади, иқтисодий аҳволи ёмонлашади, агар фарзандига эътибори онаникидан кўпайиб кетса.

Агар оиладаги эр-хотинларнинг ҳақиқий севгиси ҳақида гапирадиган бўлсак, унда муносабатлар тенг бўлиши керак: сиз оилада ҳам, бизнесда ҳам, маблағларни тақсимлашда ҳам биргаликда қарор қабул қилишингиз ва ўзаро алоқада бўлишингиз муҳим аҳамиятга эга.

Эркак киши доим авторитар ролни ўйниши ҳам тўғри эмас! Яъни, агар эркак ўзини "мен қиролман, шоҳман, бу ерда ҳамма нарсани Мен бошқараман ва ҳаммаси мен айтгандек бўлади" дейиши оиладаги мухитни орқага тортишни бошлайди. Агар Эркак доимо ўзини устун қўйишни хоҳлайверса, демак У ўзига номуносиб аёлни танлаган.

Оиладаги барча қарорларни Аёл қабул қилиши, бу ҳам нотўғри! Aгар аёл ўз ҳукмронлигини эркакка ўтказса, у қовуқ сохаси билан боғлиқ муаммоларга дуч келади. Ўзини эркаклар билан солиштиришни бошлайди, сочини жуда калта қилиб кестиради, баджаҳл кўринишга эга бўлиб қолади. Бир қанча вақт ўтгач, у эркаклар каби фикрлай бошлайди, кейин у "мен аёл кишини севиб қолсаммикин?!" дея ўйлаб ҳам қолади.

Ва худди шу тарзда, агар эркак ўз аёлига мослашса, унда унинг ориентациясини ўзгартириш эҳтимоли жуда катта. Ёки у яширин ҳолатга ўтиши мумкин.

Шунинг сабабли, эркак ва аёл муносабатларида меъёр бўлгани маъқул. Ҳар ким ўз жисмида қолгани муносабатларни баланс холатига олиб келади


@qalbim01
201 views09:11
Ochish/sharhlash
2020-09-07 12:10:10
Оилада Эркак ва Аёлнинг ўрни қандай бўлиши керак?


@qalbim01
157 viewsedited  09:10
Ochish/sharhlash
2020-09-02 09:52:55
Позитив кайфият тарк этмасин

Ҳаётингизда нима воқеа, хафагарчилик бўлишидан қатъий назар табассум қилишдан тўхтаманг. Ҳаммаси ўткинчи, ҳамма муаммонинг ечими бор, ҳал қилиб Бўлмайдиган вазиятнинг ўзи йўқ.

Энг қайғули холатдан ҳам Ўзингиз учун хурсандчилик изланг, яхшиликни топинг, табассум қилинг. Табассум бутун танага, руҳиятга ҳозир бизда ҳаммаси зўр, зўр бўлиши шарт деган сигнални юборади ва юборилган сигнал бир вақтда ишга тушиб, ҳаётингизга фақат энг зўр вазиятларни тортиб олади

Ҳар бир инсонни, ҳар бир кунингизни, ҳар бир дақиқангизни қадрига етинг, талабларсиз севинг ва сиз шу орқали руҳий хотиржамликка эришасиз


@qalbim01
265 viewsedited  06:52
Ochish/sharhlash
2020-08-19 08:40:38
Севги - бу дунёдаги энг катта асосий энергия, аждодлардан авлодларга қолдириб келинадиган бебахо бойлик

Табассум қилинг - ва сиз билан бутун дунё табассум қилади, йиғласангиз - бир Ўзингиз қолиб йиғлашингизга тўғри келади.

Уйдан чиқишдан олдин бир қараб кўрингчи, чиройли табассумингизни уйда унутиб қўймадингизми? Дархол Ўзингиз билан ҳамроҳ қилинг

Кўзларингиз Бахтдан кулиб, ёниб туришини истайсизми? Кунига 500 марта табассум қилинг . Табассум бизга ЭНГ керакли энергия бўлиб- қалбимизни, онгимизни доим позитив энергия билан тўйинтиради.

@qalbim01
211 viewsedited  05:40
Ochish/sharhlash