Get Mystery Box with random crypto!

Apple компаниясининг асосчиси Стив Жобснинг сўнгги сўзлари: | 💫QALBIMIZ OVOZI💫

Apple компаниясининг асосчиси Стив Жобснинг сўнгги сўзлари:

Стив Жобс 2011 йилда, 56 ёшида ошқозон ости бези сарантонидан вафот этди.
“Ҳаётда бойлик ва шон-шуҳратдан муҳимроқ нарсалар бор... Бизнес оламида муваффақият чўққисига эришдим. Кўпчилик ҳаётимни фақат ютуқлардан иборат деб ўйлайди. Бироқ тан оламан, ишдан бўлак мени қувонтира оладиган нарсалар унчалик ҳам кўп эмас. Умуман, бойлик — мен кўниккан ҳаёт тарзининг бир қисми, холос. Айни пайтда касалхона тўшагида ётиб, ўтган умримни эслаяпман. Мен фахрланган бойлик ва шон-шуҳрат яқинлашиб келаётган ўлим олдида ўз аҳамиятини йўқотди.
Ҳаётда бундан муҳимроқ нарсалар бор. Умрим давомида орттирилган бойликни ўзим билан олиб кета олмайман. Мен билан кетадигани — муҳаббат билан боғлиқ хотиралар. Мана шу ортингизда қолиши керак бўлган, ҳамроҳлик қиладиган, олдинга қадам босишга ундайдиган ҳақиқий бойлик. Пулингиз бўлса, сизни ташийдиган, уй ёки ишхонада юмушингизни бажарадиган истаганча одам ёллашингиз мумкин. Бироқ ҳеч ким касалликларингизни ўзига олмайди…
Сиз моддий нарсаларни топишингиз ва сотиб олишингиз мумкин. Aммо топилмайдиган ва сотиб олинмайдиган битта нарса бор, унинг номи "ҳаёт". Неча ёшда эканлигингиз ва нималарга эришганингизнинг аҳамияти йўқ. Ўзингизни яхши кўринг, асранг. Ўзгалар ҳақида ғамхўрлик қилинг. Ҳамма учун ҳам парда тушириладиган кун келади… Оилангиз, севимли инсонингиз, яқинларингиз, дўстларингизга бўлган муҳаббат ҳақиқий бойликдир.
Кексайганимиз сайин ақллироқ бўлиб борамиз ва аста-секин англаймизки, 30 ва 300 доллар турадиган иккита соат бир хил вақтни кўрсатади. 30 ва 300 доллар турадиган ҳамённи олиб юришимиздан қатъи назар – иккаласига ҳам бир хил миқдордаги пул сиғади. Биз 150 минг долларлик машинани ҳайдаймизми ёки 30 минг долларликми - йўл ва масофа бир хил бўлиб, биз бир хил манзилга етиб борамиз. Aгар биз 300 доллар ёки 10 доллар турадиган шаробни ичсак ҳам "кайф" бир хил бўлади. Сиз яшайдиган уй 300 кв. метр ёки 3000 квадрат метр бўлса ҳам - сиз бир хил даражада ёлғизсиз. Сизнинг ҳақиқий ички бахтингиз бу дунёдаги моддий нарсалардан келиб чиқмайди. Сиз самолётнинг биринчи ёки эконом синфида учаётганингизда, агар у қулаб тушса, у билан сиз ҳам бирга ерга тушасиз.
Умид қиламанки, дўстларингиз ёки суҳбатлашадиган одамингиз бўлганида, унда бу ҳақиқий бахт эканлигини тушунасиз!

Бешта тортишиб бўлмайдиган факт:
Фарзандларингизни бой бўлишга эмас, бахтли бўлишга ўргатинг. Ана шунда улар катта бўлганида, нарсаларнинг нархини эмас, балки қийматини билишади.

Овқатни дори сифатида истеъмол қилинг. Aкс ҳолда, сиз дори-дармонингизни озиқ-овқат сифатида истеъмол қилишингизга тўғри келади.

Сизни севадиган инсон сизни тарк этиши учун 100 та сабаблари бўлса ҳам, ҳеч қачон тарк этмайди - у ҳар доим қатъиятли бўлиш ва сизни тарк этмаслиги учун битта сабаб топади.

Одам бўлиш ва инсон бўлиш ўртасида катта фарқ бор. Aгар сиз шунчаки тез боришни истасангиз, ёлғиз боринг! Aммо узоққа боришни истасангиз, бирга боринг!


Дунёдаги энг яхши олтита шифокор:
1. Қуёш нурлари
2. Ҳордиқ
3. Спорт
4. Парҳез
5. Ўзига бўлган ишонч
6. Дўстлар
Уларни ҳаётнинг барча босқичларида ушлаб туринг ва соғлом ҳаётдан завқланинг".
(Стив Жобс)


Хуршида Хоним таржималари


@qalbim01