Get Mystery Box with random crypto!

Оилада Эркак ва Аёлнинг ўрни қандай бўлиши керак? Ота ва она | 💫QALBIMIZ OVOZI💫

Оилада Эркак ва Аёлнинг ўрни қандай бўлиши керак?

Ота ва она ўз болаларига етарлича эътибор беришлари керак, аммо она ҳар доим тарбия беришда устувор аҳамиятга эга. Aгар ота онанинг ўрнини эгалласа, бу бир томонлама яхши, аммо иккинчи томондан, маоши камаяди, кам маошли иш топади, иқтисодий аҳволи ёмонлашади, агар фарзандига эътибори онаникидан кўпайиб кетса.

Агар оиладаги эр-хотинларнинг ҳақиқий севгиси ҳақида гапирадиган бўлсак, унда муносабатлар тенг бўлиши керак: сиз оилада ҳам, бизнесда ҳам, маблағларни тақсимлашда ҳам биргаликда қарор қабул қилишингиз ва ўзаро алоқада бўлишингиз муҳим аҳамиятга эга.

Эркак киши доим авторитар ролни ўйниши ҳам тўғри эмас! Яъни, агар эркак ўзини "мен қиролман, шоҳман, бу ерда ҳамма нарсани Мен бошқараман ва ҳаммаси мен айтгандек бўлади" дейиши оиладаги мухитни орқага тортишни бошлайди. Агар Эркак доимо ўзини устун қўйишни хоҳлайверса, демак У ўзига номуносиб аёлни танлаган.

Оиладаги барча қарорларни Аёл қабул қилиши, бу ҳам нотўғри! Aгар аёл ўз ҳукмронлигини эркакка ўтказса, у қовуқ сохаси билан боғлиқ муаммоларга дуч келади. Ўзини эркаклар билан солиштиришни бошлайди, сочини жуда калта қилиб кестиради, баджаҳл кўринишга эга бўлиб қолади. Бир қанча вақт ўтгач, у эркаклар каби фикрлай бошлайди, кейин у "мен аёл кишини севиб қолсаммикин?!" дея ўйлаб ҳам қолади.

Ва худди шу тарзда, агар эркак ўз аёлига мослашса, унда унинг ориентациясини ўзгартириш эҳтимоли жуда катта. Ёки у яширин ҳолатга ўтиши мумкин.

Шунинг сабабли, эркак ва аёл муносабатларида меъёр бўлгани маъқул. Ҳар ким ўз жисмида қолгани муносабатларни баланс холатига олиб келади


@qalbim01