Get Mystery Box with random crypto!

НЕМИСЛАРДА БОЛАЛАР ТАРБИЯСИ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ? Немисла | 💫QALBIMIZ OVOZI💫

НЕМИСЛАРДА БОЛАЛАР ТАРБИЯСИ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

Немисларни биз тартибли, аниқликни хушловчи, пухта, меҳнатсевар, масъулиятли ва ҳар қандай ишга жиддий ёндошишлари билан яхши танимиз. Бундан ташқари, биз немислардан сабр-тоқат, ишни ўз вақтида бажариш ва хотиржамлик, хушмуомалалик, бир-бирларига эътиборли ва ғазабланмасдан ҳурмат-эҳтиром билан муносабатдаликларини кўрсатишимиз мумкин.

Бола тарбиясида ҳам немислар юқорида айтиб ўтилган фазилатларни шакллантириш учун фарзандининг ташаббусларига тўсқинлик қилишмайди, иродасини ва ҳаракатларини сўндиришмайди ва ўз фикрларини ўтқазишмайди.

Бола туғилди

Йўргакдан бошлаб ҳар бир немис боласи ўз "мен"ини англашга ва мустақил бўлишга ўргатилади. Ота-оналари ўз ҳаётини фақат унга ғамхўрлик қилишга бағишлашмайди. Уни аравача ёки рюкзакка солиб, у билан биргаликда турли тадбирларга боришади, спорт билан шуғулланишади ва саёҳатга чиқишади. Болани ҳар доим ва ҳар қандай жойга ўзлари билан олиб кетишга ҳаракат қилишади, бунда у судралиб юришни, юришни ва гапиришни ўрганади ва бу эса унга ўз ҳаракатларида эркин бўлиш имкониятини беради.
Бу ерда бола аравачаси билан метрога тушиш Эверестни забт этишга айланмайдиган тарзда ташкил этилган. Улар ҳамма жойда гўдакнинг борлигини тушуниб муомала қилишади ва ёш онага дўконда, шифокорлик пунктида, ҳаттоки сартарошхонада ҳам барча шароитлар яратилган.

Улар болага нисбатан сабрли
Немис ота-оналарининг сабр-бардоши чексизлигига қойил қолса арзийди. Бола билан бирон воқеа содир бўлса, дарҳол ёрдам беришга шошилишмайди. Бу болани қийинчиликларни мустақил енгишга ўргатади. Бола ҳам камдан-кам ҳолатда ёрдам сўрайди. Бу баъзиларга тошбағирдек туюлиши мумкин, аммо ундай эмас.

Бақиришмайди
Улар болага қичқиришмайди, бақиришмайди, ўқрайиб қарашмайди, уришишмайди. Агар немис боласи кутилмаганда дўконда ўзини ерга ташлаб қайсарлик қилса, оёқларини тепиб, қичқирса, ота-онаси сабр билан тушунтиради ёки уни тинчишини кутади. Жазава ҳеч қандай реакция билан қўллаб-қувватланмайди, ота-онанинг ҳаётида бу ҳолат кўпи билан уч марта содир бўлади ва шу билан абадий йўқолади.

Уни мақташади
Немисларнинг болаларини мақташ усулини албатта ўрганиш керак! Улар болани ҳамма нарса, дейлик боғланган боғич, йиғиштирилган ўйинчоқлар, чиройли расм ва бошқа кичик ғалабалар учун мақташади.

Болани эшитишади
Немис ота-оналари боланинг саволлари ва фикрларини эшитиш ва тинглашни яхши билишади ва маслаҳат беришади. Бир қатор масалаларда боланинг шахсий фикрига қизиқиш ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.


Ⓣ︎Ⓐ︎Ⓡ︎Ⓙ︎: 𝑯𝒖𝒓𝒔𝒉𝒊𝒅𝒂 𝑯𝒐𝒏𝒊𝒎

@Qalbim01