Get Mystery Box with random crypto!

Аркадағнинг навбатдаги 'инновацияси' Туркманистон президенти | platforma.uz

Аркадағнинг навбатдаги "инновацияси"

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедев ўғли Сардорни Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, Олий назорат палатаси раиси лавозимига тайинлади ва уни мамлакат Хавфсизлик кенгаши таркибига киритди.

Хуллас, қўшниларимизда ҳокимиятни отадан болага "транзит" қилиш йўлида яна бир катта қадам ташланибди.

Алабайлар ва тулпорлар раҳнамоси ўзи ва вориси(бу давлат ичкарисида аллақачон тан олинган ёки тан олдирилган)га "хавфсизлик ёстиқчаси"ни таъминлаш учун ана шундай "админстратив инновация"га қўл урган. Яъни Гурбангули оға Вазирлар Маҳкамасига ҳукумат раҳбарининг янги ўринбосари лавозимини жорий этди.

Ушбу курси эгаси эса юқорида айтганимиздек, мамлакатдаги энг асосий назорат органини бошқаради ва "Совбез" аъзосига айланади.

Айтишларича, шу бўйича ўтказилган навбатдаги мажлисда Аркадағнинг ушбу ғоясини барча "катталар" чексиз мамнуният ва фахр билан кутиб олиб, блокнотларига йирик ҳарфлар билан ёзиб олишган.

@platformauzb