Get Mystery Box with random crypto!

platforma.uz

Kanal manzili: @platformauzb
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.70K
Kanalning ta’rifi

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 181

2021-12-10 17:05:31 Юридик университетига ректор тайинланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкент давлат юридик университетига Акбар Ташкулов ректор этиб тайинланди.

У шу кунгача Адлия вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

@platformauzb
7.4K viewsedited  14:05
Ochish/sharhlash
2021-12-10 14:43:17 Коррупцияга қарши курашиш агентлиги диққатига:

Ушласанг, дангал ушла...

Кеча ТВнинг хабар дастурлари, жумладан, "Ахборот" ҳам бир қанча лавҳа, репортаж, ва хабарлар берди. Албатта, сана муносабати билан.

Уларда кўрилган масала битта: қилинаётган ишлар ва қандай қилиб коррупцияга қарши самарали курашиш, қандай қилиб коррупциянинг негизини топиб уни таг-томири билан юлиб олиш...

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги сана муносабати билан ўтказган тадбирда жуда жиддий одамлар, жуда жиддий таклифлар билан ўртоқлашганини етказишди бизга ТВ хабарчилари. Бу ишга ҳатто халқаро ташкилотлардан ҳам экспертлар жалб этилган, улар ҳам экранда кўриниш берди.

Нима деганини тўғриси ҳозир аниқ айтолмайман. Бироқ масала битта: коррупцияни ва унинг хамиртуруши бўлган монополияни қандай йўқотиш ва халқимизга муносиб турмуш, ўғриларсиз жамият яратиб бериш борасида эди...

Шу жойга келганда одам ўзини хўрланган ва ҳақоратлангандай сезади. Нега? Чунки ҳамма кўриб-билиб турган нарсани яна нега қидиришади булар, нега тинимсиз мажлис ўтказиб, одамларнинг бошини қотиришади?

Ундан кўра, мана, Фалончиев, Пистончиев, Писмадончиев, Фалончижон, буниси Писмадончи аканинг ўғли билан куёви Нимажонлар демайдими, халқ қарсак чалмайдими? Нима қилади юз доллар олган мактаб директорини, бир миллион сўм олган қоровулни, ҳамшираларни, дояларни ушлаб кўрсатавериб?

Ушласанг, дангал ушла, ҳаммамиз биладиган "қонуний" коррупционерларни, ўзини Тошкент онасининг макрига тушгандай тутадиганларни ушла, бўлмаса бундай тарғиб-ташвиқни қўй, одамнинг томи кетиб қолиши мумкин.

Чунки бутун халқ кўриб турган нарсани кўрмаётгандек тутиб қидириш, бунга чет элликларни жалб қилиш, уларнинг тажрибасини ўрганяпмиз, деб аҳмоқ қилиш, очиғи, нормал одамни ҳам ақлдан оздиради.

@platformauzb
9.0K views11:43
Ochish/sharhlash
2021-12-10 13:43:49 Россияда Ўзбекистон фуқаролари кетаётган автобус "КамАЗ" билан туқнашиб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши вафот этган, 10 киши турли даражада жароҳатланган. Манбада келтирилишича, йўловчиларнинг барчаси ўзбекистонлик бўлиб, улар "Прогресс" қишлоқ хўжалиги комплексида ишлашади.

@platformauzb
7.1K viewsedited  10:43
Ochish/sharhlash
2021-12-10 13:20:50
Айни пайтда Қозоғистоннинг "Хабар 24" телеканали олий даражадаги Евроосиё иқтисодий кенгаши саммитини жонли эфирда намойиш этмоқда.

Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам нутқ сўзлайди.
@platformauzb
7.1K viewsedited  10:20
Ochish/sharhlash
2021-12-10 12:36:24
Сертификатдан ҳам соққа қилишаётган экан...

Қирғизистонда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бир қатор ходимлари вакцинация қилинганлиги тўғрисидаги сертификатни сотганлиги учун ишдан бўшатилди.
Жумладан, махсус комиссия 2, 19, 20-оилавий тиббиёт марказлари бош шифокорларини лавозимидан озод қилиш бўйича қарор қабул қилган.

Бундан олдинроқ маҳаллий матбуотда эмланганликни тасдиқловчи сертификатларни мамлакатда ҳеч бир муаммосиз сотиб олиш мумкинлиги тўғрисида мақола пайдо бўлганди. Шундан сўнг ўтказилган хизмат текширувларида ушбу далиллар тасдиқланган. Тиббиётчилар ишлатилмаган вакциналарни чиқиндига ташлаб юборишган.

P/S: Бағдодда эса ҳаммаёқ тинч...

@platformauzb
6.9K viewsedited  09:36
Ochish/sharhlash
2021-12-10 11:27:28 ​​Халқ вакиллари халқни алдашга уринса, додингни кимга айтасан

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси баландпарвоз гаплардан кейин асосий муҳокама мавзуларига ўтиш чоғида эфирдан узиб қўйилгани бизда парламентимизнинг ўзи ҳали очиқлик ва ошкораликка тайёр эмаслигини яққол кўрсатади.

Юзага келган вазиятга расмий изоҳни қаранг: “Uzreport” телеканали аввалдан режалаштирилган Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатини соат 11:00дан бошлаб эфирга узатиш мақсадида Қуйи палата мажлисини эфирга узатишни тўхтатган”.

Э, ўлсин энди бокс баҳона бўлмай. Нима, эфирга тайёргарлик кўрилаётганда, режа қилинганда шу боксни билишмаганмиди?! Қолаверса, бу халқаро чемпионат ёки нуфузли тадбир эмас, бор-йўғи мамлакат биринчилиги бўлса, энг юқори органнинг мажлисидан устунмиди уни узиб, буни қўйишса? Бу қилиққа кулайликми, куяйликми?

Хўп, “Uzreport”да вазият шундай экан, наҳотки муқобил вариант қуриб қолган бўлса?! Бизда нима кўп, ТВнинг уруғи кўп. МТРК таркибида шунча канал бор, нега улардан фойдаланилмади?

Аслида бу бир баҳона холос. Аввалбошданоқ мақсад тўғри бўлмаган. Яъни, парламент қуйи палатаси жонли эфирга тайёр эмас. Қиламан деса Сенатга ўхшаб интернет имкониятидан ҳам фойдаланса бўларди. Депутатларимиз ўзига ишонмайди, бирор гапни гапириб қўйиб, балога қолишдан қўрқади. Лекин қачонгача қочасиз? Ҳозир ундай замон эмас. Бир кун алдайсиз, икки кун алдайсиз. Лекин охири кулгуга қолганингиз қолади. Халқаро миқёсда ҳам бу мамлакат имижига путур етказиши турган гап.

“Парламент қуйи палатаси мамлакатимизда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилади”, дейилган расмий изоҳда.

Бунга шак-шубҳа йўқ. Қўллаб-қувватлашингизга, нима дейилса маъқуллашингизга ишонамиз...

@platformauzb
7.5K viewsedited  08:27
Ochish/sharhlash
2021-12-10 09:34:30 Яна минтақа интеграцияси ҳақида....

Албатта, бугунги дунёда минтақадаги миллий жамиятларни, айтайлик, бундан 120 йил бурунги мўътадил даражага тушириш оғир масала. Бу ноўнғайликларни туғдирадиган бир неча сабаблар бор.

Энг каттаси кейинги юз йилликда шакллантирилган миллат ва унинг шаклланиш жараёнида тиргак бўлган қўлловчи унсурлар — тил, ёзув ва тарихий меросга бўлган индивидуал муносабатлар.

Бундан юз йиллар илгари Туркистонда кимликни аниқлаш этносдан кўра диний мансубликка кўпроқ боғлиқ эди. Масалан, Самарқандда яшовчи аҳоли бир-бирини "сен ўзбек, мен тожик", деб айирмаган. Иккаласи ҳам бир бирини мусулмон, диндошим, деб қабул қилган.

Худди шунингдек, шимолий ҳудудлар, хусусан, Хоразмда аралаш яшаб келаётган ўзбегу туркманлар ҳам этнорадикализм нима эканини билишмаган. Бундай мисолларни қирғизларга нисбатан ҳам келтириш мумкин.

Туркистон замини азалдан мультикултурализм ўчоғи бўлиб келган. Бу ерда турли динлар, маданиятлар, тиллар омухта ривожланган. Миллий қутбланишлар ортиб кетган бугунги кўринишга эса кўп жиҳатдан минтақада беш миллий республиканинг ташкил этилишидан кейин "эга" бўлдик, десак, хато қилмаган бўламиз.

Зотан, айнан этносларнинг номига қараб республикалар ташкил этиш ва уларга мудом миллатларнинг миллатлардан фарқи турли айролиқлар орқали кўрсатиб келиниши ва ҳатто ўтмишни, умумтарихни чигал, баъзи ҳолларда бузиб кўрсатиш охир-оқибат бизни бир биримиздан деярли бегоналаштирди.

Албатта, бу борада миллий интернационалистлар, космополитларнинг ҳам роли юқори бўлган. Хуллас, деярли юз йилдан ошиқ мустамлакада яшаган совет Ўрта Осиёси халқлари учинчи минг йилликда худди ўгай ака-укалардек сурат касб эта бошлади.

Бу совуқ муносабат, бегоналикни эса тарихий ришталарнинг узилгани, унутилгани белгилайди, назаримда. Айни дамда минтақа давлатлари яна бирлашиш ҳаракатига тушган. Бу йўлда иқтисодий-сиёсий омиллардан ташқари йўлни тўсиб турган бошқа сабаблар ҳам борми, агар бўлса, у нималардан иборат?

Табиийки, бу саволлар глобал, жавоби ва ечими мураккаб саволлардир. Бироқ шу ерда яшаётган, атрофни кузатиб турган бир одам сифатида бу борада, яъни халқларимизнинг бирлашишини тезлаштирувчи баъзи таклифларни айтиш мумкин.

Биринчидан, давлатларимиз ташқи сиёсат концепцияларини мутаносиблаштиришлари керак.

Иккинчидан, тарихни ўрганиш, мактабларда, олий таълим муассасаларида фойдаланилаётган тарих дарсликларини қайта кўриш, миллий ғоялар сингдирилган, мафкуралаштирилган ва мифлаштирилган саҳифалардан воз кечиш керак.

Учинчидан, минтақанинг туризм маршрутини ва бу борада инфратузилма яратиш зарур.

Тўртинчидан, умумий ахборот маконини яратиш лозим.

Бешинчидан, энг таъсирчан кучга эга бўлган динга қарашларни ўзгартириш шарт. Аксарияти мусулмон саналган жамиятларимиздаги диний сиёсат бугун турфадир. Ҳатто СССР пайтидаям бир бўлган (Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси) диний назарларимиз мустақилликдан кейин бўлиниб кетди.

Бугун айни йўналишда фикримизни бир қилсак, нима ютқазамиз? Савдо-саноат, қурилиш, иқтисодиёт соҳаларидаги ҳамфикрликни ижтимоий-гуманитар соҳалар, маънавий-мафкуравий йўналишларда ҳам бирлаштирсак нима йўқотамиз?

@platformauzb
6.8K views06:34
Ochish/sharhlash
2021-12-10 07:09:02 Ўйинлардан четда ва огоҳ туриш ярим муваффақиятдир...

Бугун Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтказиладиган навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомидаги Ўзбекистон томони ҳам иштирок этишини ОАВ хабар қилаётир.

Қозоғистон Президенти раислигида ўтадиган ушбу мулоқот кун тартиби матбуотга чиқарилган хабарларда мазкур иттифоқ доирасида интеграцияни кенгайтириш ва ташкилот фаолиятини такомиллаштириш, дея умумий шарҳланаётган бўлсада, ёпиқ форматдаги масалалар пакети бўлиши ҳам эҳтимолдан узоқ эмас.

Масалан, Россиянинг бугунги аҳволи. Кремль бугун босим остида. АҚШ ва ЕИ Украина масаласи ва Беларусь чегарасидаги мигрантлар «ўйини» боис таъқибда турибди. Энг катта ҳисобчиси Хитой гарчи уни ташлаб қўймаган бўлсада, ЕОИИ аъзолари, иттифоқчиларининг қўллови ҳам бугун унга асқотиши ёки у шундай ўйлаётган бўлиши мумкин.

Бундай шароитда кичик деталлар ҳам катта имкониятга дўниши мумкин. Қолаверса, ҳа, дегани ҳам туяга мадад, деган гап ҳам бор.

Шу нарса аниқки, оддий айтганда Ғарб Россиянинг империяпарастлик ғояларига тамоман қарши. Унинг «ўнгланиши»ни истамайди. Украина шу икки глобал қудрат ўртасидаги «қурбон» дейиш мумкин.

Шу маънода, Россиянинг ЕОИИ лойиҳаси ҳам Ғарбнинг манфаатларига зид. Айни Кремль ва Ғарб ўртасидаги асабийлик авжига минган бир пайтда ушбу йиғилишнинг ўтказилишини тасодиф ёки одатий дейиш мумкинми?

Шуни айтиш керакки, Ғарбнинг Марказий Осиёдаги геосиёсий манфаати Россияникидан кам эмас. Энг аввало, бу минтақада ўзларининг азалий стратегик душманлари Россия ва Хитойни тийиб туришга қаратилган. Шундай экан, минтақамиз уч глобал қудрат орасида қолаётганлиги ойдинлашади.

Бу учрашувда нима масала кўрилиши, маслаҳатлашилиши ўз йўлига, биз - минтақа давлатлари ушбу кучларнинг барчаси билан масофа ушлашимиз, бирлашиб барча босимларни синдира оладиган янги куч бўлиб майдонга чиқиш чораларини тезроқ кўрмоғимиз керак бўлади.
@platformauzb
7.2K viewsedited  04:09
Ochish/sharhlash
2021-02-14 09:06:26 ​​30 йилдан бери амалдорлар тилига чиқаришдан қўрққан сўз ниҳоят айтилди

Кеча "Марказий универмаг" ёнидаги хиёбонда жамоатчилик билан учрашган Жаҳонгир Ортиқхўжаев давлат тилини билмаган фуқароларга рус тилида гапиришга мажбур эмаслигини билдирди. Буни сўраганларга "Ўзбекистонда яшаяпман, ўзбекча гапиряпман. Хоҳласангиз "переводчик олинг" ёнингизга", дея жавоб қайтарди.

Шу вақтгача аксарият амалдорлар даврада русийзабон фуқаролар бўлса, давлат тилида эмас, рус тилида сўзлар эди. Хусусан, ёз ойида Тошкентда "Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан ўтказилаётган "Ёш киноматографлар фестивали"да Бош вазир ўринбосари Бегзод Мусаев саҳнада туриб рус тилида нутқ сўзлашни маъқул кўрган эди.

Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ҳам бемалол ўзбек тилида сўзлаша олиши билан мақтана олмайди. 2018 йил 12 январь ойида Миллий матбуот марказида ўтган тадбирда мазкур амалдор конференцияда 15 кишининг ичида 2 нафар русийзабон бўлгани учун рус тилида сўзлашни маъқул топган ҳамда ўзбек тилида савол берган журналистларга ҳам рус тилида жавоб қайтарган.

Олий Мажлис депутати Илхом Абдуллаев ҳам очиқ матбуот анжуманларида фақатгина рус тилида гапиришни маъқул кўради.

Шу вақтгача рус тилида гапиришни сўраган фуқароларга биронта амалдор Ўзбекистонда давлат тилида гапираётгани, бошқа тилда сўзлашга мажбур эмаслигини эслатмаган эди.

Бу борада ҳозирча Жаҳонгир Ортиқхўжаев 30 йилдан бери жуда кўпчилик амалдорлар тилига чиқаришдан қўрққан сўзни журъат билан айта олган ягона амалдор бўлиб турибди.

Mанба

P/s: бундан анча олдин Шерзодхон Қудратхўжа ҳам тилимизни ҳимоя қилиб гапирганда биз, "миллиятчилар"нинг андишалигимиз туфайли майдонда бир ўзи қолиб таланган эди. Энди орияти қўзиган Ортиқхўжаевни ҳам бу миллатпарвар жамият эътиборсиз қолдираётгани қизиқ. Кеча учрашувда қатнашган шунча блогеру газетчидан бирортасининг постида бу гап йўқ. Ҳолбуки, бу муҳим гап эди.

Миллатнинг ори, номуси, ғурури масаласида турк ёзувчиси ва публицисти Ниҳал Атсизнинг шундай бир гапи бор: "Миллат ва Ватан хоини бўлиш учун душманларга ҳарбий сирларни ўғирлаб сотиш шарт эмас. Душманларни алқаш, уларнинг мақсадларини ҳаётга татбиқ этиш, ўз маданияти ва тарихини инкор этиш - бу ҳам хиёнат саналади."

@platformauzb
4.1K views06:06
Ochish/sharhlash
2021-02-13 14:47:01 ​​"Қурилиш" сўзи ҳаммамизда аллергия қўзғайдиган бўп қолди...

Олдиндан айтиб қўяй, мен "Мовий гумбазлар" атрофидаги дарахтлар кесилишига бошидан қаршиман. Бироқ ҳоким бугун хиёбондаги бирорта дарахт кесилмайди, дея ваъда берди. Бу --- масаланинг бир томони.

Иккинчи томони, бу ерда нима қурилади? Афсуски, қуриладиган мажмуа моҳиятидан кўпчилик бехабар. Фақат эълон қилинган танлов шартларинигина билади.

Яна бир муҳим жиҳат, кейинги пайтларда "қурилиш" сўзи ҳаммамизда аллергия қўзғайдиган бўп қолди. Нега десангиз, чакана қурилиш бизнеси ортидан бузилган боғлар, театрлар, маданият саройлари ва улар ўрнида тикланган хусусий иморатлар кўпчиликда норозилик кайфиятини уйғотди.

Бироқ бу ерда хусусий отел ёки супермаркет эмас, миллий тарихимизни акс эттирадиган мажмуа барпо этиш ҳақида гап кетяпти. Бу ўйлаб кўрадиган масала. Қолаверса, атроф-муҳитга зарар етказмаган ҳолда уч минг йиллик миллий тарихимиз бадиий жиҳатдан гавдалантириларкан (унинг ғояси шундай).

Бу ёмон иш эмас. Сабаби, шу пайтгача мустабидлар ёзган тарихни ўрганиб келдик. Кўк турклар бизга тегишли эмас, Атилло варвар, дедик, миллий уйғониш даври қаҳрамонларини босмачи, атадик...

Энди шу оёқости қилинган тарихимизга бўлган ҳурмат тикланса, бунинг тарбиявий аҳамияти катта, менимча. Биринчидан, бу ўтмиш олдидаги бурчимиз, қолаверса, миллий руҳиятимизга ҳам таъсири ўзгача бўлади.

Бизда шу пайтгача бирорта миллий майдон бўлган эмас. Мустақиллик майдонидаги ер шари шаклини ҳисобга олмаганда, албатта. У ҳам Ленин қарийб 80 йил "ўтирган" муаззам супанинг ўрнига ўрнатилганди...

Майдонга киришдаги арка фонига қапиштирилган лайлакларнинг эса бизга эпик жиҳатдан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бизда тотем сифатида паррандаю дуррандалар эмас, кучли жонзотлар, хусусан, бўри, арслон, шер тимсолига мурожат қилинган. Масалан, оталар ўз боласини арслоним, деб суюшини ҳозир ҳам кўп эшитамиз. Бироқ фарзандларимиз лайлакдай ёки турнадай бўлсин, деган гап қулоқларимиздан нари.

Майли, чуқурлашмайлик. Мен айтмоқчи бўлган гап шуки, мақсад самимий ва миллатпарвар экан, нега шунинг моҳиятини одамларга тушунтириб бера олмаймиз? Ахборот-тарғибот машиналаримиз --- Маънавият ва маърифат маркази, ҳурматли телевизорчиларимиз нега жим?! Уларнинг ўзи нима бўлаётганини тушунадимикан, ишқилиб...

@platformauzb
6.4K viewsedited  11:47
Ochish/sharhlash