2023-04-05 19:46:27
Болаларда ич қотиб қолганда қандай даволовчи массажлар тавсия етилади?
Шифокор Фаррух Шерназаров:
Болакайларни қорин деворини жуда ҳам еҳтиёткорлик билан массаж қилиш зарур, буни қуйидагича амалга ошириш талаб етилади:
Болакайларнинг кийими ечилади ва орқаси билан ётқизилади;
Кафтингизга бироз мой суртиб олинг;
Болакай терисининг мойга бўлган аллергияси текшириб кўрилади;
Киндик атрофини соат стрелкаси бўйлаб, енгил ҳаракат билан 5 дақиқа давомида массаж қилиш лозим;
Массаждан сўнг ичаклар перисталтикасини оширувчи муолажалар бажарилади:
Болакайни орқа томони билан ётқизилади;
Оёқларни пастки қисмидан ушлаб, бир неча маротаба қорин соҳасига букиб ёйилади (5 маротаба);
Болакайни тиззаларга қорни билан ётқизлииб, орқа тарафдан кураклардан бошлаб, белгача айлана ҳаракатлар билан енгил уқаланади.
Бундан ташқари чақалоқларни овқатлантиргандан кейин қорин соҳаси билан ётқизиб қўйиш тавсия қилинади (3-8
дақиқага).
@pediatronline
2.1K views𝐌𝐚𝐟𝐭𝐮𝐧𝐚 𝐇𝐚𝐦𝐢𝐝𝐮𝐥𝐥𝐚𝐲𝐞𝐯𝐧𝐚, 16:46