Get Mystery Box with random crypto!

Педиатрия

Telegram kanalining logotibi pediatriya_24 — Педиатрия
Kanaldagi mavzular:
Савол
Kanal manzili: @pediatriya_24
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 100.87K
Kanalning ta’rifi

“Соғлиқ - энг улуғ неъмат. Соғлиқингизга бефарқ бўлманг”
Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Фақат реклама бўйича мурожаатларга жавоб берилади!!!👇
Реклама учун: @medius_reclama

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 172

2023-01-04 13:23:30
Вазир “Quramax” дориларининг сотилишини тўхтатиш бўйича топшириқ берди…

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов 2022-йилда “Quramax” томонидан олиб келинган барча дори воситаларининг сотилишини тўхтатиш бўйича топшириқ берди.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
4.5K views10:23
Ochish/sharhlash
2023-01-04 12:42:19
Болангиз қайси ёшда қандай товуш(ҳарф)ларни талаффуз қила олиши кераклигини биласизми???

Болалар талаффузида товушларни пайдо бўлиш нормалари:

1 ёшдан 2 ёшгача:
А, О, Э
П, Б, М

2 ёшдан 3 ёшгача:
И, У, Ф, В
Т, Д, Н
К, Г, Х,

3 ёшдан 5 ёшгача:
С, З, Ш
Ж, Ч

5 ёшдан 6 ёшгача:
Л, Р

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
4.3K views09:42
Ochish/sharhlash
2023-01-04 11:22:57
Қора седана қабул қилишга қарши кўрсатмалар кимларга мумкин эмас???

билиар тизимни гиперкинетик бузилишида;
ўткир гастрит (таъсирлантириш хусусиятига эга);
турли генездаги диарея;
тизимли ёки маҳаллий аллергия;
коагулопатия (қон ивишини бузилишида);
қондаги қанд миқдорини камайтирувчи камайтирувчи дорилар билан қўллаш мумкин эмас;
ҳомиладорликда (силлиқ мушакларни қисқартириш хусусиятига эга, бу эса ҳомила тушиш хавфини оширади);
инфаркт, инсульт, гипотонияда;
буйрак ва ўт тоши касалликларида;
эмизикли ва 3 ёшгача бўлган болаларга;
индивидуал кўтара олмаслик.

Қора седана ичиб юрадиганларга тарқатинг, балки мумкин эмасдир!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
998 views08:22
Ochish/sharhlash
2023-01-04 10:03:41
Ҳомиланинг туғилиш муддати қандай аниқланади???

Ҳайз кунига қараб. Бунда охирги ҳайзнинг 1-кунига 7 кун қўшиб, 3 ойни айирамиз.

Ҳомила қимирлашига қараб.
Биринчи туғувчи аёлларда ҳомила 20-ҳафтадан қимирлашни бошлайди. Қайта туғувчи аёлларда эса ҳомила 18-ҳафтадан қимирлашни бошлайди.

УЗИ

Аёллар маслаҳатхонаси. Тиббий варақада аёлнинг қачон келганлиги, ҳомиладорликнинг муддатлари ва кечиши ҳақида ёзилган бўлади.

Бачадон тубининг баландлигига қараб (бачадон тубини пайпаслаш орқали)

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
1.8K views07:03
Ochish/sharhlash
2023-01-04 09:07:25
Ҳомиладорлик пайтида кофени асло ича кўрманг!!!

Ҳомиладор аёллар кўп қаҳва ичмасликлари керак. Кофеин плацента орқали яхши ўтади ва ҳомиланинг қонига киради. Натижада, ҳомила пулсини ошириш, унинг ҳаракатчанлигини ошириши мумкин.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
2.1K views06:07
Ochish/sharhlash
2023-01-04 08:35:17 ФОЛИК КИСЛОТА (ВИТАМИН Б9). ОДДИЙ СИРЛАРИ!!!

Бошқа витаминларга қараганда яхшироқ, у иммунитетни тиклайди ва юрак ва қон томирларининг фаолиятини қўллаб-қувватлайди. Барча органларнинг, айниқса терининг фаолиятини рағбатлантиради, сочларнинг нормал ўсишига ёрдам беради.

Фолик кислота Б6 ва Б12 витаминлари билан биргаликда кўз касалликларини ривожланиш хавфини 30% га камайтиради.

Фолик кислота терининг соғлом рангини таъминлайди. Ва пантотеник ва парааминбензоик кислоталар билан биргаликда узоқ вақт давомида сочларнинг оқариб кетишини олдини олади.

Ушбу витамин айниқса ҳомиладорлик пайтида тавсия этилади. Ҳомиладорлик даврида фолий кислотасининг суткалик дозаси хар килограмга 400 мкг ни ташкил қилади.

Кўп йиллик синовлар натижалари шуни кўрсатдики, витамин Б9 (фолий кислотаси) ни узоқ муддат истеъмол қилиш нафақат ҳомиладорлик ва туғиш давридаги кўплаб асоратлардан халос бўлиши мумкин, балки менопаузагача аёл танасининг саломатлиги учун ҳам фойдалидир.

Шундай қилиб, олимлар фолий кислотасидан фойдаланиш болада умуртқа поғонаси билан боғлиқ муаммоларни олдини олишга ёрдам беради, ҳомила асаб тизимининг тўғри шаклланишига ёрдам беради. Бундан ташқари, бу витамин туғруқдан кейинги депрессияни даволашда ажралмас ҳисобланади, шунинг учун у ҳақли равишда аёллар учун энг муҳим витамин ҳисобланади.

Аёлларда фолий кислотасининг этишмаслиги репродуктив органларнинг эстрогенга нормал жавоб бермаслигига олиб келиши мумкин.

Ўсмирлик даврида фолий кислотаси қизнинг балоғатга этишини тўғрилайди, акне билан ёрдам беради.

Эркаклар ҳам бу витаминга муҳтож. Фолик кислота тестостерон билан биргаликда сперма камолотини рағбатлантириш учун ишлайди. Йигитда нормал жинсий хусусиятлар, масалан, овоз, соқол ва уруғ ишлаб чиқариш учун кенгайган простата ривожланиши учун унга ҳар куни маълум миқдорда фолий кислотаси керак.

Фолик кислотанинг асосий манбалари: дуккаклилар, марул, исмалоқ, карам, яшил пиёз, яшил нўхат, ловия, соя, лавлаги, сабзи, помидор, кепакли ун ва ундан тайёрланган нон маҳсулотлари, гречка ва жўхори уни, тариқ, хамиртуруш. Ҳайвонлардан олинган маҳсулотлардан жигар, буйраклар, творог, пишлоқ, икра, тухум сариғи фолий кислотасига бой.

Аммо танадаги ушбу витамин миқдорини тўлдириш учун ҳар куни жуда кўп миқдорда тўғри овқат истеъмол қилиш керак. Шунинг учун, унинг арзонлигини ҳисобга олган ҳолда, уни планшетларда олиш тавсия этилади.‌‌

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
2.6K views05:35
Ochish/sharhlash
2023-01-03 19:08:44
Ҳомиладорлик тести қанчалик ишончли???

Ҳомиладорлик тести - бу аёлда ҳомиладорликнинг эрта даврида ҳомила бор йўқлигини кўрсатувчи белги ҳисобланади. Бу усул орқали қон ёки сийдикда ОХГ гормони аниқланади. Ҳомиладорлик тестининг аниқлик кўрсаткичи 91% га тенг.

Қуйидаги ҳолатларда ҳомиладорлик тести "ёлғон мусбат" натижа кўрсатиши мумкин:
Таркибида ОХГ гормони сақлаган препаратлар қабул қилиш.
Жинсий аъзоларнинг ўсма ва бошқа касалликлари.
Ҳомила ўз-ўзидан тушганда.
Абортдан сўнг кам вақт ўтганда.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
4.6K views16:08
Ochish/sharhlash
2023-01-03 17:38:01
Ҳомиладорликнинг нечанчи ҳафтасидан кальций қабул қилиш керак???

Ҳомиладорликда ҳар бир дақиқа аҳамиятли бўлади. Бунинг сабаби бола тинимсиз ривожланишда бўлади. Ушбу даврда бола ривожланиш учун барча витамин ва минералларни, қурилиш материали ҳисобланган оқсил моддаларини она организмидан олади. Шу сабабли ушбу даврда она соғлом бўлиши, турли касалликлар юқтирмаслиги, тўғри овқатланиши жуда муҳим ҳисобланади.

Ушбу ҳолатларни ҳисобга олиб шифокорлар томонидан ҳомиладорлик даврида турли тавсиялар берилади. Кальций препаратларини қабул қилиш қанча эрта бошланса, шунча фойдали ҳисобланади. Чунки биринчи уч ойликда ҳомила суяк тўқималарининг ривожланиши кузатилади.

Ҳомиладорлик даврида фақатгина кальций препаратларига ишониб қолмасдан, овқат рационига ҳам кальцийга бой маҳсулотларни киритиш лозим. Сут маҳсулотлари, қатиқ, творог, пишлоқ, тухум, дуккаклилар ва денгиз маҳсулотлари кальцийга бой ҳисобланади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
4.6K views14:38
Ochish/sharhlash
2023-01-03 16:03:29
Болани эмизиш она соғлиғида қандай аҳамиятга эга???

Бу она соғлиғи учун ҳам катта фойда келтиради. Аввало, кетма-кет ҳомиладорликнинг олди олинади. Онанинг кўкрак ва бачадон саратони, артрит ва юракқон томир касалликларига чалиниш эҳтимоли камаяди, шунингдек, эмизикли она ортиқча вазнини тез йўқотади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассисларининг таъкидлашича, кўкрак сутининг йўқлиги ёки унинг етишмаслиги шунчаки болани кўкракка нотўғри тутиш ва мунтазам эмизмаслик оқибати, холос. Лактациясиз, яъни сут келмайдиган оналар бўлмайди (95 фоиз аёлларда кўкрак сути меъёрда ишлаб чиқилади).

Аёлнинг руҳий аҳволи яхши бўлса, оилада соғлом муҳит ўрнатилса, она сути келишида муаммолар бўлмайди, аксинча, турли стресс, чарчоқ онада сут ҳосил бўлишига салбий таъсир кўрсатади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
4.5K views13:03
Ochish/sharhlash
2023-01-03 15:49:27
ЁЛҒОН | FAKE!!!


"Фуқаролар Р/500 ёзуви бўлган парацетамол таблеткасини қабул қилишдан сақланишлари, ушбу ҳапдори янги чиққан оппоқ ва ярқироқ тусда бўлиб, шифокорларнинг айтишича, унинг таркибида "Мачупо" деб аталувчи вирус мавжудлиги, у дунёдаги энг хавфли вируслардан бири ҳисобланиши ҳақидаги" маълумотлар хақиқатга тўғри келмайди. Бу хақда расмий ташкилот Uzpharmagency хабар бермоқда.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
4.7K views12:49
Ochish/sharhlash