Get Mystery Box with random crypto!

Педиатрия

Telegram kanalining logotibi pediatriya_24 — Педиатрия
Kanaldagi mavzular:
Baxt
Фойдали
Kanal manzili: @pediatriya_24
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 90.91K
Kanalning ta’rifi

“Соғлиқ - энг улуғ неъмат. Соғлиқингизга бефарқ бўлманг”
Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Фақат реклама бўйича мурожаатларга жавоб берилади!!!👇
Реклама учун: @medius_reclama

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 174

2023-01-15 13:27:16
Фойдали маслаҳатлар!!!

"Шоколад" саратон ҳужайраларини йўқ қилади.

Қаҳва ичадиган одамлар қаҳва ичмайдиганларга қараганда узоқроқ яшайди.

Гапираётганда “қўл”дан фойдаланиш сизни “ишончли” ва “ақлли” кўринишга олиб келади.

Машқ қилишдан олдин бир пиёла “кофе” танадаги ортиқча ёғларни тезроқ парчалайди.

Одамларнинг 80 фоизи севганлари олдида жанжал бошламаслик учун сукут сақлайди; Уларнинг айтадиган гаплари бўлса ҳам.

Кундалик уйқу ва қисқа уйқу хотирани яхшилашга ва юрак касалликларини камайтиришга ёрдам беради.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
5.3K views10:27
Ochish/sharhlash
2023-01-15 11:47:23
Афзалларини билиб олинг…

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
5.0K views08:47
Ochish/sharhlash
2023-01-15 11:42:00 Бола учун она сутиданда мукаммал таом хали яратилинмаган !!!

Аммо смесь беришга тўхғри келганда нималарга ахамият беришимиз керак?

Кўп болаларга смесь тушмаслигини сабаби 2 та бири бола СИГИР сутидаги КАЗЕИН оқсилини хазм қила олмайди ёки сутдаги ЛАКТОЗА шакарини хазм қилиш учун етарли фермент йўқ.

Агар фарзандингизда сигир сутининг қайсидир компонентига АЛЛЕРГИЯСИ бўлса, унда қусиш, коликлар, газ ажралиши, қабзият, ич кетиши, тошмалар, калда қон ёки доимий бурун битиши кузатилиниши мумкун.

Кўп ота-оналар шароитидан келиб чиқиб арзон смесь олишга харакат қилишади. Афсуски бола 1 ешгача энг СИФАТЛИ смесь ичиши керак! Диққат энг қиммати эмас!

Агар бераётган смесьдан болада оғриқлар, аллергия, қабзият ва бошқа муаммолар бўлмаса алиштиришдан мано йўқ, хох сигир сути бўлсин.

Лекин бераётган смесь состави зарарли ингридиентлардан , шакарлардан холи бўлиши ЗАРУР

Смесьлар хар хил бўлади, казеин кам, лактоза кўп , ёки аксинча, пробиотик бор ва йўқ ва хкз.

Болада Гастроэнтерит бўлса лактозаси камидан ичиринг.
Казеинга аллергия бўлса: сут казеин гидролизатли ёки гуруч оқсили, нўхат оқсили. Асло соя оқсилли эмас!
Қабзиятда: пробеотик ва пребиотикли
Колик ва / ёки газ тўпланишида: лактоза миқдори паст бўлган сут, пробиётиклар ёки пребиётиклар ёки сут кислотаси ферментлари бўлган сут.

Бола учун энг идеал смесь ЭЧКИ сутидан олинганидир, сабаби у ОНА сутига энг яқин сут хисобланади. Фойдаси кўп, зарари йўқ! Лактоза оз миқдорда бор! Агар эчки сутига реакция бўлса бу айнан эчки сути сабаб эмас, балким эчки исте'мол қилган махсулот сабаб бўлади.

Смесь таркибида бўлиши керак бўлмаган ингридиентлар:

Мальтодекстрин- шакардан хам ширин!
Пальма ёғи
Соя
Шакар, Сахароза, Декстрин, Глюкозный сироп. Обезжиренное молоко(ёғсизлантирилган сут) албатта сутдан ёғ олинмаганини олишга харакат қилинг, лекин фақат шу камчиликни ўзи бўлса харид қилсангиз бўлади. Ало'си ёғи қолгани!
Лимонная кислота
Қанча рафиналланган ўсимлик ёғи кам бўлса шунча яхши(кукуруз, рапсовый, соя) каби.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
4.9K viewsedited  08:42
Ochish/sharhlash
2023-01-15 10:41:07 Нега бундай қилдинг? Энди Аллоҳ сени жазолайди! Нега бундай дединг? Энди Аллоҳ сени жазолайди!

Шу ва шунга ўхшаш сўзлар сизга танишми? Афсуски , кўпчилигимиз уларни ишлатганимизда фарзандларимизда Холиқдан қўрқиш ҳиссини уйғотмоқчи бўламиз-у, лекин бу фарзандимизнинг Аллоҳ ҳақидаги тасаввурига қандай таъсир қилиши ҳақида ўйлаб кўрмаймиз.

Биринчидан, Аллоҳ ҳеч қачон болаларни жазоламайди, демак биз ўйламасдан ёлғон гапиряпмиз.

Иккинчидан, айтган гапларимиз болаларнинг Аллоҳ билан муносабатига қандай таъсир қилишини ҳисобга олишимиз керак. Болаларда воқеликни қабул қилиш умуман бошқача. Агар уларга Аллоҳни жазолаши ҳақида гапирсак уларда Аллоҳ баджаҳл деган тасаввур қолади. Бунинг натижасида улар муҳаббати туфайли эмас, Аллоҳдан тўғри маънода қўрқишни бошлашади. Унутмаслигимиз керакки, болаларда фантазия жуда кучли, улар нарсаларни биз хоҳлагандек тасаввур қилишмайди, қўрқитиш туфайли улар қалбидан муҳаббатни чиқариб юборишимиз мумкин.

Демак, биз қўрқув эмас муҳаббат уйғотишга ҳаракат қилишимиз керак экан.

Қандай қилиб муҳаббат уйғотишимиз мумкин?

Тез тез Аллоҳ бандаларига раҳмли ва меҳрли экани ҳақидаги ҳадисни болаларга эслатиб , айтиб туриш.
Аллоҳ болаларни жазоламаслиги ҳақида гапириш, уларни яхши кўрганидан нотўғри ишларини ҳам кечириши эслатиб туриш.
Жаннат ва жаннатга тушиш учун қилиниши мумкин бўлган яхши амаллар ҳақида гапириш.
Аллоҳ бизга берган неъматларини эслатиб кўрсатиб туриш.
Болаларни Аллоҳдан сўраб дуо қилишга ўргатиш (Аллоҳ ҳамма дуоларни қабул қилади).
Аллоҳни Раҳмли, Меҳрибон,Карами кенг ва эн асосийси Кечирувчи эканини кўп маротаба такрорлаш.
Аллоҳ яратган нарсаларга болаларни эътиборини қаратиш ва бу нарсалар қандай мўъжиза экани ҳақида суҳбат қуриш.

Ахир фарзандларимиз Исломга қўрққанидан эмас, Аллоҳга муҳаббати сабабли амал қилса қандай чиройли?!

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай марҳамат қилади: «Ҳар бир фарзанд мусулмон фитратида туғилади, лекин уни яҳудийга айлантириб юборадиган ҳам, насроний ёки мажусийга айлантириб юборадиган ҳам унинг ота-онасидир».

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
5.0K views07:41
Ochish/sharhlash
2023-01-15 09:24:02
ГРЕЧКА ВА ЁНҒОҚ ГЕМОГЛОБИННИ КЎТАРАДИ!!!

200 г ёнғоқ ва гречка ҳовончада майдалаб олинади. Кейин унга бир стакан асал қўшилади.
Тайёр малҳамни ҳар куни исталган вақтда 1 ошқошиқдан қабул қилсангиз бўлади. Муолажани токи тайёрлаган малҳам якунига етгунча бажариш даркор.
Муолажа натижасини билиш учун такрорий қон синамасини топшириб кўришингиз мумкин.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
5.0K views06:24
Ochish/sharhlash
2023-01-15 09:09:59
Гриппни табиий йўллар билан даволаш мумкин!!!


Оёқларингизни 20 дақиқа давомида иссиқ сувга ванна қилинг (мойчечакли, тузли). Буни асосан кечаси амалга оширинг, ваннадан кейин оёқларни иситувчи бальзам билан ёғланг ёки спирт билан ишқаланг ва иссиқ пайпоқ кийинг.

Агар бурун битиб қолса, қулайроқ идишда 5 ош қошиқ тузни қиздиринг ва туз қизигандан сўнг уни даст рўмолга солиб, бироз муддат ҳидлаб туринг.

Томоқ оғриғида бир стакан илиқ қайнатилган сувда бир чойқошиқ сода, бир чойқошиқ туз, бир-икки томчи йодни суюлтиринг. Иложи борича тез-тез томоқни чайиб туринг.

Пиёз шарбати гриппга қарши биринчи ёрдамчилардан бири. Бурунга бир-икки томчи томизиш орқали бурун оқишини даволаш мумкин.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
5.1K views06:09
Ochish/sharhlash
2023-01-15 08:03:24
Болалар учун ичак микрофлорасини нормаллаштириш учун самарали восита!!!

РОНОФЛОР БЕБИ

Қўлланилиши:
Ҳаётнинг биринчи кунларидан бошлаб болаларда ичак микрофлорасини нормаллаштириш учун фойдали пробиотик бактериялар манбаи сифатида.

Қўллаш усули ва дозалари:
Ҳаётнинг биринчи кунларидан бошлаб кунига 1 пакет овқат пайтида, пакетнинг таркибини она сутида, сут формуласида ёки сувда эритиб юборгандан сўнг.

Қўллашдан олдин шифокор билан маслахатлашинг!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
1.5K views05:03
Ochish/sharhlash
2023-01-14 18:57:30
ҚИЗ БОЛАНИ ҲЕЧ ҚАЧОН УРМАНГ!!!

Уйингизда малика бўлсин,
Майли, қаср-саройлар қурманг.
Кўнглидаги ярим ой тўлсин,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Тонг отмасдан уйғонса саҳар,
Сўрамаса сиздан бир шаҳар,
Бахтли бўлсин десангиз агар,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Кўзларида порласин қуёш,
Дудоқлари жим қотмасин тош,
Ахир, қизлар бўлмайди бебош,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Яраштириб рўмол ўрайди,
Сизга Ҳақдан Жаннат сўрайди,
Қиз болани уриб бўлмайди,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Қиз меҳрибон, куйинчак бўлар,
Бир кун келиб келинчак бўлар,
Кўтарилсин дуога қўллар,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
3.7K views15:57
Ochish/sharhlash
2023-01-14 17:56:59
Бифолак магний, нео, цинкум ва актив нимаси билан фарқ қилади???

Бифолак нео - таркибида 8 хил 100 млрд пробиотикни сақлайди. Ичак фаолиятини бузилишида диареяда қўлланилади.

Бифолак актив - таркибидаги пробиотик миқдори бифолак неога нисбатан 10 марта кўп шунинг учун эффекти кучлироқ хисобланади.

Бифолак магний - таркибида пробиотик билан бирга магний ва витамин В6 хам бор. Шунинг учун хам ичак фаолиятини яхшилайди хам тинчлантирувчи таьсирга хам эга.

Бифолак цинкум - таркибида қўшимча цинк борлиги учун Иммунитетни оширади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
3.7K views14:56
Ochish/sharhlash
2023-01-14 16:39:07
Шакар иммунитетни 17 марта кучсизлантиради!!!

Эндокринологларнинг ҳисоб-китобларига кўра, шакарни истеъмол қилгандан кейин 6-7 соат ичида организмни иммун реакцияси 17 марта камаяди. Бунинг сабаби шундаки, шакар кимёвий таркиби ва хусусиятлари бўйича С витаминига ўхшайди, витамин C эса иммунитетни кучайтирувчи восита ҳисобланади.

Ушбу моддаларнинг кимёвий таркиби ўхшашлиги туфайли организм уларни шакар билан алмаштириб юбориши мумкин.

Фагоцитлар — иммун тизимининг ҳужайралари С витамини билан озиқланади, лекин улар витамин ўрнига шакарни ўзлаштириши мумкин, чунки кимёвий тузилиши бўйича у аскорбин кислотага ўхшайди.

Шакар ҳужайрага кирганда, глюкоза ва фруктоза бирикмаси уни ичкаридан дарҳол йўқ қилади (нофаол кўринишга келтиради), бу эса иммунитетни пасайтиради.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
4.4K views13:39
Ochish/sharhlash