Get Mystery Box with random crypto!

Болани эмизиш она соғлиғида қандай аҳамиятга эга??? Бу она с | Педиатрия

Болани эмизиш она соғлиғида қандай аҳамиятга эга???

Бу она соғлиғи учун ҳам катта фойда келтиради. Аввало, кетма-кет ҳомиладорликнинг олди олинади. Онанинг кўкрак ва бачадон саратони, артрит ва юракқон томир касалликларига чалиниш эҳтимоли камаяди, шунингдек, эмизикли она ортиқча вазнини тез йўқотади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассисларининг таъкидлашича, кўкрак сутининг йўқлиги ёки унинг етишмаслиги шунчаки болани кўкракка нотўғри тутиш ва мунтазам эмизмаслик оқибати, холос. Лактациясиз, яъни сут келмайдиган оналар бўлмайди (95 фоиз аёлларда кўкрак сути меъёрда ишлаб чиқилади).

Аёлнинг руҳий аҳволи яхши бўлса, оилада соғлом муҳит ўрнатилса, она сути келишида муаммолар бўлмайди, аксинча, турли стресс, чарчоқ онада сут ҳосил бўлишига салбий таъсир кўрсатади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !