Get Mystery Box with random crypto!

Педиатрия

Kanal manzili: @pediatriya_24
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 96.88K
Kanalning ta’rifi

“Соғлиқ - энг улуғ неъмат. Соғлиқингизга бефарқ бўлманг”
Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Фақат реклама бўйича мурожаатларга жавоб берилади!!!👇
Реклама учун: @medius_reclama

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 170

2023-01-10 20:34:10
Ўқиш эртага 11-январдан агар, сиз яшаб турган худуд хокимлиги шунга қарор қилган бўлса!!!

Ўзбекистонда қишки таътил даврини узайтириш ваколати ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда маҳаллий ҳокимликларга берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнига асосан ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотларида қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати берилган, деб хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
2.0K views17:34
Ochish/sharhlash
2023-01-10 19:00:51 БОЛА ОЁҒИНИ ИЧКАРИГА ҚАРАБ БОСГАНДА...

Энди юришни бошлаган кўпгина болаларда маймоқлик ҳолати кузатилади. Бу уларга мувозанатларини сақлашга ёрдам беради. Боланинг бу ёшида мушаклар тонуси юқори бўлади ва ҳаракат вақтида оёқларни ичкарига тортиб юришга мажбур қилади. Агар бола тик турганда ва ўтирганда оёқлари тўғри бўлса ва фақат қадам ташлаганда оёқларини ичкарига қараб босса, бу ҳолатда болада ҳеч қандай нуқсон йўқ. Одатда, бу ҳолат бола 15 ёшга етгунга қадар тўғирланиб кетади.

Бу пайтда қуйидагиларга эътибор бериш керак:

Тўғри юриш. Аммо сайр пайтида бола чарчаб қолмаслиги керак. У ҳаракат қилиши керак, лекин толиқиш мумкин эмас.

Оёқ кийимни тўғри танлаш. Энди юришни бошлаган болага юмшоқ ва кичик ўлчамдаги оёқ кийим кийдириб бўлмайди. Болдир суяги бўғимларининг фиксацияси учун қаттиқ ва қўпол ҳаракатланиши учун оёқ кийим ҳам қаттиқ бўлиши керак. Ёз ойларида оёқяланг ҳолда майда тош ёки қумнинг устига юришлари янада яхши самара беради.

Катта ёшдаги болалар сувда сузиши ва кескин ҳаракатли рақс турлари билан шуғулланишлари ҳам мушаклар тонусини яхшилайди.

Велосипед ёки конкида сайр қилмоқчи бўлган болага тўсқинлик қилманг. Бу бола учун жуда фойдалидир.

Бир йилда икки марта мутахассис назоратида массаж олиш ва тузли ванналар қабул қилиб туришлари керак

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
2.3K views16:00
Ochish/sharhlash
2023-01-10 17:51:24
Бир ёшгача бўлган болалар тана вазнини формулалар ёрдамида аниқлаш!!!

6 ойликгача бўлган болалар вазнини аниқлаш(Левиант бўйича)

M=м+(нх800)

M – боланинг ҳозирги массаси
м – боланинг туғулгандаги массаси
н – боланинг ёши(ойлиги)

Масалан: 4 ойлик бола, туғулгандаги вазни 3300г

M=3300+4х800, M=6500г

Демак боланинг вазни тахминан 6500 г бўлиши керак!

7 ойликдан 1 ёшгача бўлган болалар вазнини аниқлаш(Левиант бўйича)

M=м+(6х800)+400х(н-6)

M – боланинг ҳозирги массаси
м – боланинг туғулгандаги массаси
н – боланинг ёши(ойлиги)

Масалан: 11 ойлик бола, туғулгандаги вазни 3600г

M=3600+(6х800)+400х(11-6), M=10400г

Демак боланинг вазни тахминан 10400 г бўлиши керак!

Эслатма! Агар юқоридаги ҳисоблаш ва бола вазни орасидаги фарқ 1 кг дан кўп бўлса, болани врач Педиатр кўригига олиб бориш зарур!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
2.7K views14:51
Ochish/sharhlash
2023-01-10 15:39:59
Бу она чақалоғини ўпаётган пайтдаги мия фаолиятини қайд этган МРТ

Онанинг ўпиши боланинг миясида кимёвий реакцияга сабаб бўлган, бу эса меҳр туйғусини уйғотадиган гормон - окситотсиннинг ажралиб чиқишига олиб келган

Фарзандингизни кўпроқ ўпиб туринг! Яқинларингизга хам юборинг!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
3.9K views12:39
Ochish/sharhlash
2023-01-10 14:30:04
Баҳс ва мунозара ўрин йўқ!

Вазир Ҳилола Умарова мактаблар 18 январь кунидан бошланишига оид буйруқни имзолади

Расман эртадан ҳеч қаерда мактабларда ўқишлар бўлмайди.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
6.1K views11:30
Ochish/sharhlash
2023-01-10 14:24:04
Прополис Сут мўжизанинг ўзи

Агар тез тез шамолласангиз иммунитетни кўтариш учун прополис настойкасидан фойдаланинг. Прополис настойкаси арзон лекин сут билан қўшиб ичилса натижаси аъло даражада бўлади.

Бунинг учун: Ярим стакан кайнаган сутга 5 томчи томизиб қарияларга ичирилса уйкуси яхшиланиб шамоллашни олдини олади. Бу усулда 4-5 ой давомида хар ой 10 кундан кечқурун ичилса қон айланишини яхшилайди.

Мактаб ёшигача болаларга эса уйқуга ётиши олдидан ярим стакан сутни илитиб 2 томчи қўшиб берсангиз шамоллашни даволайди.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
3.6K views11:24
Ochish/sharhlash
2023-01-10 12:55:08 РАСМАН: 2023 йил 11 январдан бошлаб университетлар, техникум, коллеж ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёни билан ОТМ ҳамда профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда ўқув жараёнини маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда ташкил этиш тавсия этилибди.

Таълим муассасалари раҳбарлари ва тегишли маҳаллий ҳокимликлар талаба-ўқувчиларни хабардор қилиш, уларни ОТМ жойлашган ҳудудга етиб келишини таъминлаш ҳамда мазкур жараёнларни шахсан назоратга олади.

Ўқув жараёнини ташкил этишда зарурият туғилганда ўқув графигига ўзгартириш киритиш рухсат берилади. 20 январга қадар якуний назорат ишлари ташкил этилмайди.

Об-ҳаво шароитлари туфайли ўқишга келолмаган талабаларга тегишли масофавий дастурлар таклиф қилинади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
1.2K views09:55
Ochish/sharhlash
2023-01-10 12:06:33
Чақалоқлар бир вақтнинг ўзида ҳам нафас олиб,ҳам юта оладими???

Ҳа, бу миҳим ҳаётий функция ҳисобланади.Ёш организм учун она сути ва нафас ҳавосини навбат билан қабул қилиш қийинчилик туғдиради.

7 ойликкача бўлган болаларда ҳиқилдоғи юқорироқ жойлашгани сабабли,суюқлик нафас йўлларига эмас,ошқозонга йўналтирилади,нафас йўллари очиқ бўлганлиги сабабли, шу пайтни ўзида чақалоқ бемалол нафас ҳам олаверади.

Бу хусусият туфайли,чақалоқлар ҳатто чалқанча йотганда ҳам бемалол ютини мумкин.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
1.4K views09:06
Ochish/sharhlash
2023-01-10 11:24:02
Левомицетиндан бошқа фойдаланманг!!!

"Дори самарали, ҳа, лекин агар сизда тиф,вабо,бруцеллез, туляремия, менингит, риккетсиоз ёки хламидиозлар бўлса! Биз уни ошқозон оғриғи ва диарея учун ҳам ичамиз. Препарат жуда заҳарли эканлиги аниқланди.

Суяк илигига зарар етказиши мумкин!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
2.1K views08:24
Ochish/sharhlash
2023-01-10 10:08:18
Болани қачон сутдан айириш керак!!!

Бола тиши чиқаётганда, касал бўлиб қолганда ёки емланганда кўкракдан чиқариш тавсия етилмайди.

Чунки она сути бу паллада уни тинчлантиради ва оғриқни босади.Салқин кунларда жумладан кузнинг охири, қишда ва ёзда айириш эса ичак муаммоларини келтириб чиқаради.

Одатда 16-24 соат ўртасида сут кам ишлаб чиқарилади.Шу паллада болага кўкрак тутиб камроқ емдириб уни кўкрадан айириш мумкин.

Бирданига айириш тўғрими?

Болани бирданига емишдан тўхтатиш тўғри емас.Емиш соатларини камайтириб боринг ва кундан кунга камроқ кўкрак тўтинг.Сутингизни тўлиқ соғиб ташламанг бироз қолсин.Йўқса организм сут тугагани ҳақида “сигнал” олгач яна сут безлари сут ишлаб чиқаришни бошлайди.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
2.3K views07:08
Ochish/sharhlash