Get Mystery Box with random crypto!

Педиатрия

Kanal manzili: @pediatriya_24
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 96.88K
Kanalning ta’rifi

“Соғлиқ - энг улуғ неъмат. Соғлиқингизга бефарқ бўлманг”
Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Фақат реклама бўйича мурожаатларга жавоб берилади!!!👇
Реклама учун: @medius_reclama

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 169

2023-01-11 18:12:19
Ҳомиладорлик пайтида аёл ички органларига зарар етса,у ҳолда ҳомила шифо жараёнини тезлаштириш учун киндик орқали шикастланган жойга илдиз ҳужайраларини юборади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya _24 каналига обуна бўлинг !
2.3K views15:12
Ochish/sharhlash
2023-01-11 16:42:16
Фурациллинни яна бир мўжизавий таъсири!!!

Жинсий касалликлар учун аёл ва эркакларга фурациллинли ванночка

Тайёрланиши: 1та ёки 2 та таблеткани яхшилаб майдалаб илиқ сувда эритамиз ва думба соха сиғадиган тоғорага етарлича илиқ сув тайёрлаб фурациллин эритмасини солинг. 15-20 минут ванна қилиб ўтиринг.

Қуйидаги касалликлар учун фойдали таъсир кўрсатади: цистит, ачишиб сийиш, гемаррой ва бошқа урологик ва жинсий касалликларга

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
2.9K views13:42
Ochish/sharhlash
2023-01-11 15:33:58 Ҳурматли обуначилар агар сизга врач педиатр онлине концультатцияси керак бўлса,қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин!

Педиатр:@docmax95
2.9K views12:33
Ochish/sharhlash
2023-01-11 14:45:48
Бола тишини неча ёшдан тозалашни бошлаши керак???

Биринчи тиш чиқиши билан болани оғиз гигиенасига ўргатишни бошлаш лозим. 1-3 ёшлигидан ота-оналар ёрдамида, болалар чўткаси ва пастасидан фойдаланган ҳолда тозалашни йўлга қўйиш керак. Болалар 6-7 ёшдан, нерв-мускул тизими тўла шакллангач, тишларни мустақил тозалашлари мумкин.

Айрим ота-оналар кейинчалик доимий тишлар билан алмашгани учун сут тишлари парваришига етарли эътибор қаратмайди Лекин сут тишларининг муҳим вазифалари бор:

Сут тишлари олиб ташлангандан кейин озиқ яхши чайналмайди ва яхши ҳазм бўлмайди, бу ўсиш ва ривожланишга таъсир қилади. Сут тишлари юз ва жағ суякларини, қолаверса, болада нутқ шаклланишида муҳим ўрин тутади.

Агар тиш нуқсон билан чиққан бўлса, чўтка билан олиб ташланмайдиган қолдиқлар пайдо бўлса, тишларда қора доғлар ёки милк қизариб, катталашса, оғриқдан шикоят қилса, зудлик билан стоматологга мурожаат этиш керак.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
3.3K views11:45
Ochish/sharhlash
2023-01-11 14:18:31
Ота-оналар диққатига!!!

5 ёшгача бўлган болаларга бериб бўлмайдиган маҳсулотлар билиб олинг
Фарзандингиз ушбу маҳсулотларни ҳазм қилишда қийинчилик ва муаммоларга дуч келади

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
4.0K views11:18
Ochish/sharhlash
2023-01-11 12:32:01
​​Фарзанд билан қандай қилиб тўғри гаплашиш керак???

Бақирма!
Пастроқ гапир, илтимос.

Тез ема!
Овқатингни яхшилаб чайна.

Яна тартибсизликми?
Йиғиштириб қўй, илтимос.

Йиқиласан!
Эҳтиёт бўл.

Сирпаниб кетасан!
Оёғинг тагига эътиборли бўл.

Ҳўл бўлиб кетасан!
соябон олиб ол, этигингни кийиб ол.

Югурма!
Секин оҳиста ҳотиржам қадам билан юр.

Шошилма!
Сен улгурасан.

Етар энди!
Тугатиш вақти келди.

Нима кармисан?
Мени эшит, илтимос.

Уялмаябсанми?
Сенинг ишинг мени жуда ҳафа қилди.

Ким сенга бундай гаплашишга руҳсат берди?
Бизнинг оилада бундай гаплашишмайди

Мен сенга айтмаганмидим!
Ўзинг учун хулосалар чиқар ва бу хатоларингни бошқа қайтарма

Сенда ҳеч нарса ўхшамайди!
Синаб кўр, бўлмаса нима бўлишини билмайсан

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
3.8K views09:32
Ochish/sharhlash
2023-01-11 11:19:29
Нима учун аёлларга оғир юк кўтариш мумкин эмас???

Эркакларнинг чаноқ соҳасида мустаҳкам мушак корсети мавжуд. Табиат аёлларнинг бу соҳасидаги мушакларини кучсиз яратган бўлиб, бу туғуруқ жараёни осон ўтиши учун ёрдам беради.

Агар аёл киши доимий равишда оғир юкларни кўтарса, бу мушаклар чўзилиб, қалинлашиб кетади. Шундан сўнг, бу мушакларга эластиклик камаяди ва ўз ҳолига қайтмайди. Бу эса чаноқ туби чўкишига олиб келади.

Натижада сийдикнинг беихтиёр томиши кузатилади. Аксирганда ва кулганда бу ҳолат айниқса билинади. Даво чораси фақатгина жарроҳлик амалиёти ҳисобланади.

Аёлларга 5 кг оғирликкача бўлган юкни кўтариш тавсия этилади

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
4.2K views08:19
Ochish/sharhlash
2023-01-11 09:32:38
Бугунги совуқ кунларда иммунитетни оширамиз!!!

Ҳар куни 2-3 ош қошиқ асални саримсоқ билан истеъмол қилиш организмга вирусли инфекцияларга қарши курашишга ёрдам беради. Агар шамоллаш ёки бурун оқиши, йўтал, грипп ёки томоқ оғриғи кузатилса, бу восита касаллик белгиларидан тезда халос бўлишга ёрдам беради.

Асал билан саримсоқ, айниқса, болалар учун фойдалидир, чунки уларнинг иммунитети тўлиқ шаклланмаган. Шунингдек, бронхиал астма, витамин танқислиги, гипертония, стресс даражасини пасайтириш учун асал билан саримсоқдан фойдаланиш тавсия этилади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
1.2K views06:32
Ochish/sharhlash
2023-01-11 08:50:32
Боланинг юраги катталарникидан деярли икки баравар тез уради!!!

Бу тўсатдан чақалоқнинг пулсини олишга қарор қилган ёш оналарни қўрқитади.Баьзан улар шошилинч тез ёрдам чақириш учун югуришади.

Аммо бундан қўрқмаслик керак!

Агар катталардаги юрак уриши сонининг ўртача тезлиги дақиқада тахминан 75 зарба бўлса,ҳаётнинг биринчи йилдаги болада у 140 зарба /минга етиши мумкин.

Нима учун бу содир бўлади?
Чунки боланинг танаси кичикдир.
Қон бутун танада тезроқ тарқалади,яьни у юракка тезроқ қайтади.Шунинг учун,у тез-тез ишлайди.

Фақат 5 ёшдан кейин пулс 100 дан кам бўлади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
1.6K views05:50
Ochish/sharhlash
2023-01-11 08:21:59
Лактофильтрум (саше-халтачалар) препаратини қандай қабул қилиш керак??? 

Лактофильтрум лактулоза билан бирга кучли сорбцион хусусиятга эга лигнин сақлайди. Лигнин мазкур хусусияти орқали нафақат токсин ва патоген бактерияларни, балки маҳсулотларнинг баъзи фойдали қўшимчалари, Лактофильтрум билан қабул қилинадиган дори воситаларини ҳам чиқариши мумкин.

Овқатланишдан олдин Лактофильтрум қабул қилинади.
Қабул қилиш шартлари ва дозалари
:
1 дан 3 ёшгача, 1/2 халтача кунига 3 маҳал;
3 дан 7 ёшгача,1 саше-халтача кунига 2 маҳал;
7 дан 11 ёшгача, 1 саше-халтача кунига 3 маҳал;
11 дан катта ёш, 2 саше-халтача кунига 3 маҳал.
Саше-халтачадаги воситани 50-100 мл илиқ сувда гомоген суспензия ҳосил бўлгунига қадар эритгандан сўнг қабул қилинг.

Қабул қилиш курси: 10-14 кун ёки шифокор тавсиясига кўра.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
1.8K viewsedited  05:21
Ochish/sharhlash