Get Mystery Box with random crypto!

Педиатрия

Kanal manzili: @pediatriya_24
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 96.88K
Kanalning ta’rifi

“Соғлиқ - энг улуғ неъмат. Соғлиқингизга бефарқ бўлманг”
Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Фақат реклама бўйича мурожаатларга жавоб берилади!!!👇
Реклама учун: @medius_reclama

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 166

2023-01-15 09:09:59
Гриппни табиий йўллар билан даволаш мумкин!!!


Оёқларингизни 20 дақиқа давомида иссиқ сувга ванна қилинг (мойчечакли, тузли). Буни асосан кечаси амалга оширинг, ваннадан кейин оёқларни иситувчи бальзам билан ёғланг ёки спирт билан ишқаланг ва иссиқ пайпоқ кийинг.

Агар бурун битиб қолса, қулайроқ идишда 5 ош қошиқ тузни қиздиринг ва туз қизигандан сўнг уни даст рўмолга солиб, бироз муддат ҳидлаб туринг.

Томоқ оғриғида бир стакан илиқ қайнатилган сувда бир чойқошиқ сода, бир чойқошиқ туз, бир-икки томчи йодни суюлтиринг. Иложи борича тез-тез томоқни чайиб туринг.

Пиёз шарбати гриппга қарши биринчи ёрдамчилардан бири. Бурунга бир-икки томчи томизиш орқали бурун оқишини даволаш мумкин.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
5.1K views06:09
Ochish/sharhlash
2023-01-15 08:03:24
Болалар учун ичак микрофлорасини нормаллаштириш учун самарали восита!!!

РОНОФЛОР БЕБИ

Қўлланилиши:
Ҳаётнинг биринчи кунларидан бошлаб болаларда ичак микрофлорасини нормаллаштириш учун фойдали пробиотик бактериялар манбаи сифатида.

Қўллаш усули ва дозалари:
Ҳаётнинг биринчи кунларидан бошлаб кунига 1 пакет овқат пайтида, пакетнинг таркибини она сутида, сут формуласида ёки сувда эритиб юборгандан сўнг.

Қўллашдан олдин шифокор билан маслахатлашинг!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
1.5K views05:03
Ochish/sharhlash
2023-01-14 18:57:30
ҚИЗ БОЛАНИ ҲЕЧ ҚАЧОН УРМАНГ!!!

Уйингизда малика бўлсин,
Майли, қаср-саройлар қурманг.
Кўнглидаги ярим ой тўлсин,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Тонг отмасдан уйғонса саҳар,
Сўрамаса сиздан бир шаҳар,
Бахтли бўлсин десангиз агар,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Кўзларида порласин қуёш,
Дудоқлари жим қотмасин тош,
Ахир, қизлар бўлмайди бебош,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Яраштириб рўмол ўрайди,
Сизга Ҳақдан Жаннат сўрайди,
Қиз болани уриб бўлмайди,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Қиз меҳрибон, куйинчак бўлар,
Бир кун келиб келинчак бўлар,
Кўтарилсин дуога қўллар,
Қиз болани ҳеч қачон урманг!

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
3.7K views15:57
Ochish/sharhlash
2023-01-14 17:56:59
Бифолак магний, нео, цинкум ва актив нимаси билан фарқ қилади???

Бифолак нео - таркибида 8 хил 100 млрд пробиотикни сақлайди. Ичак фаолиятини бузилишида диареяда қўлланилади.

Бифолак актив - таркибидаги пробиотик миқдори бифолак неога нисбатан 10 марта кўп шунинг учун эффекти кучлироқ хисобланади.

Бифолак магний - таркибида пробиотик билан бирга магний ва витамин В6 хам бор. Шунинг учун хам ичак фаолиятини яхшилайди хам тинчлантирувчи таьсирга хам эга.

Бифолак цинкум - таркибида қўшимча цинк борлиги учун Иммунитетни оширади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
3.7K views14:56
Ochish/sharhlash
2023-01-14 16:39:07
Шакар иммунитетни 17 марта кучсизлантиради!!!

Эндокринологларнинг ҳисоб-китобларига кўра, шакарни истеъмол қилгандан кейин 6-7 соат ичида организмни иммун реакцияси 17 марта камаяди. Бунинг сабаби шундаки, шакар кимёвий таркиби ва хусусиятлари бўйича С витаминига ўхшайди, витамин C эса иммунитетни кучайтирувчи восита ҳисобланади.

Ушбу моддаларнинг кимёвий таркиби ўхшашлиги туфайли организм уларни шакар билан алмаштириб юбориши мумкин.

Фагоцитлар — иммун тизимининг ҳужайралари С витамини билан озиқланади, лекин улар витамин ўрнига шакарни ўзлаштириши мумкин, чунки кимёвий тузилиши бўйича у аскорбин кислотага ўхшайди.

Шакар ҳужайрага кирганда, глюкоза ва фруктоза бирикмаси уни ичкаридан дарҳол йўқ қилади (нофаол кўринишга келтиради), бу эса иммунитетни пасайтиради.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
4.4K views13:39
Ochish/sharhlash
2023-01-14 14:06:19
Қабзиятни уй шароитида даволаш чун самарали усуллар !!!

Кастор ёғи - эрталаб оч қоринга 2 ош қошиқ ичинг. Натижаси 3-4 соатда сезилади.

Алоэ шарбати - кунига 1 махал эрталаб оч қоринга 10 кун давомида ичилади.

Занжабилли чой - бир неча занжабил бўлагини қайноқ чойга солиб 10 минут дам олдириб кейин асал қўшиб ичилади.

Асал ва лимонли сув - эрталаб оч қоринга 1 стакан иссиқ сувга тайёрлаб ичилади.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
4.4K views11:06
Ochish/sharhlash
2023-01-14 12:14:07
Юрак зарблари (пульс) меъёрида қанча бўлиши кераклигини биласизми???

Янги туғилган чақалоқ 110-170 та
1 ёшгача бўлган болалар учун 102-162 та
1-2 ёш — 94-155 та
4-6 ёш —86-126 та
6-8 ёш —78-118 та
8-10 ёш — 68-108 та
10-12 ёш — 60-100 та
12-15 ёш — 55-95 та
50 ёшгача бўлган катталар — 60-80 та
50-60 ёш — 65-85 та
60-8 ёш — 70-90 та

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
1.3K views09:14
Ochish/sharhlash
2023-01-14 10:47:37
Осон деб ўйламанг эркак зотига!!!

Бугун 14 январь, буни устига Шанба экан, ҳамма эркаклар ишдан эрта кунда қочамиз.

Группадагилар, бугун байрам, эсдан чиқмасин, чойхонада ОШ биздан хафа бўлмасин.

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
2.5K views07:47
Ochish/sharhlash
2023-01-14 10:42:01
Витамин етишмаслиги организмида қандай белгилар билан намоён бўлади???

Чарчоқ ҳис қилиш Б2;
Депрессия Д;
Оғир соч тўкилиши Б;
Кечаси кўришнинг бузилиши А;
Анорексия Б;
Кўнгил айниши, ич қотиши ва метеоризм Б12;
Бош оғриғи ва бош айланиши Б3
Диарея Б9;
Уйқусизлик Б5;
Қуруқ тери А-Б;

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
2.4K views07:42
Ochish/sharhlash
2023-01-14 09:16:55 Ҳаммамизга билишимиз керак бўлган саволларга жавоблар!!!

Қуръоннинг маъноси нима?
- «Қироат» «Ўқиш»
Дастлабки тушган жойи?
- Макка, Хиро ғори
Дастлабки тушган куни?
- Қодир куни.
У кимнинг сўзи?
- Аллоҳнинг
Қуръонни келтирган фариштанинг номи нима?
- Жаброил (а.с)
Уни биринчи бўлиб ўқиган одам ким?
- Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)
Қуръонни ҳар бир ҳарфини то қиёматга қадар қўриқловчи ким?
- Аллоҳ
Уни қандай ушлаш керак?
- Таҳоратли ҳолда.
Қуръонда Қуъронни қандай номлар билан зикр этилган?
- Ал-Фуркаан, Ал-Китоб, Ал-Зикр, Ал-Нур, Ал-Худо.
Маккада нечта сура тушган?
- 86 та
Мадинада нечта сура тушган?
- 28 та
Қанча порадан иборат?
- 30 та
Қанча сура бор?
- 114 та
Қанча оят бор?
- 6236 та
Қуръонда Аллоҳнинг номи нечта марта берилган?
- 2698 марта.
Намоз ҳақида неча марта айтилган?
- 700 марта.
Муҳаммад (с.а.в) қандай ном билан номланган?
- Соф сурасининг 6- оятида Аҳмад деган ном билан номланган
Пайғамбаримизнинг исми неча марта номланган?
- Муҳаммад (с.а.в)- 4 марта, Аҳмад Аҳмад (с.а.в)-1 марта
Энг кўп қайси пайғамбарнинг номи айтилган?
- Пайғамбар Мусо (а.с) нинг
Қурьон оятларини дастлаб ким санаб чиққан?
- Ҳалима онамиз
Энг дастлабки ва тарихий масжид қайси?
- Каъба!
Қайси пайғамбарни онасининг исми билан қўшиб чақирилган?
- Пайғамбар Исо (а.с) Мариям ўғли
Қуръонда алоҳида эслатилган кун номи.
- Қиёмат куни.
Энг узун сура қайси?
- Бақара сураси.
Энг қисқа сура қайси?
- Кавсар сураси.
Пайғамбаримиз  Муҳаммад (с.а.в) га Жаброил фаришта Қуръонни илк бор келтирган вақтда у зотнинг ёшлари нечада эди?
- 40 ёшда.
Пайғамбаримиз Маккада неча йил пайғамбар бўлганлар?
- 13 йил
У зот Мадинада нечи йил пайғамбар бўлиб турдилар?
- 10 йил
Қуръони Каримнининг нозил бўлиши?
- 22 йилу, 5 ой, 14 кун.
Қайси сура намознинг ҳар бир ракатида ўқилади?
- Фотиха
Аллоҳ Таоло дуо ўрнида ўқишга лозим кўрган суранинг номи қайси?
- Фотиха
Энг биринчи сура?
- Фотиха
Қуръонда номи айтилган ёлғиз аёл?
- Мариям (а.с)
Қайси сурада Бисмиллоҳ сўзи 2 марта айтилган?
- Намл сурасида.
Қуръонда пайғамбарларнинг номи билан номланган қанча сура бор?
- 6 та Улар: Юнус, Худ, Юсуф, Иброҳим, Нуҳ, Муҳаммад сураси.
Қуръонда Аллоҳнинг қанча номи айтилган?
- 99 та.
Қуръонда бойлик ҳақида нима айтилган?
- Одам имононининг синови.
Қуръонда номланган масжидлар нечта?
- 5 та. Улар: Масжид ул- Харам, Масжид ул- Зирар, Масжид ул- Набави, Масжид ул-Акса, Масжид ул- Куба.
Қуръонда номи айтилган ва 3- авлод пайғамбарининг номи?
- Иброҳим (а.с)
Номи айтилган фаришталар?
- Жаброил, Микайл, Харут, Марут.

Жаннатларни сизга илинаман, азиз диндошим.

"Эслатгин! Албатта еслатиш мўминларга манфаат берур".
Аз-Зарият сураси, 55-оят.

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!!!

Pediatriya_24 каналига обуна бўлинг !
3.9K views06:16
Ochish/sharhlash