Get Mystery Box with random crypto!

Ozodlik Radiosi

Telegram kanalining logotibi ozodliknews — Ozodlik Radiosi O
Telegram kanalining logotibi ozodliknews — Ozodlik Radiosi
Kanal manzili: @ozodliknews
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.97K
Kanalning ta’rifi

Ozodlik radiosi - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar!
Xabaringizni @ozod_news ga yuboring!
Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan!
XALQNING ASL MUAMMOLARI
"TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-04-17 13:27:03
ТОШКЕНТ вил. – “Электрон база ишламай қолибди. Машина жарима майдонида тургани учун ортиқ пул тўлаймизми?”

АНГРЕН. “Тошкент вилояти Ангрен шаҳридан мурожаат йўллаяпман. Автомашинам жарима майдонига қўйилган эди. Эртасига Ангрен шаҳри жаримани тўлаб, автомашинамни олиб кетиш учун ЙҲХБга бордим. Аммо электрон база ишламаётганини айтишди. Эрталаб соат 8 дан 15 гача база ҳам ишламади, маъмурий бўлим ходимидан ҳам дарак бўлмади. Бўлимда 50 дан ошиқ ҳайдовчи кутиб ўтирди. Ахир, машина жарима майдонида турган ҳар бир кун учун тўлов бор-ку. Ҳар бир кун учун ортиқ пул тўлаймизми? Ҳолат юзасидан амалий ҳаракат ва изоҳ кутиб қоламиз”.

Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
6.2K viewsedited  10:27
Ochish/sharhlash
2023-04-17 11:14:02
ФАРҒОНА вил. – “Кўчалар нега тўлиқ асфальтланмади?”

ҚУВА. “Фарғона вилояти Қува тумани Тошҳовуз МФЙ Увайсий кўчасидан мурожаат қиляпмиз. Кўчаларимизга асфальт ёқтизилди, бунинг учун раҳмат. Асфальтлаш бошланганда жуда хурсанд бўлган эди. Аммо кўчаларнинг бир қисми асфальт қилинмай қолдириб кетилди. Ёғингарчиликда бу йўллардан юриш аҳоли, айниқса, болалар учун қийинчилик туғдиради. Аҳоли ишонч билдириб сайлаган маҳалла раиси эса кўмак бериш ўрнига қўполлик қилмоқда. Йўлимизни тўлиқ асфальтлаб беришларини сўраймиз”.

Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
1.8K views08:14
Ochish/sharhlash
2023-04-17 10:10:13
Украинага босқин: 417-кун | 130 украиналик аскар асирликдан сўнг уйига қайтди

Украина Россияда асирликда бўлган 130 аскарини қайтариб олди. Россия томони асир айирбошлаш бўйича изоҳ берганича йўқ.

Туркманистонлик Абу Юнус Украинани ҳимоя қилмоқда.

Украина аскарлари фронтдаги танаффусдан фойдаланиб машғулотларни давом эттирмоқда.

Россия Запорожье ва Николаевдаги турар-жой биноларини ўққа тутиши оқибатида икки ўсмир ҳалок бўлди.

Россия Вагнер ёлланма аскарлари Бахмутдаги яна иккита ҳудудни эгаллаб олганини даъво қилди.

Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
2.4K views07:10
Ochish/sharhlash
2023-04-17 09:01:43
OzodNazar: Давлат амалдорларининг аҳлоқ кодекси борми? Ҳоким “қамчисидан қон томмаса” бўлмайдими?

Таниқли публицист Шароф Убайдуллаев билан OzodNazarдаги суҳбат қуйидаги мавзулар атрофида кечди.

• интим видео можароси;
• кластер бошлиқлари ва фермерлар муштлашуви;
• колхозлар тарқалиши тарихи;
• йиллар давомида укасини панжара ортида сақлаган опа;
• “эзилганлар” паради;
• мажақланган бош...

Шароф ака Убайдуллаев билан суҳбат ОзодНазар дастурининг қишки-баҳорги мавсумидаги Сарвар Усмон бошловчилигидаги сўнгги суҳбат бўлди.

Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
2.8K views06:01
Ochish/sharhlash
2023-04-17 07:32:02
“Ҳар иккинчи реклама уруш ҳақида”. Россияда муҳожирлар Украинадаги урушга яна ҳам фаол жалб қилинмоқда

Россияда мигрантларни яна Украинадаги урушга чақиришмоқда. Россиянинг турли шаҳарларида мигрантлар йиғиладиган жойларда уларга қандай қилиб ҳарбий шартнома тузиш мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқатиляпти. Бу шартномага асосан, мигрантларга катта пул тўловлари ва уларнинг яқинларига ижтимоий имтиёзлар ваъда қилинган. Аммо экспертларнинг айтишича, бу ваъдаларга ишонмаслик керак, чунки Россия ҳукумати бир йилга шартнома тузишни таклиф қилмоқда, бир йилдан кейин Россиянинг аҳволи қандай бўлиши номаълум ва урушдан тирик қайтиш эҳтимоли жуда оз.

Россия давлат муассасалари диаспора ва миллатлараро жамоат бирлашмаларидан ҳам ёрдам сўраган. Энди улар Россия ҳукуматига Украинадаги урушга чақиришда ҳамкорлик қилиши мумкин.

Видео: “Мигрант Медиа”

Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
3.2K views04:32
Ochish/sharhlash
2023-04-17 06:23:02
Қирғизистонда Ер инқилоби амалга ошганига чорак аср бўлди

Қирғиз Республикаси раҳбарияти мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ кенгқамровли ер ислоҳотини бошлаган ва 1998 йилга келиб қишлоқ аҳолиси хусусий ер эгасига айланган. Совет давридаги колхоз ва совхозлар ерлари, чорваси, қишлоқ хўжалик техникаси, иморатлари, хуллас барча мулки деҳқонлар ва қишлоқлар ҳудудида яшаган бошқа касб эгаларига бўлиб берилган.

Шу кунда қишлоқда яшовчи ҳар бир қирғизистонликнинг ўз ери, ерга умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаси бор. Ер эгаси ўз мулкини сотиши, алмаштириши, банкка гаров сифатида қўйиши ёки мерос қолдириши мумкин. Ерга нима экишни ёки ҳеч нарса экмасликни ҳам унинг эгаси ҳал қилади.

Ozodlikнинг эътиборингизга ҳавола қилинаётган фильми Қирғизистонда амалга оширилган инқилобий ислоҳотнинг тарихи, унинг фойда-зарари тўғрисидадир.

Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
3.6K views03:23
Ochish/sharhlash
2023-04-15 17:29:02
Пентагон махфий ҳужжатларини матбуотга сиздирган шахс қўлга олинди

Федерал тергов бюроси – ФТБ Пентагондан махфий ҳужжатларни матбуотга сиздирган шахсни қўлга олди. Массачусетс штати Миллий гвардиясининг разведка бўлимида хизмат қилган 21 ёшли мазкур шахс махфий ҳужжатларни чат орқали дўстлари билан бўлишган.

http://bit.ly/3Uy7cEx

Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
5.5K views14:29
Ochish/sharhlash
2023-04-15 16:02:06
Алла Пугачёва Украина ҳарбийларини молиялашда гумонланмоқда

Россия ҳукуматига оид “Хавфсизлик бўйича ва коррупцияга қарши кураш федерал лойиҳаси” раҳбари Виталий Бородин Бош прокуратурага мурожаат қилиб, таниқлик хонанда Алла Пугачёва Украина Қуролли кучларини молиялашда иштирок этган-этмаганини текширишни сўради.

http://bit.ly/40ajZ18

Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
1.3K views13:02
Ochish/sharhlash
2023-04-15 14:45:14
Безориликда гумонланган ногиронни ушлаш учун ниқобли ИИБ ходимлари ташланди

Безориликда гумонланган, Наманган шаҳар, Марғилон МФЙ яшовчи 34 яшар Шерзод Умаровни ушлаш учун унинг уйига 6 апрель куни 50дан ортиқ ниқобли ва ниқобсиз ИИБ ходимлари ташланди.

http://bit.ly/3KBJEdk

Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
2.1K views11:45
Ochish/sharhlash
2023-04-15 13:47:02
OzodNazar: Хотинини сўккани учун жавобгарликка тортувчи қонун қабул қилинди

11 апрелда Ўзбекистон президенти хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Бу қонун лойиҳасини Олий Мажлис Сенати 6 апрелда маъқуллаган эди.

Куннинг шу ва бошқа муҳим янгиликларидан пайдо бўлган саволларни Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари, журналист Абдураҳмон Ташановга бердик.

Суҳбатдошимиз “Компромат узб” деб аталаётган иш ҳамда журналист Абдуқодир Мўминов устидан очилган ишга оид янги тафсилотларни ҳам айтиб берди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
2.6K views10:47
Ochish/sharhlash