Get Mystery Box with random crypto!

Ozodlik Radiosi

Telegram kanalining logotibi ozodliknews — Ozodlik Radiosi O
Telegram kanalining logotibi ozodliknews — Ozodlik Radiosi
Kanal manzili: @ozodliknews
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.97K
Kanalning ta’rifi

Ozodlik radiosi - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar!
Xabaringizni @ozod_news ga yuboring!
Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan!
XALQNING ASL MUAMMOLARI
"TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-04-23 07:54:02
Бош прокуратура Сурхондарёда ўқитувчиларнинг калтакланишини тергов қилмоқда

Сурхондарёдаги мактабда ўқитувчиларнинг оммавий дўппослангани акс этган видео ижтимоий тармоқларни ларзага солди.

Воқеа Узун туманидаги 31-сон умумтаълим мактабида 14 апрель куни аёллар кенгаши мажлиси ўтаётган пайтда содир бўлган.

Мактабнинг директор хонасида ўтказилаётган йиғилишда 34 ёшли эркак (ўқитувчи) икки нафар аёл ўқитувчилар билан жанжаллашиб, тан жароҳати етказган. Улар Узун тумани касалхонасига ётқизилган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси Узун туманидаги воқеа юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатганини маълум қилди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Телеграм каналида билдиришича, ўқитувчиларни калтаклагани гумон қилинаётган шахс процессуал тартибда ушланган.

Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
3.8K views04:54
Ochish/sharhlash
2023-04-23 06:53:02
Шифокорлар айби билан ногирон бўлиб қолган болани хорижда даволашга ССВ ёрдам бермаяпти

Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида яшайдиган 47 яшар Ойгул Қиличева врачларнинг айби билан ногирон бўлиб қолган ўғли Самирнинг оёғини 13 йилдирки даволата олмаяпти.

Она ҳеч қаердан ижобий жавоб ололмаганидан сўнг, Чирчиқ шаҳар прокуратурасига туғруқхонани судга бериш учун мурожаат қилган. Аммо прокуратура муддати ўтгани сабабли судга беришга ҳақли эмаслигини айтган.

Самир 2010 йилнинг 31 декабр, янги йил оқшомида Чирчиқ шаҳридаги туғруқхонада дунёга келган. Аммо, ўша куни врач ва ҳамшираларнинг эътиборсизлиги сабабли чақалоқнинг икки оёғи даҳшатли тарзда куйган.

Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
4.2K views03:53
Ochish/sharhlash
2023-04-21 16:17:02
Яманда садақа тарқатиш вақтида юз берган талотумда камида 85 киши ҳалок бўлди

Яман пойтахти Санодаги мактаблардан бирида садақа тарқатиш маросими пайтида юз берган талотумда камида 85 киши оёқ остида қолиб ҳалок бўлди. Яна уч юз киши жароҳат олди. Бу ҳақда Яман пойтахтини назорат қилаётган исёнчи хусий шиалар ҳукуматининг расмийлари маълум қилди.

https://bit.ly/3H4jSgS
3.8K views13:17
Ochish/sharhlash
2023-04-21 15:16:27
“Дунё” АА: Хитой сўнгги 7 йилда Ўзбекистонга 10 миллиард доллар сармоя киритди

Хитой 2016 йилдан 2022 йилгача Ўзбекистон иқтисодиётига 10 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритди. Ташқи ишлар вазирлигига қарашли “Дунё” ахборот агентлигининг хабар беришича, бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров Хитой Давлат кенгаши Бош вазирининг ўринбосари Лю Гочжун билан ўтказган учрашувда қайд этилди.

https://bit.ly/41Ipa9G
4.1K views12:16
Ochish/sharhlash
2023-04-19 08:47:02
Путинга “яқин муносабати” учун санкцияга тушган Алина Кабаева Саида Мирзиёева билан жаҳон кубогининг хос меҳмони бўлди

Тошкентда ўтган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги учинчи босқичининг сўнгги кунида Ўзбекистон президенти администрацияси коммуникациялар ва ахборот сиёсати шўъбаси бошлиғи Саида Мирзиёева ва бадиий гимнастика бўйича икки марта жаҳон чемпиони, олимпия чемпиони, Россия давлат думасининг собиқ депутати Алина Кабаева хос меҳмонлар сифатида иштирок этди.

https://bit.ly/41iTeJh

Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
4.4K views05:47
Ochish/sharhlash
2023-04-19 07:47:02
ЕИ делегацияси Ўзбекистонга сафар қилди

17-18 апрель кунлари Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терҳи Ҳакала ҳамда Иттифоқнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Имон Гилмор бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга сафар қилди.

https://bit.ly/3A4MMcK

Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
4.4K views04:47
Ochish/sharhlash
2023-04-19 06:20:06
Озодлик 70 ёшда. Тарихчи олим Баҳром Ирзаев билан суҳбат

Бу йил баҳорда Озодлик радиоси 70 ёшга тўлди.

1953 йилнинг 18 март куни Германиянинг Мюнхен шаҳридан Озодлик радиоси илк эшиттириши янграган эди.

Илк эшиттиришлар коммунистик режимдан қочган ўзбек ойдинлари томонидан тайёрланган.

Илк радиоэшиттиришлар хорижга қувғин бўлган Туркистон ойдинларининг эрк, ҳуррият ва инсон ҳуқуқлари ҳақидаги радиоэсселаридан иборат эди.

Аста-секин Ғарбдаги инсон қадриятлари, замонавий ҳаёт ва сиёсат ҳақидаги эшиттиришлар орасига совет иттифоқи ўлкаларидан олинаётган хабарлар ҳам қўшилди.

Бугун ўша ойдинлар тарихини ўрганган ўзбекистонлик тарихчи олим Баҳром Ирзаев билан суҳбатлашамиз.

Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
4.5K views03:20
Ochish/sharhlash
2023-04-18 10:56:12
Бобур Усмонов ташқи ишлар вазирига ўринбосар бўлди

Бобур Усмонов ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Раман билдирилишича, президент қарорига мувофиқ ўринбосарликка тайинланган Бобур Усмонов 17 апрель куни вазирликдаги ҳайъат йиғилишида барчага таништирилди.

“У ушбу лавозимга тайинлангунга қадар президент Администрацияси, президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Адлия вазирлиги ва бошқа тузилмаларда турли лавозимларда ишлаб келган”, - дейилади расмий хабарда.

Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
7.7K views07:56
Ochish/sharhlash
2023-04-18 06:47:03
Тошкентдаги автобусда “эркаклар ва аёллар ҳудуди” тўғрисидаги эълон олиб ташланди

“Тошшаҳартрансхизмат” 17 апрелга ўтар кечаси Тошкентдаги 43-йўналишдаги автобус салонида “эркаклар ва аёллар ҳудуди” тўғрисида пайдо бўлган эълон олиб ташланганини ва ҳайдовчи бу эълонни ўзбошимчалик билан салонга ёпиштиргани аниқланганини билдирди.

Ижтимоий тармоқларда 43-йўналишдаги автобус салонида “Аёллар ҳудуди ва ўтириш жойлари. Эркаклардан илтимос: аёллар тарафда турманг ва ўтирманг” ва “Эркаклар ҳудуди ва ўтириш жойлари. Аёллардан илтимос: эркаклар тарафда турманг ва ўтирманг” деб ёзилган эълонлар пайдо бўлгани тўғрисидаги фотосуратлар пайдо бўлган эди.

“Тошшаҳартрансхизмат”нинг билдиришича, бу эълонлар ёпиштирилган 43-йўналишдаги автобус 8-сонли автобус паркига қарашли бўлган. Автобус ҳайдовчилари орасида бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида шошилинч тарзда навбатдан ташқари инструктаж ўтказилган.

“Тошшаҳартрансхизмат” Ўзбекистон қонунчилигида аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқли экани қайд этилганини таъкидлаган.

Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
7.3K views03:47
Ochish/sharhlash
2023-04-17 13:49:37 Суриядаги террорчиларга қўшилиб кетган уч ўзбекистонлик 15 йилга қамалди

Сурияда “Катиба Тавҳид вал-Жиҳод” террорчилик ташкилоти (Россия Федерациясида тақиқланган) отрядлари сафида жанг қилган Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Улар интернет орқали “Катиба Тавҳид вал-Жиҳод” гуруҳи тарғиботи таъсирига тушиб, 2019 йил апрель ойида Сурияга жўнаб кетган ва у ерда террорчилар сафига қўшилган.

Терроризмга қарши кураш доирасида айбланувчилар 2022 йил Ўзбекистонга олиб келинган.

Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
6.3K views10:49
Ochish/sharhlash