Kanal manzili:
Toifalar:
Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
12.97K
Kanalning ta’rifi
Ozodlik radiosi - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar!
Xabaringizni @ozod_news ga yuboring!
Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan!
XALQNING ASL MUAMMOLARI
"TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
2
2 stars
0
1 stars
0
Oxirgi xabar 3
2023-07-04 15:39:25
Қорақалпоғистондаги воқеаларга бир йил. Ким айбдор?
Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
Кўриш учун линк
Ўзбекистондаги кўпчилик, ҳатто маҳаллий экспертлар учун ҳам янги таҳрирдаги конституцияда Қорақалпоғистон мақомини ўзгартириш таклиф этилаётгани кутилмаган янгилик бўлди.
Афтидан, Тошкентдаги марказий ҳукуматнинг ўзи ҳам қорақалпоқларнинг эҳтимолий муносабатини олдиндан кўра олмаган.
Нукус воқеалари деб ном олган норозилик чиқишлари охирги йилларда Ўзбекистонда сиёсий ҳаётида ўзгартириш кирита олган энг оммавий ҳодисалар қаторидан ўрин олди.
Ўтган бир йил давомида минглаб қорақалпоғистонлик тергов қилинди, ўнлаб одам жиноий жавобгарликка тортилди. Кузатувчилар суд маҳкамасига намойишчиларга қарата ўқ узган ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари тортилмаганига эътибор қаратиб келмоқда.
Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
4.7K views12:39
2023-07-03 08:36:26
OzodNazar: Сайлов “савдолари”: #1 номзод бир неча юз триллион сўмлик ваъдалар берди Яна бир ҳафтадан сўнг, 9 июль, якшанба куни муддатидан аввал Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтади.
Номзодлари мамлакат президенти лавозимига кўрсатилган 4 сиёсатчининг сайловолди дастурларида қандай муштарак жиҳатлар бору қандай фарқлар мавжуд?
Ғалаба қилиши кўпчилик томонидан башорат қилинаётган амалдаги президент сайловчиларга бераётган пуллик ваъдаларни бажариш учун ҳукумат маблағни қаердан олади?
Бу иқтисодий таҳлилчи Жамшид Муслимовга берилган кўплаб саволлардан иккитаси, холос. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
5.6K views05:36
2023-07-02 12:45:54
Қорақалпоғистондаги воқеаларга бир йил. Ким айбдор?Ўзбекистондаги кўпчилик, ҳатто маҳаллий экспертлар учун ҳам янги таҳрирдаги конституцияда Қорақалпоғистон мақомини ўзгартириш таклиф этилаётгани кутилмаган янгилик бўлди.
Афтидан, Тошкентдаги марказий ҳукуматнинг ўзи ҳам қорақалпоқларнинг эҳтимолий муносабатини олдиндан кўра олмаган.
Нукус воқеалари деб ном олган норозилик чиқишлари охирги йилларда Ўзбекистонда сиёсий ҳаётида ўзгартириш кирита олган энг оммавий ҳодисалар қаторидан ўрин олди.
Ўтган бир йил давомида минглаб қорақалпоғистонлик тергов қилинди, ўнлаб одам жиноий жавобгарликка тортилди. Кузатувчилар суд маҳкамасига намойишчиларга қарата ўқ узган ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари тортилмаганига эътибор қаратиб келмоқда.
Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
6.4K views09:45
2023-07-02 12:45:36
Украинага босқин: 493-кун | Украина Запорожье ва Бахмут яқинида “кичик илгарилаш”га эришганКраматорскда Россия ракета ҳужумидан ҳалок бўлган икки эгиз қиз дафн этилди.
Украина кучлари Запорожье ва Бахмут яқинида кичик илгари силжишга эришган.
Польша НАТОнинг ядровий алмашиш дастурига қўшилмоқчи.
Пригожин Беларусга қайтиши билан Минск жануби-шарқидаги ҳарбий базада чодирлар пайдо бўлган.
Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
5.6K views09:45
2023-06-26 10:48:40
Украинага босқин: 487-кун | Вагнер билан келишувга эришилди. Россия Киевни бомбардимон қилдиВагнер билан келишувга эришилди. Пригожин Беларусга кетадиган бўлди, унинг жангарилари эса аввалги позицияларига қайтди.
АҚШ разведкаси Пригожиннинг режасидан исён бошланмасдан олдин хабардор бўлган.
Киевдаги тунги ракета зарбасидан кейин ҳалок бўлганлар сони беш нафарга етди.
Украина жанубий фронтда баъзи ютуқларга эришмоқда.
Озодлик радиоси https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
10.5K views07:48
2023-06-21 15:44:56
Қум бўрони ва дарахтлар қирони. Ҳукуматнинг аниқ режаси борми?19 июнь куни Ўзбекистоннинг 3 вилояти ва пойтахтида чанг ҳамда қум бўронлари кузатилди. Ҳаво ҳарорати ҳам айрим ҳудудларда 42-44 даражага кўтарилди.
https://bit.ly/3NFbeZO
14.5K views12:44
2023-06-21 14:04:36
Ўзбекистон экология бўйича дунё рейтингида 106-ўринни эгаллади
Ўзбекистон экология бўйича рейтингда жаҳондаги 180 давлат орасида 106-ўринни эгаллади. Рейтинг The Environmental Performance Index сайтида эълон қилинган. Ўзбекистон экологияси 100 баллик шкала бўйича 38,20 баллга баҳоланган.
https://bit.ly/3NGLEU8
Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
13.6K viewsedited 11:04
2023-06-08 11:09:21
Бўкада маҳбуснинг ўлими ва норозилик. ИИБ раҳбарияти ишдан олиндиБўка ИИБсида қийноққа солингани айтилаётган 36 яшар эркак вафот этди.
Ички ишлар вазирлиги туман ИИБнинг деярли бутун раҳбарияти ишдан четлатилгани, икки тезкор ходим ҳибсга олинганини айтмоқда. Аммо расмий баёнотда ходимларнинг қийноқ қўллагани ҳақида сўз бормайди. Фақат марҳумнинг жасадида тан жароҳати борлиги айтилган.
Ҳодиса вафот этган гумондор яқинларининг норозилиги ортидан ўртага чиқмоқда.
Бу Ўзбкистон ички ишлар идорасида охирги бир ҳафта ичида маълум бўлган иккинчи ўлим ҳолатидир.
Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
5.4K views08:09
2023-06-08 09:39:46
Обуначимиздан Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Халқ қабул хонаси ёнида Ички ишлар ходимлари фуқороларни уриб машинага тиқаётгани акс эттирилган видео келиб тушди.
Воқеа кеча кечаси содир бўлган. Ҳозирча нима сабабдан бўлгани Озодликка маълум эмас.
Озодлик радиоси https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
5.4K views06:39
2023-06-07 11:20:17
Ўзбекистонда камбағаллик. Чироқчилик оила ҳикояси
Қашқадарёлик 34 ёшли Мухтор Хидиров бир оёқсиз, қўлтиқ таёқ билан шифохонадан болалари бағрига қайтди. Маҳаллий хирурглар Мухторнинг оёғини кесиб ташлашга мажбур бўлган.
Чироқчи туманининг олис қишлоқларидан бирида истиқомат қилувчи бу камбағал оила фақат давлатдан оладиган нафақа эвазига кун кўради. Мухтор Хидировнинг 5 нафар вояга етмаган фарзанди бор.
Ҳукумат қишлоқ ва маҳаллаларнинг инфратузилмасини яхшилашга доир турли дафтарлар ва “обод қишлоқ”, “обод маҳалла” каби лойиҳаларни йўлга қўйган бўлса-да, маҳаллий фаолларга кўра, бу чоралар ночор аҳволда яшаётган ўзбекистонликлар сонини камайтира олмаган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон аҳолисининг 14,1 фоизи кам таъминланганларни ташкил этган.
Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
6.2K views08:20