Get Mystery Box with random crypto!

Ozodlik Radiosi

Telegram kanalining logotibi ozodliknews — Ozodlik Radiosi O
Telegram kanalining logotibi ozodliknews — Ozodlik Radiosi
Kanal manzili: @ozodliknews
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.97K
Kanalning ta’rifi

Ozodlik radiosi - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar!
Xabaringizni @ozod_news ga yuboring!
Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan!
XALQNING ASL MUAMMOLARI
"TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2023-04-15 12:29:02
Чилгазликлар кўприк йўқлигидан ҳатто тобутни ҳам сув кечиб олиб ўтмоқда

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Чилгаз МФЙдан Озодликка мурожаат йўллаган аҳоли кўприк йўқлигидан сарсон бўлаётганидан арз қилди. Мурожаатга илова қилинган видеолавҳада тобут кўтарган одамлар нисбатан салқин ҳавода шими почасини шимарганча оёқяланг ҳолда дарёни кечиб ўтаётганини кўриш мумкин.

“Майитларимизни қабристонга олиб бориш учун дарёдан ўтишга мажбурмиз. Кўприк солиб беришларини сўраб туман ҳокимлигига мурожаат қилиб чарчадик. Вилоят ҳокимлиги ҳам эътибор берса қани! Тиригимиз майли, ҳеч бўлмаса ўлигимиз кўприкдан ўтсин!” дейди Чилгаз МФЙ турғуни.

Кўприк қуриш муаммоси Деҳқонобод тумани учун янгилик эмас. Озодлик бир ойча аввал каттақишлоқлик болалар сув ва лойга ботиб мактабга қатнаётгани ҳақида лавҳа намойиш қилган эди.

Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
3.2K views09:29
Ochish/sharhlash
2023-04-15 11:18:02
Сенат маиший ва жинсий зўравонликка жазони кучайтиришни маъқуллади

Хоразмда 3 етим қизни 10 ой зўрлаган мулозимларга берилган жазо, жамоатчилик норозилиги ортидан бекор қилинди. Суд ишни қайта кўради.

15, 16, 17 ёшдаги қизлар билан жинсий алоқада айбланган 2 мулозим 6 ой аввал судланган. Суд уларнинг озодлигини 1 ярим йилга чеклаган эди. Агар бу ҳодиса тармоқ тилига тушмаса, вилоятдаги 2 та бошқарма раҳбари шу жазо билан қоларди.

Чунки, Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилигида вояга етиш 18 ёш бўлсада, жинсий алоқага розилик 16 ёшдан белгиланган. Баъзан судялар 16 ёшга тўлмаганлар билан жинсий алоқани ҳам тажовуз сифатида кўрмайди.

Ҳукумат эса, ҳатто халқаро ташиклотлар танқидига қарамай, йиллардан буён бу ҳуқуқий муаммони ҳал қилмай келаётган эди. Аммо, 6 апрель куни Сенат жазони оғирлаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилди.

Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
3.3K views08:18
Ochish/sharhlash
2023-04-15 10:13:02
Bloomberg: WSJ журналисти Гершкович шахсан Путин санкцияси билан қамоққа олинган

Россия президенти Владимир Путин The Wall Street Journal мухбири Эван Гершковични қамоққа олишни шахсан маъқуллаган, деб ёзди Bloomberg агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда. Бу совуқ уруш йилларидан бери илк марта журналистнинг жосусликда айбланиб қўлга олинишидир.

http://bit.ly/3KTswRF

Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
3.6K views07:13
Ochish/sharhlash
2023-04-15 08:43:02
Қирғизистоннинг Чотқолидан Тошкентга йўл қурилади

Қирғизистоннинг Чотқол туманидан Ўзбекистон пойтахтига элтадиган йўл қурилиши бир ой ичида бошланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Озодлик радиоси қирғиз хизматига Чотқол тумани ҳокими Алтинбек Сенирбаев маълум қилди. Унга кўра, ҳозирда йўлни лойиҳалаш ишлари якунланмоқда.

http://bit.ly/41nQRV1

Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
4.1K views05:43
Ochish/sharhlash
2023-04-15 07:31:02
Эрдўғон йўллаган Togg Тошкентга етиб келди, Мирзиёев турк электромобилини миниб кўрди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 апрель куни туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон томонидан йўлланган Togg электромобилини қабул қилиб олди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълумот тарқатди.

http://bit.ly/3Kwlhxv

Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
4.3K views04:31
Ochish/sharhlash
2023-04-15 06:20:10
Қирғизистон ва Россия биргаликда ҳаводан мудофаа тизимини яратади

Россия ҳукумати Қирғизистон билан биргаликда ҳаводан мудофаа тизимини яратиш бўйича келишувни маъқуллади. Ҳужжат икки давлат мудофаа вазирлари томонидан ўтган йили имзоланган эди.

Расмийлар бу анчадан бери режалаштирилаётган лойиҳа эканини айтса-да, мазкур келишувга Украинадаги уруш фонида эришилгани хавотир билан қабул қилинмоқда.

http://bit.ly/4162O1N

Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
4.7K views03:20
Ochish/sharhlash
2023-02-09 08:47:44
Абдуқодир Мўминов уйида тинтув ўтказилилган ва унга нисбатан жиноят иши очилган

"Кўзгу" лойиҳаси муаллифи Абдуқодир Мўминов фирибгарлик ва товламачиликда гумон қилинмоқда. Ижтимоий тармоқларда танқидий чиқишлари билан танилган блогер 8 февраль куни ғойиб бўлгани ҳақда яқинлари Озодликка айтишганди. Тошкент ИИББсига кўра, Мўминов икки фуқародан келиб тушган ариза бўйича ушланган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси ("Фирибгарлик"), 165-моддаси ("Товламачилик") аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
3.9K viewsedited  05:47
Ochish/sharhlash
2023-02-08 17:05:07
Бу журналистлар асли журналистлар эмас, товламачилар.

Нега булар журналист булиб, маълумотларни йиғишадида, кейин керакли пайт келганида уни тарқатишади, ахир журналист олинган маълумотни сақламасдан, шундай оммага чикариш керак, бу журналистика эмас, буни бизнес деса бўлади

Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
5.6K viewsedited  14:05
Ochish/sharhlash
2023-02-08 11:01:13
“Толибон”* Тошкентга йўл олди

Иқтисодий масалалар бўйича комиссия, Молия вазирлиги ва харидлар департаменти вакилларидан иборат делегацияга “Толибон”* темир йўл бошқармаси бошлиғи Бахт ал-Раҳмон Шарафат бошчилик қилди.

Матбуот хабарида айтилишича, музокаралар давомида “Ҳайратон-Мозори Шариф” темир йўлидаги барча ишларни Афғонистон томонига ўтказиш жараёнини якунлаш ва ўзаро англашув меморандумини имзолаш режалаштирилган.

“Толибон”* меморандум имзолангандан сўнг “Ҳайратон – Мозори Шариф” темир йўли бўйлаб ташишлар қайта тикланишини кутмоқда.

* ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида

Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
6.5K views08:01
Ochish/sharhlash
2023-02-08 10:36:07
Туркия президенти 3 ойлик фавқулодда ҳолат эълон қилди

Туркия ва Cурияда 6 февраль куни юз берган зилзила қурбонлари сони 5 минг нафардан ошди, 6 мингдан ортиқ бино қулагани маълум бўлди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган маълумотга кўра, жами 23 миллион одам, шу жумладан 1 ярим миллионга яқин бола зилзиладан жабр кўрган.

Вайроналар остида яна қанча одам қолгани номаълум, зилзила одамлар ухлаб ётган пайтда рўй берган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Туркиянинг Малатя вилоятида бир ўзбекистонлик нобуд бўлган, 4 фуқаро бедарак.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги гуруҳи Ҳатай вилоятининг Овакент қишлоғига етиб борди. Бу ҳудудда 10 мингдан ортиқ этник ўзбек яшайди.

Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
6.5K viewsedited  07:36
Ochish/sharhlash