2023-04-24 08:26:14
Статистика: Ўзбекистонда газ қазиб олиш камайди, газ импорти кескин кўпайди
Ўзбекистон 2023 йилнинг март ойида 151,2 миллион долларлик газ импорт қилди. Бу ўтган йил давомида қилинган газ импортнинг ярмидан кўпроғини ташкил қилади, деб хабар берди Статистика агентлиги.
Шу билан бир қаторда январь-март оралиғида Ўзбекистон жами 27,8 миллион долларлик газ экспорт қилган.
Расмий рақамларда қайд этилишича, 2023 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистон газдан ташқари кўмир, нефть ва нефть маҳсулотлари импортини ҳам кескин оширган. Масалан, бошқа давлатлардан 45, 2 миллион долларлик кўмир сотиб олинган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 61,7 фоизга кўп.
Нефть ва нефть маҳсулотлари импорти ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 43,3 фоизга ошиб, 510 миллион долларни ташкил этди.
2023 йил 1- чоракда газ қазиб олиш 9,6 фоизга камайган. 2023 йилнинг январь-март ойларида 12,3 миллиард кубометр газ қазиб олинган. Бу ўтган йилнинг биринчи чорагига солиштирганда 1,3 миллиард кубометрга оздир.
Озодлик радиоси
https://t.me/+h9T2X4VmdzQ3OGYy
5.2K viewsedited 05:26