Get Mystery Box with random crypto!

O‘RTACHIRCHIQLIKLAR

Telegram kanalining logotibi ortach_2020 — O‘RTACHIRCHIQLIKLAR O
Telegram kanalining logotibi ortach_2020 — O‘RTACHIRCHIQLIKLAR
Kanal manzili: @ortach_2020
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 152
Kanalning ta’rifi

Тезкор янгиликлар, Мурожаатлар ва энг қайноқ муҳокамалар, шунингдек реклама ва табриклар фақат сиз учун.

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-08-27 16:14:38
Мандат сайтида квотадан жуда пастда бўлсангиз, асло киролмадим деган хулосага келманг!

Чунки ўтган йили 25 та квота берилган жойга мандат сайтида 250 ўринда турган абитуриент талабаликка тавсия этилган.

Эслатиб ўтамиз, mandat.dtm.uz сайтида абитуриентларнинг фамилиялари, тўплаган баллари 1-2-3-4-5 танлаган йўналишларига ҳам бир баравайига кўрсатилмоқда. Бу дегани, мандат чиққанда агар сиздан тепада турган абитуриентлар бошқа йўналишларига ўқишга қабул қилинса сизнинг тепангизда жой бўшайди ва сиз юқорига кўтариласиз.

@ortach_2020
4.2K views13:14
Ochish/sharhlash
2022-08-27 13:15:41
#такрорий_эълон

Диққат, эълон

Бугун...

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрамини “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғоя остида юқори савияда ўтказиш мақсадида, Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг ташаббуси билан, бугун 27 август куни соат 19:00 да тумандаги Амфитеатр мажмуаси ёнидаги катта очиқ майдонда байрам тадбири бўлиб ўтади.

Байрам тадбирида элимиз ардоғидаги таниқли санъаткорлар ижросидаги куй ва қўшиқлар, шу билан бирга рақс дасталари, турли хилдаги бир-биридан қизиқарли бўлган саҳнавий чиқишлар намойиш этилиши, беллашувли ўйинлар уюштирилиши, аттракционлар бўлиши режалаштирилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, азиз тумандошлар!

Барчангизни Мустақилликнинг 31 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган байрам дастурларимизда оила аъзоларингиз билан биргаликда иштирок этишингизни таклиф қилиб қоламиз!

Байрамни биз билан бирга нишонланг!

@ortach_2020
4.1K views10:15
Ochish/sharhlash
2022-08-27 12:54:10
Йиғлама...

Йиғлама, аёл. Нега йиғлайсан, кўтар бошингни. Бу уйлар аслида сеники эди. Сенга деб қурилган. Сен ҳали бу миллатнинг кунига ярайдиган полвон ўғиллар, настарин гулидек покиза қизалоқлар улғайтирасан.

Йиғлама, аёл. Кўз ёшларингни номардлар кўрмасин. Ғаламислар сени ғайбат қилмасин пана-панада. Йиғлама аёл, чунки сен миллат онасисан. 

Муштипар ва ожиз аёлга уй бериб, ўзи ҳам қўшилиб йиғлайдиган ҳокимларга респект!

#Ўрта_Чирчиқ

"Ziynat" га уланинг: https://t.me/ziynatli_uz
4.0K views09:54
Ochish/sharhlash
2022-08-27 06:30:22
Энг қийин кунингда ёнингда бўлганларга энг яхши кунларингни туҳфа қил...
Чунки вафодорлик —инсонийликнинг илк шартидир...

@ortach_2020
4.1K views03:30
Ochish/sharhlash
2022-08-26 19:56:02
#жараён

Бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш ҳолати ўрганилди

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг 2022 йил 8 августдаги фармойишига асосан, туманда бўш турган бинолардан фойдаланиш самарадорлигини ҳамда инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида, туман ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Абдувосид Рахимов тегишли мутасаддилар билан биргаликда ҳудудларда ўрганиш ишларини олиб бордилар.

Жойларда ўтказилган ўрганишлар давомида тадбиркорлик субъектларини қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш чораларини кўриш асосий вазифалар сифатида белгилаб олинди.

@ortach_2020
4.1K views16:56
Ochish/sharhlash
2022-08-26 18:54:39
Қаровсиз бино янгиланди ва 44 оила уйли бўлди

Ўрта Чирчиқ туманида эски касб-ҳунар коллежи тураржойга айлантирилиб, йиллар давомида ижрада яшаган эҳтиёжманд оилаларга топширилди.

Муаллиф: Жамшидбек Амиров
Тасвирчи: Зоҳиджон Мамасолиев

@ortach_2020
199 views15:54
Ochish/sharhlash
2022-08-25 09:40:29
Ўқувчилар устозининг ойлиги қанчалигини билиб қолишибди.

@ortach_2020
4.2K views06:40
Ochish/sharhlash
2022-08-25 08:35:30


2200 та ўрдак боқаётган Ўрта Чирчиқлик тадбиркор аёл

Ўрта Чирчиқ туманидаги "Халқобод" маҳалласи "Ҳамид Олимжон" кўчасида истиқомад қилувчи Зулфия Баймакова жорий йилнинг май ойидан буён ўрдак боқиш бўйича туманда рекорд натижалар ўрнатмоқда.

Батафсил

@ortach_2020
175 views05:35
Ochish/sharhlash