Get Mystery Box with random crypto!

#такрорий_эълон Диққат, эълон Бугун... Ўзбекистон Респ | O‘RTACHIRCHIQLIKLAR

#такрорий_эълон

Диққат, эълон

Бугун...

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрамини “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғоя остида юқори савияда ўтказиш мақсадида, Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг ташаббуси билан, бугун 27 август куни соат 19:00 да тумандаги Амфитеатр мажмуаси ёнидаги катта очиқ майдонда байрам тадбири бўлиб ўтади.

Байрам тадбирида элимиз ардоғидаги таниқли санъаткорлар ижросидаги куй ва қўшиқлар, шу билан бирга рақс дасталари, турли хилдаги бир-биридан қизиқарли бўлган саҳнавий чиқишлар намойиш этилиши, беллашувли ўйинлар уюштирилиши, аттракционлар бўлиши режалаштирилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, азиз тумандошлар!

Барчангизни Мустақилликнинг 31 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган байрам дастурларимизда оила аъзоларингиз билан биргаликда иштирок этишингизни таклиф қилиб қоламиз!

Байрамни биз билан бирга нишонланг!

@ortach_2020