Get Mystery Box with random crypto!

O‘RTACHIRCHIQLIKLAR

Telegram kanalining logotibi ortach_2020 — O‘RTACHIRCHIQLIKLAR O
Telegram kanalining logotibi ortach_2020 — O‘RTACHIRCHIQLIKLAR
Kanal manzili: @ortach_2020
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 152
Kanalning ta’rifi

Тезкор янгиликлар, Мурожаатлар ва энг қайноқ муҳокамалар, шунингдек реклама ва табриклар фақат сиз учун.

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-09-01 04:30:51
МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Сизни халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этамиз.
Яратган Парвардигордан барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат ва тинчлик-хотиржамлик бўлишини сўраймиз.
Хонадонингиз файзу баракага лиммо-лим бўлиши ва гўзал диёримизда доимо хурсандчилик ҳукм суришини Ҳақ таоло насиб этсин.
Ватан равнақи, дин ривожи ва халқ фаровонлиги йўлида қилаётган ишларингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин.

@ortach_2020
5.2K views01:30
Ochish/sharhlash
2022-09-01 04:00:34
"Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Биз яна бир кунни қарши олдик.
Шундай экан биз бахтлимиз!

Бу бахтни чин қалбингиз, уриб турган юрагингиз билан ҳис этинг ва миннатдор бўлинг.

Ҳар кунимиз нималаридир билан эсимизда қолади.

Бугун сиз учун шундай кун бўлсинки, сиз кутган ва кутмаган хурсандчиликлар билан эсда қолсин!

Ҳар бир вазият ўзингиз хоҳлагандек содир бўлади.

Шундай экан ўй-хаёлларингизни яхшиликка, миннатдорликка, хурсандчиликка қаратинг!
Шукр қилиб яшанг"!

@ortach_2020
4.0K views01:00
Ochish/sharhlash
2022-08-31 21:02:52
Т у н и н г и з
о с у д а б ў л с и н !

Тун ухлатсин, ойдек жамоли билан,
Тонг уйғотсин, майин шамоли билан,Энди ухланг, Аллоҳ каломи билан,Барвақт уйғонинг, Аллоҳ саломи билан!
Тушингизга Мухаммад саллолоху алайхи ва саллам кирсинлар

@ortach_2020
4.1K views18:02
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:47:03
Инсон қадри улуғланган юртдир бу!

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида бугун Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Зуҳра Мирғозиева ва Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими ўринбосари Раъно Жумановалар бошчилигида тумандаги 100 ёш билан юзлашган кекса онахонлар ҳамда эҳтиёжманд фуқароларнинг ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари, байрам совғалари улашилди.

Жумладан, "Файзобод" маҳалласида истиқомад қилувчи 106 ёшли онахон Саида ая Казакбаева, "Кучлик" маҳалласидан 103 ёшли Ким Любовь Сергеевна, "Темир дафтар"да рўйхатда турувчи Матлуба Бекова ҳамда Ғани Уляновлар мутасаддилар томонидан кўрсатилган бу каби эътибор, ғамхўрликдан кўнгиллари шод бўлди.

@ortach_2020
4.0K views16:47
Ochish/sharhlash
2022-08-31 07:15:10 ​​Бугун барча ходимлар иш жойидан камида 1 соат эртароқ кетишлари мумкин

Меҳнат кодексининг 121-моддасига кўра, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Эртага Мустақиллик байрами куни. Демак, бугун ишга чиққан барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишга қонунан ҳақли.

Эслатиб ўтамиз, яқинлашаётган давлат мустақиллиги байрами муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади.

Бунда:

1 сентябрь
— Мустақиллик байрами;

2 сентябрь —  жума, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;

3 сентябрь — шанба, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун Фармонга асосан қўшимча дам олиш куни;

4 сентябрь — якшанба, барча учун одатдаги дам олиш куни. 

5 сентябрь барча учун иш куни. Мактаб, лицей, коллеж ва техникум ўқувчилари учун ҳам дарслар 5 сентябрь — душанбадан бошланади.

@ortach_2020
3.8K views04:15
Ochish/sharhlash
2022-08-31 06:20:02
Бугун ёзнинг сўнгги соатлари билан хайрлашамиз .
Куз фасли хаммага омадли келсин

@ortach_2020
2.5K views03:20
Ochish/sharhlash
2022-08-30 21:14:06
Хайрли оқшом азизларим!!
Тунингиз осуда ўтсин!!


@ortach_2020
4.0K views18:14
Ochish/sharhlash
2022-08-30 21:13:47
#онлайн
#репортаж

Байрам тантанавор руҳда давом этмоқда.

Байрамга келган иштирокчилар — вилоят фаоллари, секторлар раҳбарлари,  депутат ва сенаторлар,  нуронийлар ва ёшлар, ўқитувчи, шифокор ва зиёлиларнинг кайфияти кўтаринки даражада.

Иштирокчилар орасида ҳамиша халқ, эл-юрт хизматида бўлган турли соҳа вакиллари — қурувчию йўлчилар, сувчию ободончилар, қўйингки, маиший турмушимизда камарбаста бўлиб келадиган меҳнаткаш, танти ва самимий инсонлар ниҳоятда кўп. Улар ҳам бугун юртимиз эришаётган ютуқлардан руҳланиб, шу ютуқларда муносиб ҳиссалари борлигини қалбан ҳис этиб байрам қилишмоқда.

Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
4.0K views18:13
Ochish/sharhlash
2022-08-30 21:13:46
#онлайн
#репортаж

Нурафшон шаҳридаги "NURAFSHON SMART CITY" ҳудудида янги қуриб битказилган амфитеатрда мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан  ташкиллаштирилган катта байрам тадбири бошланди.

Чорлов мусиқаси янгради. Вилоятимиз мусиқа мактаблари,  дудорчи қизлар ансамбли,  санъат мактаблариида доира йўналишида ўқиётган ўқувчилар, “Ҳаёт” намунали болалар рақс жамоаси, Олмалиқ шаҳри «Калейдоскоп» халқ рақс ансамбли,  Қуйи чирчиқ тумани, Беруний маданият маркази бадиий жамоалари намойишидаги бонг садолари йиғилганларга тантанавор ва улуғвор кайфият бағишламоқда.

Табрик учун сўз Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевга берилди.

Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
4.1K views18:13
Ochish/sharhlash
2022-08-30 08:31:38
Машинада сарсон бўлган мурда воқеаси

@ortach_2020
4.1K views05:31
Ochish/sharhlash