Get Mystery Box with random crypto!

O‘RTACHIRCHIQLIKLAR

Telegram kanalining logotibi ortach_2020 — O‘RTACHIRCHIQLIKLAR O
Telegram kanalining logotibi ortach_2020 — O‘RTACHIRCHIQLIKLAR
Kanal manzili: @ortach_2020
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 152
Kanalning ta’rifi

Тезкор янгиликлар, Мурожаатлар ва энг қайноқ муҳокамалар, шунингдек реклама ва табриклар фақат сиз учун.

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-30 07:30:28
​​ОЁҚ ТОМИРЛАРИ ТОРТИШСА...

Оёқ томирлари тортишганда бармоқларингизни юқорига кўтаринг. Бу машқни бир неча маротаба бажаринг. Тортишиш қўйиб юборгунча мазкур машқни бажаришда давом этинг. Тортишиш ўтиб кетгач, оёқ бармоқларидан сонга томон массаж қи­линг (терини қиздирган ҳолда).

Қон айланишини яхшилаш учун бироз пиёда юриш ҳам тавсия этилади. Ёки бўлмаса, томирларда қон оқишини тиклаш учун оёқларингизни юқорига кўтариб ётинг.
     
Пойабзални тўғри танланг.
Чунки пош­нали оёқ кийим кийиш томирларда қон айланишининг бузилишига олиб келади. Кундалик ки­йиш учун танланган пойабзалингизнинг пошнаси 4 см.дан баланд бўлмаслиги ва оёқ кафтини маҳкам ушлаб туриши керак.

Контраст ванналарни ҳар ку­ни ухлашдан олдин бажариш тавсия этилади. Бунда 1 л қайнатиб совутилган сувга 1 ош қошиқ ялпиз, мойчечак кукунидан қўшиш ҳам унинг шифобахшлигини оширади. Бундай муолажалар томирларда қон айланишини яхшилашга, томир тортишишининг олдини олиш­га ёрдам беради.
Фойдали маслаҳатлар

@ortach_2020
4.1K views04:30
Ochish/sharhlash
2022-08-30 06:31:00 ​​Ҳеч қачон нонуштадан воз кечманг!

Мия фаолияти учун бу жуда зарур. Эрталаб нонушта қилсангиз, кун давомида эслаб қолиш қобилиятингиз ошади.

Иммунитетни оширади.

Уйдан қорни тўқ чиққан кишилар диққатлироқ бўлади ва автомобилни хавфсиз бошқара олишади.

Организм фаоллашади.

Сизда энергия захираси пайдо бўлиб, ишлаш лаёқатингиз 50 фоизга ошади.

Агар нонушта қилмасангиз, организм уйқудан "уйғонмайди" ва ҳаракатга киришмайди. Натижада, ёғ йиғилади ва улар, соч, юзларингизда акс этади.
@ortach_2020
4.0K views03:31
Ochish/sharhlash
2022-08-28 11:23:02
Байрам кунлари ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади

2 сентябр —
жума, иш ҳафтаси туридан қатъи назар барча ходимлар учун;

3 сентябр — шанба, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни ҳисобланади.

3-4 сентябр (шанба ва якшанба кунлари) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун одатдаги дам олиш кунларидир.

5 сентябр барча учун иш, ўқиш куни бўлади

@ortach_2020
892 views08:23
Ochish/sharhlash
2022-08-28 09:20:31
— Асал қон томирлар ва ичаклар каби аъзолардаги тиқин ва кирларни кеткизади, озуқалардаги намликни йўқотади.
— Қариялар ва балғам касали билан касалланган беморларга ҳамда мизожи совуқ ва намлик ошган кишиларга шифодир.
— Жигар ва кўкракни тозалайди, бавл йўлини яхшилайди, балғамдан келиб чиқадиган йўтални йўқотади. 
— Агар асални оч қоринга истеъмол қилинса, балғамни кеткизади. Асал еб юрган кишининг ошқозонидаги зарарли гижжа ва лямбляларни туширади, ичаклардаги йўлларни тиқилиб қолишида очувчи вазифасини бажаради.

Ибн Можанинг “Сунан” асарида Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда: “Ким ҳар ойда уч кун нонуштага асалдан озгина истеъмол қилса, унга катта бало (касаллик) етмагай”, дейилган.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табобати” китобидан.

@ortach_2020
1.2K views06:20
Ochish/sharhlash
2022-08-28 08:30:58
Тарвузни енг-у, уруғини ташлаб юборманг!

Тарвуз уруғини майдалаб, сутга қўшиб 1 ҳафта истеъмол қилсангиз, ичакдаги гижжалардан буткул халос бўлишингиз мумкин.

Тарвуз уруғи таркибида антиоксидантлардан бўлмиш цитруллин моддаси мавжуд. Янчилган уруғни чойга қўшиб ичсангиз, қон босимини туширади.

Тарвуз уруғи буйрак ва сийдик йўлларини тозалашга ёрдам беради. Пешоб ажралишини яхшилайди. Буйракни тузларидан халос этади.

Тарвуз уруғини истеъмол қилиш хотирани яхшилашга ва эркаклар жинсий қувватини оширишга сабаб булади.

​​
@ortach_2020
2.1K views05:30
Ochish/sharhlash
2022-08-28 07:20:21
Хитойнинг биринчи 100 МВт қувватга эга қуёш электр станцияси.

У 12 000 та ойнадан иборат ва кечаю кундуз энергия ишлаб чиқаришга қодир.

@ortach_2020
3.6K views04:20
Ochish/sharhlash
2022-08-28 06:30:50
«Аёлдан воз кечмасликка 3 сабаб» – Абдукарим Мирзаев....

Баъзи эркакларга тегишли экан, тарқатворинглар...

@ortach_2020
3.1K views03:30
Ochish/sharhlash
2022-08-28 05:15:09 #Диққат
#тарқатинг

Хотин-қизларга фоизсиз таълим кредити берилади

Президентнинг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорига кўра, тўлов-контрактда ўқиётган хотин-қизларга жорий йилдан бошлаб имтиёзли фоизсиз таълим кредити бериладиган бўлди.

Кимларга берилади?

Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари);
Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).

Қайси таълим шаклига берилади?

Кундузги;
Сиртқи;
Кечки.

Масофавий таълимга берилмайди.

14 фоизда берилар экан-ку, нега фоизсиз дейиляпти?

Тўғри, таълим кредити аслида 14 фоизлик ставкада берилади. Аммо бу фоиз қисмини хотин-қизлар тўламайди, давлат тўлаб беради. Аниқроғи Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан қопланади. Хотин-қизлар фақат таълим кредитининг асосий қисмини тўлайди холос.

Тўлаш қачондан бошланади?

Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилади. Масалан, 7 млн сўм таълим кредити олинса, ўқишни тугатгандан сўнг, 6 ой ўтгач 7 йил мобайнида ойма-ой 83 минг сўмдан тўлаб борилади.

Қандай ҳужжатлар керак?

банкка ариза;
шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси;
талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

@ortach_2020
2.5K views02:15
Ochish/sharhlash
2022-08-28 04:02:02
​​‌Ассалому алайкум дилга яқин, яхши инсонларим!

Умримизнинг яна бир қайтарилмас тонгги муборак ва ҳайрли бўлсин!

Омонат дунёда омон бўлинг!

Аллоҳим хар бир қилаётган хайрли ишингиздан босган хар бир қадамингиздан рози бўлсин.

Жисмингизга соғлик қалб оламингизга хотиржамлик тилайман.

Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин.

@ortach_2020
3.7K views01:02
Ochish/sharhlash
2022-08-27 21:03:02
Хайрли тун...дилга якиним.
Хамма нарса уткинчи. Уларга ахамият ва киймат берадиган узимиз. Сунг ана шу хаёлий ахамият туфайли озорланадиган ва азобланадиган хам узимиз буламиз.
Аллохни берган хар бир кунига шукр. Табассум килишни унутмадингизми?
Намозни хам вактида канда килманг.
Барчангиз Аллохга омонатсиз.
Яхши дам олинг.


@ortach_2020
4.2K views18:03
Ochish/sharhlash