Get Mystery Box with random crypto!

O‘RTACHIRCHIQLIKLAR

Telegram kanalining logotibi ortach_2020 — O‘RTACHIRCHIQLIKLAR O
Telegram kanalining logotibi ortach_2020 — O‘RTACHIRCHIQLIKLAR
Kanal manzili: @ortach_2020
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 152
Kanalning ta’rifi

Тезкор янгиликлар, Мурожаатлар ва энг қайноқ муҳокамалар, шунингдек реклама ва табриклар фақат сиз учун.

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-09-02 08:31:01
Ўзбекистондан Покистонга инсонпарварлик юки етиб борди.

@ortach_2020
860 views05:31
Ochish/sharhlash
2022-09-02 07:10:11 ​​Ҳеч қачон нонуштадан воз кечманг!

Мия фаолияти учун бу жуда зарур. Эрталаб нонушта қилсангиз, кун давомида эслаб қолиш қобилиятингиз ошади.

Иммунитетни оширади.

Уйдан қорни тўқ чиққан кишилар диққатлироқ бўлади ва автомобилни хавфсиз бошқара олишади.

Организм фаоллашади.

Сизда энергия захираси пайдо бўлиб, ишлаш лаёқатингиз 50 фоизга ошади.

Агар нонушта қилмасангиз, организм уйқудан "уйғонмайди" ва ҳаракатга киришмайди. Натижада, ёғ йиғилади ва улар, соч, юзларингизда акс этади.
@ortach_2020
1.7K views04:10
Ochish/sharhlash
2022-09-02 06:20:07
Оёқ хидланишини Фурациллин билан даволанг

Тайёрлаш: бунинг учун 3 та таблеткани 1 литр иссиқ сувда эритинг ва 5 минут қолдиринг. Кейин 2 литр илиқ сув қуйиб оёғингизни 10 минут ванна қилинг.

Қўллаш: Буни хар куни кечқурун 10 кун такрорланг. Қарабсизки нохуш хидлардан қутуласиз.

@ortach_2020
1.7K views03:20
Ochish/sharhlash
2022-09-02 05:20:04
#Тезкор

Ўзбекистонда йиғиладиган янги Cherry Tigo

@ortach_2020
3.0K views02:20
Ochish/sharhlash
2022-09-02 04:01:12
"Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Биз яна бир кунни қарши олдик.
Шундай экан биз бахтлимиз!

Бу бахтни чин қалбингиз, уриб турган юрагингиз билан ҳис этинг ва миннатдор бўлинг.

Ҳар кунимиз нималаридир билан эсимизда қолади.

Бугун сиз учун шундай кун бўлсинки, сиз кутган ва кутмаган хурсандчиликлар билан эсда қолсин!

Ҳар бир вазият ўзингиз хоҳлагандек содир бўлади.

Шундай экан ўй-хаёлларингизни яхшиликка, миннатдорликка, хурсандчиликка қаратинг!
Шукр қилиб яшанг"!

@ortach_2020
3.6K views01:01
Ochish/sharhlash
2022-09-01 21:24:45
Х а й р л и т у н
м е х р и б о н л а р и м!

Аллохим барчамизни барча ёмонликлардан ўз панохида ўзи асрасин! Тунингиз осуда бўлсин, пок орзу-ниятларингиз албатта ушалсин!
Эртагача дийдор кўришгунча

Юлдузларни етаклаб,
Ой ҳам чиқди осмонга.
Демак Аллоҳга шукур,
Етишибмиз оқшомга.
Сизга ҳайрли оқшом,
Хайрли тун қадрдон.
Тонгда сизни уйғотсин,
Саҳар айтилган Азон!


@ortach_2020
4.1K views18:24
Ochish/sharhlash
2022-09-01 09:31:35
Ўзингиздан ранжиманг, йўқса семирасиз!

300 нафар иштирокчи орасида ўтказилган сўровномага кўра, ўзининг хатти-ҳаракатларидан тез-тез норози бўлиб турадиганлар семиришга мойил бўлишар экан.

Айниқса, ўзига бўлган ишончи панд берганда ширинлик ёки кўп миқдорда таом ейдиганлар вазн ортишидек муамммога тўқнаш келишлари ўз исботини топди. “Ҳаммаси одам руҳиятига боғлиқ. Ўй-фикрлари тўғри ёки нотўғри эканлигига иккиланадиган кишилар ўзлари билмаган ҳолда кўпроқ таомланиб, шу билан тинчланишга ҳаракат қилишади, организмни чалғитишга уринишади. Бу эса, табиийки, тана вазнининг ортишига олиб келади”, — дея изоҳлайди британиялик мутахассислар.

@ortach_2020
4.1K views06:31
Ochish/sharhlash
2022-09-01 08:39:02 #Биласизми

1 сентябрдан нималар ўзгаради?

Спорт мактаблари айрим ходимларига устамалар тўлаб берилади. БАТАФСИЛ

Киракашлик ўзини ўзи банд қилиш ҳисобланади. БАТАФСИЛ

Айрим нодавлат ташкилотлар “Электрон ҳукумат” маълумотларидан фойдаланиши мумкин. БАТАФСИЛ

Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади. БАТАФСИЛ

Ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган автомобиллар техник кўрикдан ихтиёрий ўтказилади. БАТАФСИЛ

Оилавий боғчаларга 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат берилади. БАТАФСИЛ

Автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни my.gov.uz орқали электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади. БАТАФСИЛ

Меҳнат ресурслари зич бўлган қишлоқ жойларининг реестри жорий этилади. БАТАФСИЛ

Ҳайдовчиларни тайёрловчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш тартиби йўлга қўйилади. БАТАФСИЛ

Тиббиёт ташкилотларининг илмий унвонга эга ходимларига устама берилади. БАТАФСИЛ

Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг “Ҳаёт давомида таълим олиш” тамойили асосида малакаси узлуксиз оширилади. БАТАФСИЛ

Фуқароларга ички саёҳатлар харажатларининг бир қисми қайтарилади. БАТАФСИЛ

@ortach_2020
4.2K views05:39
Ochish/sharhlash
2022-09-01 07:45:19
#архив

1991 йил 31 август.
Ислом Каримовнинг Ўзбекистонни мустақил давлат деб эълон қилиши.


@ortach_2020
4.1K views04:45
Ochish/sharhlash
2022-09-01 06:31:04 ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИДАН

....Одамзот нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади.?
....Ундан кўра шолғом экса, қозонига тушади~ку?!

....Одамзот нима учун булбул чах~чахини эшитганда энтикиб кетади.?
....Ундан кўра булбулни шўрвага солиб пиширса, нафсини қондиради~ку?!

....Одамзот нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб, кўнгли завққа тўлади.?
....Юлдузлар унинг ҳамёнидаги тиллалар эмас~ку?!

....Одамзот нима учун китоб ўқиётиб, суюкли қаҳрамони ўлиб қолса йиғлайди.?
....Уни ёзувчи «ичидан тўқиб чиқаргани»ни билади~ку?!

....Одамзот нима учун ўзга юртларга бориб беҳисоб мол~дунё орттирса~ю, тўсатдан болалиги кечган кулбаси тушига кириб қолса, туни билан йиғлаб чиқади.?
....Ахир у шоҳона қасрда яшайди~ку?!

....Одамзот нима учун боласининг бошида алла айтади.?
....Гўдак алла эшитмаса ухламайдими.?

....Одамзот нима учун неварасини етаклаб неча замон аввал ўтиб кетган бобосининг қабрини зиёрат қилади.?
....Марҳум уларни кўрмайди~ку?!

....Гап шундаки, Одамзотни ҳайвонотдан ажратиб турадиган чегара бор. Бу чегаранинг номи "ТАФАККУР" деб аталади...!

@ortach_2020
4.1K views03:31
Ochish/sharhlash