Get Mystery Box with random crypto!

#жараён Бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш ҳолати ўрга | O‘RTACHIRCHIQLIKLAR

#жараён

Бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш ҳолати ўрганилди

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг 2022 йил 8 августдаги фармойишига асосан, туманда бўш турган бинолардан фойдаланиш самарадорлигини ҳамда инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида, туман ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Абдувосид Рахимов тегишли мутасаддилар билан биргаликда ҳудудларда ўрганиш ишларини олиб бордилар.

Жойларда ўтказилган ўрганишлар давомида тадбиркорлик субъектларини қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш чораларини кўриш асосий вазифалар сифатида белгилаб олинди.

@ortach_2020