Get Mystery Box with random crypto!

Оналар Канали

Telegram kanalining logotibi onalar_kanali_onajonim_jannatim — Оналар Канали О
Telegram kanalining logotibi onalar_kanali_onajonim_jannatim — Оналар Канали
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.27K
Kanalning ta’rifi

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Реклама бўйича: @Musilman_9192

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 28

2021-05-09 06:01:31 Кайфиятни кўтариш учун маслаҳатлар

Сизда ҳар доим яхши кайфият бўлиши учун ўзингизни бошқара олинг. Ҳар нарсадан хафа бўлаверманг, яқинларингиз билан тортишманг, кечиримли бўлинг.

Ҳаётга кулиб боқинг. Ҳатто сизни хафа қилишса ҳам, сиқилманг. Ҳаммаси ўтади.

Ҳаммадан хафа бўлиб, уйда қамалиб ўтирманг. Кўчада сайр килиш, дўстлар даврасида бўлиш — яхши кайфият пайдо қилиши исботланган.

Одатларингизни ўзгартиринг. Ўзингизга янги машғулот топинг, у албатта сизни ўзига жалб қила олсин.

Дам олишни ўрганинг. Масалан: бирор юмушни бажариб бўлгач, албатта бирор нима билан дам олишга ҳаракат қилинг.

Сузиш билан шуғулланинг. Спорт қон айланишининг яхшиланишига хизмат килади.
Сузишда эса бошқа спорт турларига нисбатан камроқ жароҳат олинади.

Ҳаётга содда нигоҳ билан боқинг. Ҳар бир майда ютуқлардан ҳам хурсанд бўла олинг...

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q‌‌
16.9K views03:01
Ochish/sharhlash
2021-05-09 04:03:11
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Хайрли тонг!

Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил!


• Илм билан бизни беҳожат эт!,
• Ҳилм билан безат!
• Тақво билан мукаррам;
• Офият ила гўзал қил!

Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил!

Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма!

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q‌‌
20.7K views01:03
Ochish/sharhlash
2021-05-08 19:33:16 ОЯТНИНГ ҲИКМАТИ

18 ёшларда эдим. Талабаман, ижарада турардик. Кечки пайт қизлардан бири яқин кунларда онасининг туғилган куни эканини ва қимматроқ совға олмоқчи бўлганини гапирди. Кимдир тилла тақинчоқ олишни маслаҳат берди. "Ҳа, тақинчоқ оналар учун муносиб совға, мен ҳам онамга Рамазон ҳайитига яхшироқ совға олсаммикин, неча пул тураркин, стипендиям етармикин?" деб ўйланиб қолдим...
Орадан бир-икки кунлар ўтди. Тилла мавзуси унутилди. Дарсдан қайтиб, уйга кирай деб турсам нотаниш рус кампир тўхтатиб қўлимга бир узукни тутқазди. Пулини айтиб, “ол” деди. Эътибор бермай “керакмас” дедим. Нарироқда қўшни келинлар гаплашиб туришганди. Узукни кампир яна берганини, мен олмаганимни кўриб, бирлари “олинг, олинг” деди. Ўйланиб тургандим, ҳамсоя бозорчи аёл қўлимдан олиб, у ëқ-бу ëғини кўриб, кампирни уйига олиб кетди. Бироздан кейин кампир ҳурсанд чиқди. "Эссиз олмадим-да!” деб афсусланиб қолдим. Кечки пайт дарс қилиб ўлтирсам ўша аëл чақирди. “Шу узукни олмокчи эдингиз, эримдан сўрамай олганим учун гап эшитдим, олинг, илтимос” деб кўз ëши қилди. Узук кераклиги учун эмас, азбаройи аёлга раҳмим келганидан “хўп” деб юбордим. Узук ўзининг нарҳидан анча арзон бўлса ҳам аслида унга етадиган пулим йўқ бўлиб, курсдошларимнинг омонат пуллари бор эди, уни хафта охирида ижара учун беришга тўплаб қўйгандик. “Таваккал” деб пулни бериб узукни олиб қолдим...
Онасига совға олмоқчи бўлган дугонамнинг роса ҳаваси келди. Хатто “менга сотинг” ҳам деди. Олишга олдим-у, “энди омонат пулни жойига қандай қўяман?” деган ўй ўта бошлади. Ўша кунларда зўр рағбат билан Оят ал-Курсийни бир кунда минг марта ўқишни ният қилиб ўқиб юргандим, аммо ҳеч минг мартага етказолмагандим...
Эрталаб бомдодга турсам, қўлимдаги узук қорайиб қолибди. Кўриб лол бўлиб қолдим. Хуллас, тоза тилла эмаслиги аниқ эди...
Қўшни ундан қутулмоқчи бўлиб, алдаб сотгани ҳам маълум бўлди. Уч кундан кейин ижара пулининг омонатини қайтаришим керак. Паришон аҳволда дарсдан чиқиб тилла дўконига кетдим. Ақлим ишламасди, караҳт ҳолимда тинмай Оят ал-Курсийни қайтарардим. Заргар узукни олмади. Эртасига дарсда, бир четда яна ғайрат билан Оят ал-Курсийни қайтариб ўлтириб дарс тугаганини ҳам сезмай қолибман, ҳамма чиқиб кетибди. Бир намозхон курсдошим “сизга нима бўлди, соғлигингиз яхшими, бирор ëрдам керак эмасми?” деди. Демак, аҳволим сезилибди.
Ҳеч қачон бирор кишидан ëрдам сўрамаган бўлсам-да, шу курсдошимга воқеъани гапириб бердим. “Бир дўстим заргар, узукни беринг кўрсатай” деди, бериб юбордим. Икки кундан бери дарсга бораману қайтаман, курсдошдан садо чиқмайди, кўнглимдан нималар ўтмади дейсиз, фақат Оят ал-Курсийни ўқийман, ўқийман, ўқийман... Минг эмас, икки минглабдир. Учинчи куни курсдошим танаффус пайти йўлакда кутиб турган экан, олдига бордим. Қўлимга бир пакет тутқазди, ичида анчагина пул бор. Ҳайрон бўлдим. Айтишича, узукнинг устидаги безаги ва кўзи жудаям қимматбаҳо экан, заргар ўртоғининг унга пули етмагани учун бир кун кутиб қолибди, иккита узукнинг нарҳидан ҳам кўпроқ пулни узр сўраганча, қўлимга тутқазди. “Хизмат ҳақи” деб пул бердим, илтимос қилсам-да бир сўм ҳам олмади. “Стипендиянгизни олсангиз музқаймоқ олиб берарсиз” деб қўйди кулиб. Муаммоларим ечилди...
Ўшандан бери сира канда қилмайман, Оят ал-Курсийни доим ўқиб юраман.
Менинг ҳикматли “ОЯТ АЛ-КУРСИМ”

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q‌‌
11.6K views16:33
Ochish/sharhlash
2021-05-08 17:43:05 ТАВБАЛАР ҚИЛАЙЛИК

Барчамиз хатокор, гунохкор банда.
Билиниб қолмоқда шундайин кунда.
Дилозорликларин қилмаслар канда.
Маъсиятга ботмиш хар дам, хар онда.

Шундай инсонларни қалби қотганми?
Бир парча юраги музга ботганми?
Очиқ кўзларига парда тортганми?
Бор бўлса виждони пулга сотганми?

Қай бирини айтай, хар сохада бор.
Ўзни сўроқлангиз гунохлар бисёр...
АЛЛОХГА қайтингиз қилмангиз исён!
Кўзингиз очингиз, сиз ахир Инсон!

Бу дунё ўткинчи арзимас мато.
Билмасдан қилурмиз хар қандай хато.
Асрларда кезган хар қандай вабо.
Тавбалар қилайлик кетсин бу бало!

Яратган Роббимиз имконни берди.
Амал қилганларга имонни берди.
Тафаккур қилингиз истиғфор айтинг!
Гунох-маъсиятдан Сиз энди қайтинг.

Кичик бало билан синалмоқдамиз.
Турли гунохлардан қийналмоқдамиз.
Тавбалар қилингиз, қилинг илтижо.
Бундан ёмонидан асрасин ХУДО!

Мунгли азонларнинг мағзун овози.
Кўнгил йиғламоқда йўқолган сози.
Роббимиз шунчалар бўлди норози.
Қайси амалимиз босар торози?!

Тавбалар қилайлик, ёшлар тўкилсин.
Маъсиятлар учун қалблар ўкинсин.
Тавбаларимизни қабул эт АЛЛОХ!
РАХМДИЛ РАХМОНИМ ЎЗИНГ БЕР ПАНОХ!

Гунохкорлар ўзни англасин.
Яна масжидларда азон янграсин!
Эй дуўстларим! Муаззам қилди илтижо... !
АЛЛОХГА қайтингиз бўлмас-дан жудо!

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q‌‌
13.6K views14:43
Ochish/sharhlash
2021-05-08 16:00:22 Рамазонда Қуръонни биргаликда ҳатм қиламиз.

Афзал Рафиқов
27-пора
"Зарият сурасининг 31-оятидан, Ҳадид сурасининг 29-оятигача"

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q
12.3K views13:00
Ochish/sharhlash
2021-05-08 15:03:06 Одилхон қори - Қадр кечасининг улуғлиги ҳақида

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q‌‌
13.5K views12:03
Ochish/sharhlash
2021-05-08 12:04:19 ​​Аллоҳ таало Одам а.с га «Ақл» ни юборди. Ақл келиб айтдики:
- Эй Одам а.с, мени сенга юборди.
Хазрати Одам а.с айтдилар.
- Ўрнинг қаерда бўлса тургил!
Ақл келиб бошларида қарор топди.
Ундан кейин « Шарм » келиб айтди.
- Эй Одам а.с, мени сенга юборди.
Хз Одам а.с, жойинг қаерда бўлса тургил дедилар.
Шарм келиб кўзларида қарор топди.
Ундан кейин « Меҳр » келди.
- Эй Одам а.с мени сенга юборди.
Хз Одам а.с, ўрнинг қаерда бўлса бўлгил дедилар.
Меҳр келиб кўнгилларида қарор топди.
Ундан кейин « Сабр » келиб айтди.
- Эй Одам а.с мени сенга юборди.
Хз Одам а.с, жойинг қаерда бўлса тургил дедилар.
Сабр келиб қоринларида қарор топди.

Ундан кейин Аллоҳ таало яна тўрт нарса юборди.
Аввали « Ўлим » айтдики:
- Эй Одам а.с мени сенга юборди.
Хз Одам а.с айтдилар.
- Жойинг қаерда?
Ўлим айтди.
- Сизни бошингиздадур.
Хз Одам а.с айтдилар.
- Жойингни ақл олибдур.
Ўлим айтди.
- Хар вақт ўлим келса ақл кетар.
Иккинчи « Таъма » келди айтди.
- Эй Одам а.с мени сенга юборди.
Хз Одам а.с айтдилар.
- Жойинг қаердадур?
Таъма айтдики.
- Жойим кўзингиздадур.
Хз Одам а.с айтдилар.
- Сизни жойингизни шарм олибдур.
Таъма айтди.
- Хар вақтики, таъма келса шарм кетар.
Учинчи « Хирс » келди айтди.
- Эй Одам а.с мени сенга юборди.
Хз Одам а.с айтдилар.
- Жойинг қаердадур.
Хирс айтдики.
- Сизнинг кўнглингиздадур.
Хз Одам а.с айтдилар.
- Сизнинг жойингизни меҳр олибдур.
Хирс айтди.
- Хар вақт хирс келса меҳр қочар.
Тўртинчи « Нафс » келди айтди.
- Эй Одам а.с мени сенга юборди.
Хз Одам а.с айтдилар.
- Жойингни сабр олибдур.
Нафс айтди.
- Хар вақт нафс келса сабр қочар.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q‌‌
17.0K views09:04
Ochish/sharhlash
2021-05-08 11:00:21
VISION MAHSULOTLARI
MUTLAQO BEZARAR

0 YOSHDAN
ULUG' YOSHDAGI INSONLAR UCHUN HAM BEZIYON

ARGANIZMNI TOZALAYDI:
gijjalardan, shlaklardan,
taksinlardan

QONDAGI VIRUSLAR BILAN KURASHADI VA QONNI 98%GACHA TOZALAYDI

IMMUN TIZIMINI TIKLAYDI

RAKKA QARSHI MAHSULOTLAR 5 TALIGIGA KIRGAN

KO'P SHAMOLLAYDIGAN BOLALARGA

INJIQ, HOTIRASI PAST

ISHTAHASI YO'Q, YIG'LOQI,

YUZIDA OQ DOG'LARI BOR BOLALARGA JUDA KATTA YORDAM BERADI

VISION MAHSULOTLARINI YER YUZINI KO'PGINA MAMLAKATLARIDA QABUL QILISHADI.

SIZ HAM BOSHLANG VA SOG'LOM BO'LING

Murojaat uchun

Telegram @KonsultantVISION
Gruppa: @vision_Iroodaa
Kanal; @vision_Iroda

Tel nomer: +998935998842
+998970000162
13.6K views08:00
Ochish/sharhlash
2021-05-08 10:02:34
Ким гул тутишга одатланса, унинг ҳиди қўлларида ўрнашиб қолади...
Модомики яхшилик қилар экансиз, унинг асари сизда кўриниб туради....

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q‌‌
15.0K views07:02
Ochish/sharhlash
2021-05-08 08:02:10 Сабр бирлан сийланажак ният қилган,
Ҳидоятдан, саодатдан умидворлар.
Ой тўлганда саҳар туриб нола қилган,
Рози бўлгай сиздан Роббим, рўзадорлар!

Нафсни тергаб, иродани синовчилар,
Биродарга сабр-бардош тиловчилар,
Узилажак ришталарни уловчилар,
Рози бўлгай сиздан Роббим, рўзадорлар!

Емакдан ҳам, ичмакдан ҳам тийилганлар,
Меҳр, шавқат либосига кийинганлар,
Моҳ Рамазон бизга раво бўлган кунлар,
Рози бўлгай сиздан Роббим рўзадорлар!

Шукронада шу кунларни кутишганлар,
Ифторлигин бечорага тутишганлар,
Матонатла ҳайтларга етишгайлар,
Рози бўлгай сиздан Роббим рўзадорлар!

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q‌‌
19.5K views05:02
Ochish/sharhlash