Get Mystery Box with random crypto!

Оналар Канали

Telegram kanalining logotibi onalar_kanali_onajonim_jannatim — Оналар Канали О
Telegram kanalining logotibi onalar_kanali_onajonim_jannatim — Оналар Канали
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.27K
Kanalning ta’rifi

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Реклама бўйича: @Musilman_9192

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 25

2021-05-12 05:59:57 ​​... Ҳурматли азиз мусулмон биродарлар

АРАФА куни уйни тозалаш куни эмас.
АРАФА куни маркетларда юриш куни эмас.
АРАФА куни ётиб дам олиш куни эмас.
АРАФА куни роҳатланадиган кун эмас.

Арафа куни: Бандалар ўтдан озод қилинадиган кун.

Арафа куни: Дин комил бўлган кун.

Арафа куни: Аллоҳ таоло дунё осмонига нозил бўлиб, фаришталарга Арофат аҳли билан фахрланадиган кун.

Арафа куни: Ҳаж қилувчилардан ташқари қолган мусулмонлар рўза тутишни унутмасинки, у кундаги рўза ўтган ва келаси йилги гуноҳлар учун каффорат бўлади.

Арафа куни: Дуога шўнғийдиган, зикрга бериладиган кун.

Арафа куни: Ҳаж қилувчилар Арофатда турадиган кун.

Арафа куни: Такбирлар айтиладиган кун.

Арафа куни: Дунёдаги энг яхши кун.

АЛЛОҲ у кунни шарафли қилди, у кунда тоатни кўпайтирган кишиларни иззатли қилди.
АРАФА куни дуо, ибодат, тоат кунидир.
Бу кунни ҒАНИМАТ билайлик ...


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
26.8K views02:59
Ochish/sharhlash
2021-05-12 05:59:02
Буй устирувчи капсула
1 донадан 2 махал ичилади.

100% результат ва оригинал.
5-25ешгача 80 та таблетка.
25-35 ешгача 60 та капсула.

Табий гиёхлардан таёрланган энг ассосийси бу гармон эмас
 
Махсулот Таркиби
шафран 5мг, гвоздика 5мг, сафед мусли 20мг, амла 50мг, шатавари 40мг, солодка голая 25мг, абельмош мускатный 25мг, мята 20мг, пунарнава 25мг, мускатный орех 5мг, фикус священный 20мг.

:Акция 1- Пачкаси 249.000сум


Хиндистон Махсулоти

Узбеекистон буйлаб
етказиб бериш Бепул

Буюртма Бериш Учун
+998881714353
+998881704353
14.9K views02:59
Ochish/sharhlash
2021-05-12 04:02:28
​​ АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ СЎНГИ 30-КУНИ, АРАФА МУБОРАК БЎЛСИН!

Азиздир ҳаётнинг ҳар кун, ҳар они,
Азоб кўрмай деркан дўзахда жони,
Диндошим дилингизда Аллоҳ каломи,
Қутлуғ бўлсин дерман Ҳайит куни тонги,
Муборак бугунги Арафа кунининг тонги!


«АРАФА» кунидан кўра дўзахдан кўп озод бўладиган кун йўқ!

ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...

«АРАФА» куни муборак азиз диндошим!

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
36.0K views01:02
Ochish/sharhlash
2021-05-11 19:33:25 ШАМОЛ УЧИРГАН ИМТИҲОН ВАРАҚАСИ...

Жиддадаги қирол Абдулазиз университетидаги ўқувчи бир йигит ҳикоя қилади:

Университет имтиҳонлари яқинлашиб қолганда, дадам қаттиқ оғриб қолдилар. Бошларида туриб, тузук тайёрлана олмадим. Имтиҳон кунига бир кун қолганида, дадамнинг аҳволи оғирлашиб, касалхонага олиб кетдим. Ўша кечаси дўхтирлар тинчлантирувчи уколлар бериб, осма уколга боғлаб қўйишди.
Қўлимда имтиҳонга тайёрланиш учун олиб келган, дарслар хулосаси тўлдирилган дафтарни ушлаганча дадам бошида ўтирар эканман, кўзим кетиб қолибди. Эрталаб бомдодга яқин уйғондим. Дадам ўзларига келиб, анча енгиллаб қолган эканлар.
- Дада, ҳозир бироздан сўнг имтиҳон топшираман, дуо қилинг, дедим.
Қўлларини кўтариб дуо қилдилар.

Эрталаб университетга кетдим. Имтиҳонга кирдим. Имтиҳон варақасини кўриб, саволларни ўқиб, тарвузим қўлтиғимдан тушди. Дарс пайтида яхши ўзлаштирган мавзуларни ҳам дадам хаста бўлган охирги кунлардаги ташвишим, асабийлашишим туфайли унутгандек эдим. Бошимни чангаллаб ўтириб, саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Ваҳиманинг зўридан жавобини билган саволлар ҳам миямда бир-бирига қоришиб кетган эди. Варақада келган олтмиш саволнинг анчасига хато ёзиб чиқдим. Берган жавобларимни кейин китобларда келган маълумотларга солиштириб, тамоман умидим узилди. Йиқилишим аниқ эди.
Бир-икки кундан сўнг имтиҳон натижалари эълон қилинди. Ҳамма деворда осилган рўйхатга чопди. Истар-истамас бордим. Рўйхатдан исмимни излар эканман, исмимдан кўра ҳамманикидан ажралиб турган натижага кўзим тушди. Менга тўлиқ баҳо қўйилган эди! Кўзларимга ишонмадим. Кўзимни ишқалаб, яна қайта қарадим. Баҳо тўлиқ қўйилган.
Энди хаёлимга бошқа эҳтимол келди: "Устоз янглишибди, бошқанинг баҳосини менга қўйиб юборибди".
Устоздан бунинг ҳақиқатини сўраб билиш учун хонасига кирдим.
- Кел, деди у. - Нима хизмат?
- Домла, имтиҳон натижасининг аниғини билиш учун кирдим, дедим. - Менга аниқ неча баҳо қўйилган?
- Исминг нима?
- Файсал.
- Хўш..., деди у рўйхатни кўздан кечириб. - Сен тўлиқ баҳо олибсан, хотиржам бўл.
- Имтиҳон варақамни кўра оламанми? дедим мен.
- Биласанми, деди пешонасини бир қашлаб олиб. - Имтиҳон варақаларини уй балконида текшираётган эдим. Шамол қўзғалиб, варақалардан бирини учириб кетди. Фарзандларим билан қанча изласак ҳам топа олмадик. Студентлар рўйхатини текшириб, варақа сенга оидлигини ўргандим. Сенга зулм бўлмасин дея энг юқори баҳони қўйдим.
Мен унга бошимдан ўтган воқеани рўйи рост ҳаммасини айтиб берувдим.

- Унда, буни дадангга қилган хизматинг эвазига берилган Аллоҳнинг инъоми деб бил. Шу зайлда хизматда давом эт, кам бўлмайсан, деди устоз.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q‌‌
11.4K views16:33
Ochish/sharhlash
2021-05-11 17:43:05 ЎЛИМДАН ҚОЧИБ ҚУТИЛОЛМАЙСАН

Душманинг қувласа, қочиб кетасан.
Ноаниқ манзилда, яшаб кетасан.
Гохида хаётдан, тўйиб кетасан.
Ўлимдан қочиб, қутилолмайсан..

Айбингни билмайсан, хурсанд яшайсан.
Ўлимни кутмай, ёшинг санайсан...
Қанча умринг қолди, ўзинг билмайсан.
Ўлимдан қочиб, қутилолмайсан...

Ўзгаларни алдаб, хаётинг ўтар.
Эй нодон, бўлди қил, бас ахир етар.
Бир куни қаро ер, узига ютар.
Ўлимдан қочиб, қутилолмайсан...

Ўлимдан қочиб, қутилолмайсан.
Бу хаёт ўтгинчи, нега билмайсан.
У хаётни ўйлаб, йиғлаб қўймайсан.
Ўлимдан қочиб, қутилолмайсан...

Аннақулов Яздонқул Бахтиёрович

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q‌‌
12.9K views14:43
Ochish/sharhlash
2021-05-11 16:00:24 Рамазонда Қуръонни биргаликда ҳатм қиламиз.

Афзал Рафиқов
30-пора
"Набъа сурасининг 1-оятидан, Нос сурасининг 6-оятигача" (якуний пора)

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
12.9K views13:00
Ochish/sharhlash
2021-05-11 15:03:18 Рустамжон домла - Яхшиликка чақириш ҳақида

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
13.4K views12:03
Ochish/sharhlash
2021-05-11 12:03:16 Отангга ўхшама, ўғлим…

Эндигина олти ёшга тўлган ўғлимнинг 
берилиб расм чизаётганини кўриб қизиққанча ёнига бордим: 
- Ўғлим ниманинг расмини чизяпсан? 
- Сизни, ойимни ва ўзимни, — нигоҳларини менга қадади у. 

Суратга аҳамият берсам, ўзининг ва менинг кўксимга юрак чизган ва негадир уларни қора рангга бўяганди. 

- Ўғлим, юрак қизил рангда бўлади. Мана бу қалам билан ранглаш керак эди. 
- Буни биламан. 
- Унда нега қора рангга бўядинг? 
У менга айбдорона боқиб, гапиришда давом этди: 

- Бувимнинг айтишича, бошқаларни 
йиғлатган одамларнинг юраги қора 
бўларкан. Сиз кеча ойимни йиғлатдингиз-ку ? 
Жажжигина ўғлимнинг сўзларидан кечаги дилхиралик ёдимга тушиб кетди. Жаҳлимга эрк бериб қилган ишмдан ўз ўғлим олдида уялиб қолдим. Шундай бўлсада гапни 
ҳазилга бурдим: 

— Унда сеники нега қора? Ёки сен ҳам бирор қўшни қизни йиғлатдингми? 
- Йўқ мен ҳеч кимни йиғлатмадим. Шунчаки! Ўзингиз доим айтасизку, «Сен худди мендай бўлишинг керак» деб. Шунга… Ўзи билиб билмай дадасига сабоқ бериб қўйган фарзандимни бағримга босар эканман, этим жимирлаб кетди. Бўғзимни куйдириб, бир жумла отилиб чиқди: 
-Отангга ўхшама, ўғлим…

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q‌‌
17.4K views09:03
Ochish/sharhlash
2021-05-11 10:03:19
Дуонинг яна бир ажойиботларидан бири шуки, сиз бошқалар учун сўраганингиз сари "СЕНГА ХАМ " деб тургувчи фаришталарнинг борлидир.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q‌‌
17.4K views07:03
Ochish/sharhlash
2021-05-11 08:02:15 ​​​Бошини саждага қўёлмаганлар!

Халолу харомнинг фарқига бормай,
Шайтонга эргашар ортидан қолмай.
Эрта кеч ароқни ичганлар тинмай,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини саждага қўёлмаганлар!

Зиною фахшдан хазар қилмаган,
Бир бора масжидга қадам қўймаган.
Дунёнинг зарини йиғиб тўймаган,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини саждага қўёлмаганлар!

Кимлардир ногирон товбани қилса,
Соғларнинг макони чойхона бўлса.
Қалблари ғийбатдан гунохга тўлса,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини саждага қўёлмаганлар!

Омади келганда тўкиб борини,
Бойларга очади дастурхонини.
Очларга бермаган битта нонини,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини саждага қўёлмаганлар!

Юрган ҳар йўлида қилади гунох,
Ё товба дер яна қалбимда Аллох.
Шунчалар бўлурми разиллик эй вох,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини саждага қўёлмаганлар!

Опаю синглиси чет элда юрса,
Ўзлари даюслик мақомин ювса.
Бировнинг аёлин устидан кулса,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини саждага қўёлмаганлар!

Ёшингиз саксонга етиб борганда,
Билакдан куч қувват кетиб қолганда.
Ажалингиз эшик, қоқиб турганда,
Йиғланглар дунёга тўёлмаганлар,
Бошини саждага қўёлмаганлар!

Хар икки гапининг биттаси ёлгон,
Қалбига ин қурган лаънати шайтон.
Бир куни дод солиб йиғлайсан ишон,
Инсонни дардини тинглолмаганлар,
Бошини саждага қўёлмаганлар!

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q‌‌
19.1K views05:02
Ochish/sharhlash