Get Mystery Box with random crypto!

Оналар Канали

Telegram kanalining logotibi onalar_kanali_onajonim_jannatim — Оналар Канали О
Telegram kanalining logotibi onalar_kanali_onajonim_jannatim — Оналар Канали
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 50.27K
Kanalning ta’rifi

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Реклама бўйича: @Musilman_9192

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 26

2021-05-11 06:02:25 ​​~ҚАЛБИМИЗ синди...
~ АЛЛОҲ синган қалблардадир " - дедик

ТАРК этилдик ...
~ "Қул учун - Аллох ўзи етмасми? " - дедик

Суйганимизга лойиқ кўрилмадик ...
~ "Жаннатга лойиқ кўрилсак шуни ўзи етади " - дедик

Хақорат қилиндик ...
~ "Роббимга хавола " - дедик

Хиёнатга учрадик ...
~ "Мазлумнинг хаққи Аллохнинг зиммасида" - дедик

Етишмовчилик, мухтожликнинг совуқ аёзи жонимизни кесиб ўтди ...
~ “Жаннатда етишмовчиликсиз хаёт бизни кутябти " - дедик

Қалбимизнинг махбубларидан айрилдик ...
~ "Жаннатда айрилиқсиз мухаббат бор" - дедик

Узоқлашдилар ...
~ “Аллох тақдир қилган кунгача Аллохимга омонат" - дедик

Алдадилар ...
... кулдик

Йиғлатдилар ...
... кўзда ёш билан табассум қилдик

Масхара қилдилар ...
... хақларига истиғфор айтдик

Мақтадилар ...
~ "Барча мақтов Аллохгадир" - дедик

Хўрладилар ...
~ "Ғариблик муборак бўлсин, бу биз учун шараф " - дедик

Касаллик билан синалдик ...
~ "Аллох эслабти, хаста Роббнинг суюклигидир" - дедик

Йиқилдик, туртилдик ...
~ "Сирот эмаску, алхамдулиллах" - дедик

Юртимиздан узоқларда қолдик
~ "Жаннатдан узоқдалигимизнинг азоби олдида, бу масофалар чикора ..." - дедик
Писанд қилмадик ...

Азобландик ...
Машаққатлар уйқуларимизни еди ...
~ "Қиёмат азоби бундан баттар бўлади" - дедик, сабр қилдик

Имтихон, синов бўйнимизни эгди ...
Аллохдан офият тиладик ...

Хато қилдик ...
Ноумид бўлмай, ТАВБА билан Роббдан тавфиқ тиладик ...

Қалбимиз ёлғизликдан хувиллаб, махзун қолди ...
~ "Қалб - Аллохсиз қолгандагина ёлгиз хисобланади" - дедик

Севдик ... севилмадик ...

Эъзозладик, эъзозланмадик ...
~ "Аллох азиз қилсин, шу етар " - дедик

Хамма хаммасига қўл силтадик ва
~ "Жаннатга етиб олсак, ОЛИЙ БАХТ марраси бизники " - дедик ...

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q‌‌
18.0K views03:02
Ochish/sharhlash
2021-05-11 04:02:26
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Рамазоннинг 29-тонги хайрли бўлсин!


Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Қалбингиз иймонга,
Уйингиз қувончга,
Юзингиз нурларга,

Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин!

Хонадонингизни файзу-барокат тарк этмасин!

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q‌‌
24.4K views01:02
Ochish/sharhlash
2021-05-10 19:33:05 Инсон ўз қисматига рози бўлсин

Бир одам дуоси мустажоб улуғ зотнинг ҳузурига бориб,
«Ҳазрат, дуо қилинг, мен яхши яшамоқчиман, тўқ, хотиржам ҳаёт кечирмоқчиман», дебди.
Ҳазрат «Майли, дуо қиламан, лекин кимга ўхшаб яшамоқчисан?

Одамлар орасидан ўзинг ҳавас қилган бирор одам борми, бориб бир қидириб кел-чи, кейин мен ўша одамга ўхшаб яшашингни сўраб, Аллоҳдан дуо қилиб бераман», дебди.
Ҳалиги одам шаҳар айланибди. Қараса, бир одам ниҳоятда яхши яшаяпти, олдида ўғиллари хизматга бел боғлаган, егани олдида, емагани ортида. У шу одамга ҳавас қилиб, ҳазратга бориб, «Фалончини биласизми, тақсир? Фалон кўча, фалон маҳаллада яшайди. Ўша одамга ҳавас қилдим, шунга ўхшаб яшагим келяпти, дуо қилинг», дебди. Ҳазрат шундай дебдилар: «Майли, дуо қиламан. Лекин сен шошмагин, болам. Бориб, у одам билан бир гаплашиб кўргин. У одамнинг бирор муаммоси, бир дарди бўлмасин тағин. Дуо қилсам, ундаги неъмат билан қўшилиб, дарди ҳам сенга ўтиб қолмасин, кейин қийналиб юрма».
Бу одам бориб, ўша бой билан гаплашибди. Мен ҳазратнинг ҳузурларига бориб, сизга ҳавас қилганимни, сизга ўхшаб яшашимни сўраб, дуо қилишларини сўрасам, сизга юбордилар.
«Сизда ҳеч бир дард, муаммо йўқдир ҳар ҳолда?» дебди.
У гапини тугатар-тугатмас, ҳалиги бой йиғлаб юборибди, «Бу дунёда мендан бахтсиз одам бўлмаса керак. Келиб, мендан сўраб тўғри қилибсиз» деб, ўзининг тарихини айтиб берибди:
«Оила қурдим, уйландим. Эр-хотин бир-биримизни жуда яхши кўрар эдик. Аммо кўп йиллар олдин аёлим оғир дардга чалинди. Ўлиши аниқ бўлиб қолгач, орамиздаги тилларда достон бўлгудек муҳаббат туфайли аёлимнинг рашки қўзиб, «Мен ўлсам, бошқасига уйланиб оласиз» деб тинмай йиғлайверди. Раҳмим келиб, «Хотиржам бўл, мен сендан бошқа аёлга қарамайман. Бутун умр сенга садоқат билан яшаб ўтаман», деявердим. Аммо у бу гапимга кўнмади. Мен ҳам уни ниҳоятда яхши кўрар эдим, муҳаббатдан кўзим кўр бўлиб, сўзимни исботлаш учун ошхонадан пичоқни олиб, ўзимни ўзим бичиб ташладим. Шундан кейин аёлим хотиржам бўлди, «Энди кўнглим жойига тушди», деди. Энди тинчгина оёғини узатиб, дунёдан ўтадиган бўлди деб турсам, Аллоҳ шифо бериб, хотиним соғайиб кетди. Оғир касалдан тузалиб, нақ ўлимнинг ёқасидан қайтиб келди. Аммо бу қувончимиз узоққа чўзилмади. Унга кўрсатган вафодорлигим ҳурмати аёлим мен билан бир-икки йил сабр қилиб яшади, аммо кейин тоқат қила олмади. Мана бу менга хизмат қилиб юрган ўғиллар менинг фарзандларим эмас. Мен ана шундай азоб тўла ҳаётда яшаяпман, сен кўрган нарса менинг ташқи кўринишим, аммо ичимдаги дардим дунёга сиғмайди».

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ ушбу ривоятни келтириб, шундай дейдилар: «Ҳар бир инсон ўз ҳолига, ҳаётига, қисматига, тақдирига рози бўлишни, шукр қилишни ўрганиши керак. Чунки бу ҳаётни унга Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло раво кўрди, шундай бўлишини ирода қилди. Шунинг ўзи катта марҳамат, шунинг ўзи катта бир неъмат. Шукр қилсак, Аллоҳ бундан ҳам зиёда қилиши мумкин. Аммо ношукрлик қиладиган бўлсак, бошқа ҳаётларга ҳавас қиладиган бўлсак, ўзимиздаги боридан ҳам маҳрум бўлиб қолишимиз мумкин».

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q‌‌
20.4K views16:33
Ochish/sharhlash
2021-05-10 17:43:04 ​​Aёлни хўрлама, эй номард!

Қўлинг кучга тўлиб ботир, бўлдингми!?
Шайтоннинг малайи, шотир бўлдингми!?
Ўзингча ҳар нега қодир бўлдингми!?
Aёлни хўрлама, эй номард!

Юракда иймон нур фонусинг бўлса,
Тилингда калима қомусинг бўлса,
Aгарда заррача номусинг бўлса,
Aёлни хўрлама, эй номард!

Aдашса, айбини тўғрилаб қўйгин,
Эсию хушини ўғрилаб қўйгин,
Уриб эмас, уни қўриқлаб қўйгин,
Aёлни хўрлама, эй номард!

Бор, ана, кучингни майдонда кўрсат,
Кўрамиз зўрлигинг биз ўша фурсат,
Яхшиси, атласдан лозим кий – рухсат,
Aёлни хўрлама, эй номард!

Чўчқадек ичиб, сўнг бўласан арслон,
Ерларда судралиб, бамисли илон,
Aсли сенинг наслинг каламуш, сичқон,
Aёлни хўрлама, эй номард!

Минг битта кўчага етаклар хаёл,
Бунда келажаклар топади завол,
Сени ҳам дунёга келтирган аёл,
Aёлни хўрлама, эй номард!

Вафо Мўмин

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q‌‌
20.8K views14:43
Ochish/sharhlash
2021-05-10 15:00:21 Рамазонда Қуръонни биргаликда ҳатм қиламиз.

Афзал Рафиқов
29-пора
"Мулк сурасининг 1-оятидан, Мурсалат сурасининг 50-оятигача"

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q
17.5K viewsedited  12:00
Ochish/sharhlash
2021-05-10 12:04:06 ​​Эримнинг иш телефонидан бир юз икки марта қўнғироқ қилингани ҳақида ҳабар берувчи "смс” келди. Шу пайт яна ўша рақамдан қўнғироқ бўлди. Мен тез "смс” ёзишга киришдим.
"Бу телефонни кўчадан топиб олдим. Янгилиги билиниб турибди. Шунинг учун ўзимники қилиб олишга виждоним қийналяпти. Сизга қайтариб беришга ахд қилдим. Бир соатдан кейин "Буюк ипак йўли” метро бекатининг орқа тарафида кутаман”, деб ёздим-да, ўзимнинг телефон рақамимга жўнатдим.
Кейин эримга бу хабарни етказиш учун қўнғироқ қилдим. Эрталабдан бери "Аппарат ўчирилган” деётганди, ҳозир қўнғироқ қилсам, чақирув сигнали бўлди, аммо кўтармади, – деди у мендан олдин. Ҳурсанд бўлинг, ўғри инсофга келибди. Телефонингизни қайтармоқчи. Менга "смс” ёзди. Эрим ишини ҳам ташлаб уйга етиб келди. Ахир "смс”да бир соатдан кейин, дейилган-ку. Ҳайронман, нега қўнғироқ қилганимда, телефонни кўтариб, шу гапларни ўзимга айтиб қўяқолмади? Мен қаердан биламан? Балки соқовдир. Тезроқ бориб, телефонингизни олиб келсангиз-чи.
Асосийси, топилди-ку. Ҳа, барака топсин, қайтиб беряпти. Суюнчисига у-бу нарса берсаммикин? Тўғри ўйлабсиз. Менимча, бу аёл киши. Эркаклар телефонга ўч бўлишади, икки дунёда ҳам янги айфонни эгасига қайтиб беришмайди. Аёлларнинг эса кўнгли бўш. Мени айтди дейсиз. Чиройли гулдаста олинг. Ўша метробекатининг ёнида сотади. Эримни жўнатиб, ўзим ҳам кўчага отландим. Ўтган йилдагидек опамникига бориб, энг чиройли куйлагини "прокат”га олдим.
Салонга кириб, сочимни турмаклатдим, пардоз қилдирдим. Айтилган вақтдан бир соат кечикиб ўша жойга борсам, турмуш ўртоғим қўлида антиқа гулдаста, пешонасини тириштириб турибди. Мени кўриб: Ҳа, кеч қолганимга ҳавотир олиб келдингми? Негадир ундан дарак йўқ. Яна бироз кутайлик- чи. Айтганча, кўринишинг бошқача. Куйлакни қаердан олдинг? Қаердан бўларди? Сизнинг маслаҳатингизга амал қилиб, опамдан қарзга олдим. Ресторанга таклиф қилганмидингиз? Мана бу гулдаста менга бўлса керак-а? Ҳей, нималар деяпсан? Ўзи янги айфондан умидимни узиб, хуноб бўлиб турибман, жаҳлимни чиқарма! Мана, олинг севимли айфонингизни. «Ўғри» менман! 1 апрель, жонгинам!......

П.С Айтишадику аёл макри қирқ туяга юк бўлади деб. Бу шунчаки ҳикоя, аслида 1-апрелни хазил куни деб юритиш мумкин эмас.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q‌‌
19.4K views09:04
Ochish/sharhlash
2021-05-10 11:58:02 "БИЗ ХАМ БИЛАМИЗ ХАЗИЛЛАШИШНИ"

Ҳаммаси ўтган йилги 1 апрелдан бошланди. Эрим ишдан телефон қилиб, "Чиройли кийимларингни кийиб, тайёр тур. Бугун ресторанда ўтирамиз”, деди. "Янги кийимим йўқ”, десам, "Опангдан олиб тур”, дейди. Опамнинг уйига югуриб, ҳали ўзи ҳам киймаган куйлагини "прокат”га олдим. Ясан—тусанни ўрнига қўйиб, эримнинг келишини кутдим. У эса бир пайт тиржайиб келиб, "Ҳазиллашдим, бугун 1 апрел-ку, жиннивой. Майли, уйда чиройли бўлиб ўтирақол” дейди! Бирам жаҳлим чиқди. Ўзимни зўрға тийдим. Мени фақат бир нарса тинчлантирарди: «Ҳали шошмай тур, кейинги йил ҳазил кунида сени шунақа алдайки, чув тушганим ҳолва бўлиб қолсин». Орадан бир йил ўтишини орзиқиб кутдим ва уч кун аввал, 1 апрель куни режамни қойилмақом тарзда амалга оширдим… Биринчи макр 1 апрелга бир ҳафта қолганида эримга:
— Дадаси, шу телефонингиздан бирам уяламан. Саккиз йилдан бери тутасиз-а?! Янгисини олинг, — дедим.
— Янгисини нима қиламан? Бинойидек ишлаяпти-ку.
— Қўйсангиз-чи! Бунда на мусиқа эшитиб, на суратга олиб бўлади. Ўғлингизнинг телефони ҳам сизникидан замонавийроқ. Ҳозир айфон деганлари чиққан, билмайсизми?
— Биламан, нархини ҳам биламан!
— Йиғиб юрган пулингизга олинг, жонингиздан айлансин. Эрим унамади.
Мен қайта-қайта гапиравериб, уч кун деганда янги телефон олишга кўндирдим ва бирга дўконга бордик. Йўқ дейишига қарамай, сўнгги русумдаги мобил аппаратлар томон бошладим. У ёғига сотувчи рекламани дўндирганидан эрим бир пасда айфонларга қизиқиб қолди. Анчадан бери тишининг кавагида сақлаб юрган пули битта "айфон”га аранг етди. Уйга келиб эрим телефонига "ёпишиб” қолди. Шунча пули кетганига афсусда эмас, аксинча ҳурсанд эди. Мен эса бир эримни бу қурмағур матоҳдан рашк қилсам, бир ўзимга-ўзим "Майли, майли, ҳазил куни яқин, қасос олишга оз қолди”, дейман.
Иккинчи макр 1 апрель куни эрталабдан дағ-дағ титрасам денг. Ҳечам эримни алдамаганман-да. Ўзи ҳам "Сен ёлғон гапиролмайсан. Гапинг ёлғон бўлса ё кулиб юборасан, ё кўзингни олиб қочасан. Шундан билиб оламан”, дерди. Эплай олармикинман? Режага кўра болаларни кеч уйғотдим. Нонушта тайёрлашга шошилмадим. Бугун биз кеч қолишимиз керак. Ошхонада эканлигимда эримнинг овози эшитилди: "Эй, нега уйғотмадинг? Соатга қара”. "Ухлаб қолибман”
– Бугунги куннинг илк ёлғони зўрға оғзимдан чиқди. Тапир-тупур бошланди. Нонуштани чала қилиб, қўлимизга илинган кийимни кийиб кўчага отилдик. Ишга кеч қолаётган эрим машинани ҳар доимгидан тез ҳайдади. Ҳали болаларни мактабга, боғчага олиб бориш, мени ишга ташлаш керак.
— Вой, эсим қурсин, — дедим йўлнинг ярмига етганимизда,
– Уйдан совун олиш эсимдан чиқибди. Оминанинг боғча опаси тайинлаган эди-я!
— Бўлди, энди эртага оласан. Ўзи шундоқ ҳам ишса кеч қолдим.
— Йўқ, дадаси, боғча опаси уришади. Машинани тўхтатинг, дўконга тез кириб чиқаман.
— Сени кутиб туролмайман.
— Яхши, бўлмаса кетаверинг, мен ўзим бораман, – аразлаган бўлиб лабимни бурдим. Эрим машинани дўкон олдида тўхтатди.
— Тез чиқ! Режамга кўра эрим "Мен ўзим тез олиб чиқаман”, деб машинадан тушиши керак эди. Бу ёғи ўхшамай қолди-ку, деб жим қолдим.
— Бор! – деди эрим.
— Лаб бўёғим ҳам тугаб қолганди, дўконга кирганда бирйўла олиб чиқсам майлими?
— Эй, сенинг дўконга киришингдан ўргилдим. Ўтириб тур, ўзим кириб чиқаман. Қанақа совун? Нечта? У дўконга кириб кетганида машинада қолдирган "айфон”ни "ўғирлаб” олдим. Ўчириб қўйишга ҳам улгурдим. Орадан бир соат ўтиб, эрим иш телефонидан қўнғироқ қилди:
— Телефоним уйда қолмабдими?
— Йўғ-ей, эрталаб машинада, ҳар доимги жойида турганди-ку.
— Аниқми? Ҳеч қаердан тополмаяпман-да.
— Вой ўлай, янги "айфон”ни йўқотдингизми?
— Ваҳима қилма, топилади. Уйга вақтлироқ бориб, у ер- бу ерни қараб кўр. Бечора эримнинг овози бирам синиқ чиқдики, ачинганимдан "Телефон менда” деб юборай дедим. Аммо ишни охиригача етказиш керак эди. Учинчи макр Тинмай қўнғироқ қилаётган эримга "телефонни уйдан қидирганим, аммо тополмаганим”нинг хабарини бердим-да, айфонни ёқдим.
17.6K views08:58
Ochish/sharhlash
2021-05-10 10:03:12
Энг яқин инсонинг бу хамма сирларингни биладиган инсон эмас. Хамма сирларингни билса-да бировга айтмайдиган инсондир.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q‌‌
18.3K views07:03
Ochish/sharhlash
2021-05-10 08:03:03 СИНГИЛЖОНИМ

Дунё ғамларидан букилса қаддинг,
Дилга яқинларинг тушурса қадринг.
Бир сўз айтмоқликка етмаса ҳаддинг,
Ҳикмат бордир бунда ҳам, сабр қил озроқ,
Aллоҳ мукофотлар ҳали меҳнатинг.

Шукур, кўрар кўзинг, юрар йўлинг бор,
Жоним, неъматларга қанчалари зор,
Дунё кўзларингга бўлганида тор,
Aллоҳга шукур айт, нолима фақат,
Aллоҳ жамолига бўлгин интизор.

Унут бўлар, улғайса ўғил қизларинг,
Ёнингда йўлдошдир қаро кўзларинг,
Ёқмаса ёрингга айтар сўзларинг,
Aллоҳга айт дардинг, йиғлама фақат,
Йиғлашдан чарчаган мунис кўзларинг.

Aйт, дардинг, эшитай, дилдошинг бўлай,
Сирлашай тонггача сирдошинг бўлай.
Умр йўлларингда йўлдошинг бўлай,
Жон синглим, ўзингни авайла фақат,
Сен учун меҳрибон бир опа бўлай.

Умр оқар сув каби, оқади кетар,
Ҳу ана дегунча манзилга етар,
Нурли келажакчи бир сени кутар,
Фариштам, асрасин, жонингни омон,
Ғам чексанг, аламлар ўзингни ютар.

Меҳрла боғлайлик кел, қўлларимизни,
Гулзор этиб, саҳро чўлларимизни
Aсрайлик-а, ўстирган гулларимиз,
Aллоҳдан сўрайлик, юракдан жўшиб,
Ҳаж сафарга айласин йўлларимизни.

ИРОДAХОН ҚОСИМОВA

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q‌‌
23.6K views05:03
Ochish/sharhlash
2021-05-10 05:59:49 ...Аллоҳ таоло Қуръони каримда яхшилик ва ёмонлик, бахтлилик ва бахтсизликни баробар тилга олган, дейди уламоларимиз. Шунинг учун, одатда, пессимист (тушкун кайфият) инсонлар ўзларини бахтсиз ҳис қилишлари учун қанча кўп сабаб топса, бахтли сезиш учун ҳам шунча кўп сабаб топилади. Диққат қилинг:

1.Отангиздан онангиз раҳмига ўтган ўн миллион тирик ҳужайрадан фақат сиз тирик қолгансиз. Қолган 9999 ҳужайра ўлган;

2.Кўримсиз бир махлуқ эмас, чиройли инсон бўлиб яралгансиз;

3. Ногирон бўлиб эмас, тўрт мучангиз соғ туғилдингиз;

4.Одамлар бошпанасиз яшаган, ибтидоий даврда эмас, ҳамма шароит муҳайё бўлган даврда дунёга келдингиз;

5.Ҳар қадамда даҳшатли, заҳарли ҳайвонлар хавф соладиган чакалакзорда эмас, мўътадил юртда туғилдингиз;

6.Муттасил жазирама иссиқ ёки доимо қаҳратон совуқ ҳукмрон жойларда эмас, тўрт фасл мукаммал юртда туғилдингиз;

7.Махлуққа эмас, Холиққа сиғинадиган юртда дунёга келдингиз;

8.Қарзларингиз кўп эмас (ибодатларингиз жойида);

9.Кўнглингиз хотиржам. Чунки унга Аллоҳнинг ишқини жойлаб олгансиз;

10.Етимликда туғилмадингиз, ота-онангиз бошингиз соябони бўлиб турибди;

11.Фарзандларингиз соппа-соғ;

12.Жисмингиз соғлом, ўз қўлингиз билан овқатингизни ейсиз, ўз оёқларингиз билан танангизни кўтариб юрибсиз;

13.Пиёда эмассиз, тагингизда уловингиз бор;

14.Юртимиз тинч, тунлари хотиржам ухлайсиз;

15.Бекор қолганингиз йўқ, тайинли иш жойингиз бор;

16.Адашиб, улоқиб юрганингиз йўқ, бошингиз саждада, тилингиз дуода;

17.Маст қилувчи, ақлдан оздирувчи нарсалардан йироқсиз, Аллоҳнинг ишқидан сархушсиз...

Кўрдингизми, ўзингизни бахтиёр ҳис қилишингиз учун қанча сабаблар бор. Яна нима керак сизга...

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE77ZBOqBE_0idg08Q‌‌
21.1K views02:59
Ochish/sharhlash