Get Mystery Box with random crypto!

📚ONA TILI — MILLAT RUHI.🌿 O‘ZBEKISTON FILOLOGLARI🕊

Telegram kanalining logotibi ona_tilim_millat_ruhi — 📚ONA TILI — MILLAT RUHI.🌿 O‘ZBEKISTON FILOLOGLARI🕊 O
Telegram kanalining logotibi ona_tilim_millat_ruhi — 📚ONA TILI — MILLAT RUHI.🌿 O‘ZBEKISTON FILOLOGLARI🕊
Kanal manzili: @ona_tilim_millat_ruhi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 16.45K
Kanalning ta’rifi

Respublikamizda eng birinchilardan bo‘lgan kanalimizga xush kelibsiz!
Kanalimizda ona tili va adabiyot, o'zbek tiliga oid ma'lumotlar, ta'lim yangiliklari yoritiladi.
Biz bilan bir qadam oldindasiz!
🌹🌹
BOSH ADMIN: @Dilda_Ollohim
ADMINKA: @TEACHER_KR

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 262

2022-09-03 04:39:29
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ва Роҳматуллоҳ
ва Барокатуҳ

#ХАЙРЛИ_ТОНГ

ЭРТА ТОНГДА ЭНГ ЯХШИ НИЯТ!

Роббим сизни ўзининг уйи Каъба атрофида айланиб тавоф қилишлик неъматига насиб айласин

① Оддий ва хатарли касалликлардан асрайдиган САЛОМАТЛИК;

② Йўқотган нарсаларимиздан беҳожат қиладиган ҚАНОАТ беришингни сўраймиз!!!

Кунингиз ҳайрли, барокатли, машаққатсиз, сокин ўтсин!

Kanalimizga a'zo bo‘ling
@ona_tilim_millat_ruhi
3.3K viewsedited  01:39
Ochish/sharhlash
2022-09-03 04:38:46
СЕНТЯБР

Беркитар ҳориган она табиат
Ёз сели тафтидан сўлғин юзини.
Сентябр, сен-ла бордир хусумат,
Чунки бошлаб қўйдинг умрим кузини.

Чанг солар ҳуснига яшил япроқнинг
Бедов дайди елдан тўзғиган гардлар.
Ўз измига солар сезгин титроқни
Қалбимга йиғилган хазондек дардлар.

Сентябр бошлаган умримнинг кузи,
Бетўхтов юзимга нақшин солмоқда.
Наҳот, тортиқ энди айрилиқ сўзи
Эҳ ёшлигим, август, сен-ла қолмоқда.

Оёқ остларида қолган хазондек,
Ҳисларим ҳар томон титилиб кетар,
Саҳрода бемаврид зоҳир тўзондек,
Туйғулар чокидан ситилиб кетар...

Навқирон кўнглимга тилайман сабр,
Кузим бошлаб қўйдинг, эҳ сентябр...

Сарвара Эшонхонова
2.8K views01:38
Ochish/sharhlash
2022-09-02 20:22:14 Янги ўқув йилининг биринчи ўқиш куни ўтиладиган “Мустақиллик дарси” тақдимоти

Kanalimizga a'zo bo‘ling
@ona_tilim_millat_ruhi
3.5K viewsedited  17:22
Ochish/sharhlash
2022-09-02 20:22:14 “Мустақиллик дарси”дан ўрин олган мавзуларни ўқитишда фойдаланиш тавсия этилаётган тезислар
Kanalimizga a'zo bo‘ling
@ona_tilim_millat_ruhi
3.3K viewsedited  17:22
Ochish/sharhlash
2022-09-02 20:22:13 2022-2023 янги ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларида “Биринчи қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш учун намунавий сценарий

Kanalimizga a'zo bo‘ling
@ona_tilim_millat_ruhi
2.9K viewsedited  17:22
Ochish/sharhlash
2022-09-02 20:22:13 ​​Дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари нега қимматлашди?

Хабарингиз бор, 2022-2023 ўқув йили учун дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари маълум қилинди. Аммо ижара нархларининг кескин оширилгани жамоатчилик орасида кескин муҳокамаларга сабаб бўляпти.

Хабарингиз бор, бу йил дунё бозорида қоғоз нархи 2022 йилнинг ўзида 60-70 фоизга ошиб кетти. Бу эса дарсликларни чоп этиш учун ҳаражатларнинг ҳам ошиб кетишига олиб келган.

Ўтган йили дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари 32 минг сўмдан 54 минг сўмгача бўлган миқдорни ташкил этган. Бу йил эса 68 минг сўмдан бошланиб, 119 минг сўмгача бўлган миқдорни ташкил этяпти.

Халқ таълими вазирлининг маълум қилишича, ижара тўлови миқдорлари дарсликлар учун амалга оширилган харажатлардан келиб чиқиб, бир дона дарслик учун ягона суммасини  тўпламдаги дарслик ва машқ дафтарлари сонига кўпайтириш йўли орқали белгиланади. Бунда ягона сумма барча синф ва таълим тиллар учун бир хил этиб белгиланади.

Жорий ўқув йилида ўртача бир дона дарслик (машқ дафтари) учун ягона ижара тўлови 5 707 сўмни ташкил этмоқда ва ўтган ўқув йилидаги миқдор (2 740 сўм)га нисбатан 2 967 сўмга (108%) ошган.

Истаймизми йўқми ижара нархларини камайтиришнинг энди имкони бўлмаса керак. Чунки дарсликлар чоп этиш учун ҳаражатлар сарф қилиб бўлинган. Бу тўловларни ота-оналардан йиғиб олишда эса анчагина муаммолар чиқиши табиий ҳол.

Шу сабабли ота-оналарга бу вазиятни тўғри тушунтириш учун кенг жамоатчилик вакиллари ҳам ёрдам бериши керак. Шунингдек, 3-4 фарзандли ота-оналар учун ушбу тўловларни амалга оширилишни бироз ортга суриб туриш ҳам мақсадга мувофиқ.

Шу ўринда ҳудудий ҳокимликлар ҳам шароити оғир, кўп фарзандли ота-оналарга ҳомийларни жалб қилган ҳолда (ёки бошқа манбалар ҳисобидан) дарсликлар учун ижара тўловларини тўлашга ёрдам берса яхши бўларди.

Kanalimizga a'zo bo‘ling
@ona_tilim_millat_ruhi
4.7K viewsedited  17:22
Ochish/sharhlash
2022-09-02 20:22:12 ​​ 2022-2023 ўқув йили учун дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари маълум қилинди

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси васийлик кенгашининг 2022 йил 31 августдаги 37-09-08/75-сонли баённомаси билан 2022-2023 ўқув йили учун дарсликлар тўпламларининг ижара тўловлари миқдорлари тасдиқланди.

2022-2023 ўқув йилида таълим тили Ўзбек синфлар учун дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари қуйидагича белгиланди:

2-синф
:   102 минг 700 сўм
3-синф:   102 минг 700 сўм
4-синф:    68 минг 500 сўм
5-синф:    85 минг 600 сўм
6-синф:    74 минг 200 сўм
7-синф:    102 минг 700 сўм
8-синф:    108 минг 400 сўм
9-синф:    108 минг 400 сўм
10-синф:  102 минг 700 сўм
11-синф:  119 минг 800 сўм

Таълим тили рус, қорақалпоқ, қозоқ, тожик, қирғиз, туркман тилидаги дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари билан расмдаги иловада танишиб чиқишингиз мумкин.

Kanalimizga a'zo bo‘ling
@ona_tilim_millat_ruhi
3.1K viewsedited  17:22
Ochish/sharhlash
2022-09-02 20:22:12 #Сўраган_эдингиз

Ўқитувчиларнинг малака оширишга чиқиши мажбурийми?

#Савол
Мен математика фани ўқитувчисиман. Яқинда методистимиз малака оширишга чиқишим лозимлигини айтди. Мени эса малака оширишга чиқишга эҳтиёжим йўқ. Умуман малака ошириш курсларига чиқмасам бўладими? Ўқитувчиларнинг малака оширишга чиқиши мажбурийми?

#Жавоб
Педагог ходимлар эгаллаб турган лавозимлари, мутахассислиги ёки дарс берадиган фанлари бўйича касбий ва педагогик маҳоратини доимий равишда ошириб бориши учун асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда малака оширишга чиқиши зарур.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сонли қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ педагог ходимлар асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда малака ошириш курсларидан узрли сабабларсиз ўтмаган тақдирда, улар билан тузилган меҳнат шартномаси амал қилиш муддатидан қатъи назар, белгиланган тартибда икки ой мобайнида бекор қилинади.

Соддароқ тилда тушинтирадиган бўлсак, педагог ходим ўз қақтида малака ошириш курсларига чиқмаса эгаллаб турган лавозимидан озод қилинади.

Шу сабабли педагог ходимнинг таълим муассасасида ўз лавозимидаги фаолиятини давом эттириши учун ихтисослаштирилган таълим ташкилоти билан бевосита тузилган шартнома асосида ўз малакасини оширган бўлиши талаб қилинади.

Kanalimizga a'zo bo‘ling
@ona_tilim_millat_ruhi
2.3K viewsedited  17:22
Ochish/sharhlash
2022-09-02 20:17:36
Ислом Каримовнинг вафоти эълон қилинган «Ахборот» дастурининг махсус сони.


Kanalimizga a'zo bo‘ling
@ona_tilim_millat_ruhi
2.2K viewsedited  17:17
Ochish/sharhlash
2022-09-02 20:17:35
Бугун, 2 сентябрь, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаш куни.

Айнан 2016 йил 2 сентябрь куни Ислом Каримовнинг вафоти ҳақида Олий Мажлис ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қўшма ахбороти эълон қилинган эди.

Kanalimizga a'zo bo‘ling
@ona_tilim_millat_ruhi
2.3K viewsedited  17:17
Ochish/sharhlash