2022-2023 ўқув йили учун дарсликлар тўпламларининг ижара на | 📚ONA TILI — MILLAT RUHI.🌿 O‘ZBEKISTON FILOLOGLARI🕊
2022-2023 ўқув йили учун дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари маълум қилинди
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси васийлик кенгашининг 2022 йил 31 августдаги 37-09-08/75-сонли баённомаси билан 2022-2023 ўқув йили учун дарсликлар тўпламларининг ижара тўловлари миқдорлари тасдиқланди.
2022-2023 ўқув йилида таълим тили Ўзбек синфлар учун дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари қуйидагича белгиланди:
2-синф: 102 минг 700 сўм 3-синф: 102 минг 700 сўм 4-синф: 68 минг 500 сўм 5-синф: 85 минг 600 сўм 6-синф: 74 минг 200 сўм 7-синф: 102 минг 700 сўм 8-синф: 108 минг 400 сўм 9-синф: 108 минг 400 сўм 10-синф: 102 минг 700 сўм 11-синф: 119 минг 800 сўм
Таълим тили рус, қорақалпоқ, қозоқ, тожик, қирғиз, туркман тилидаги дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари билан расмдаги иловада танишиб чиқишингиз мумкин.
Respublikamizda eng birinchilardan bo‘lgan kanalimizga xush kelibsiz!. Kanalimizda ona tili va adabiyot, o'zbek tiliga oid ma'lumotlar, ta'lim yangiliklari yoritiladi. Biz bilan bir qadam oldindasiz...