Get Mystery Box with random crypto!

​​Дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари нега қимматлашди? | 📚ONA TILI — MILLAT RUHI.🌿 O‘ZBEKISTON FILOLOGLARI🕊

​​Дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари нега қимматлашди?

Хабарингиз бор, 2022-2023 ўқув йили учун дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари маълум қилинди. Аммо ижара нархларининг кескин оширилгани жамоатчилик орасида кескин муҳокамаларга сабаб бўляпти.

Хабарингиз бор, бу йил дунё бозорида қоғоз нархи 2022 йилнинг ўзида 60-70 фоизга ошиб кетти. Бу эса дарсликларни чоп этиш учун ҳаражатларнинг ҳам ошиб кетишига олиб келган.

Ўтган йили дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари 32 минг сўмдан 54 минг сўмгача бўлган миқдорни ташкил этган. Бу йил эса 68 минг сўмдан бошланиб, 119 минг сўмгача бўлган миқдорни ташкил этяпти.

Халқ таълими вазирлининг маълум қилишича, ижара тўлови миқдорлари дарсликлар учун амалга оширилган харажатлардан келиб чиқиб, бир дона дарслик учун ягона суммасини  тўпламдаги дарслик ва машқ дафтарлари сонига кўпайтириш йўли орқали белгиланади. Бунда ягона сумма барча синф ва таълим тиллар учун бир хил этиб белгиланади.

Жорий ўқув йилида ўртача бир дона дарслик (машқ дафтари) учун ягона ижара тўлови 5 707 сўмни ташкил этмоқда ва ўтган ўқув йилидаги миқдор (2 740 сўм)га нисбатан 2 967 сўмга (108%) ошган.

Истаймизми йўқми ижара нархларини камайтиришнинг энди имкони бўлмаса керак. Чунки дарсликлар чоп этиш учун ҳаражатлар сарф қилиб бўлинган. Бу тўловларни ота-оналардан йиғиб олишда эса анчагина муаммолар чиқиши табиий ҳол.

Шу сабабли ота-оналарга бу вазиятни тўғри тушунтириш учун кенг жамоатчилик вакиллари ҳам ёрдам бериши керак. Шунингдек, 3-4 фарзандли ота-оналар учун ушбу тўловларни амалга оширилишни бироз ортга суриб туриш ҳам мақсадга мувофиқ.

Шу ўринда ҳудудий ҳокимликлар ҳам шароити оғир, кўп фарзандли ота-оналарга ҳомийларни жалб қилган ҳолда (ёки бошқа манбалар ҳисобидан) дарсликлар учун ижара тўловларини тўлашга ёрдам берса яхши бўларди.

Kanalimizga a'zo bo‘ling
@ona_tilim_millat_ruhi