2022-10-29 05:15:31
#мулоҳаза_учун
Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста-бемор келди. Бажариши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгура олмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб айтди.
Доктор сўради:
- Бу ишларни бошқа биров қила олмайдими? Ёки биронтаси ёрдам берса-чи?
– Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқаси эплашига кўзим етмайди.
-
Сизга бир рецепт бераман, – деди доктор. – Унга тўлиқ амал қилсангиз, даво топасиз.
Бемор рецептни ўқиб, ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш ва ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилган эди.
– Сайрни-ку тушундим, лекин қабристон нега керак? – сўради шифокордан.
– Қабристонга бориб, мозорларга қаранг. У ер ўзини ҳаммадан керакли билган одамлар билан тўла.
Сиз ҳам қабрга киргач, фақат менгина қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттираётганига гувоҳ бўласиз...Р.S: Иш кимдан қолмаган?! Бугун шанба, эртага якшанба! Озгина ўзингиз, оилангиз учун ҳам яшанг, қадрдон...
@oltin_voha
6.0K viewsedited 02:15