2022-10-01 15:26:24
#Бу_менинг_устозим
Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби Беҳзод Қобулов адабиёт ўқитувчиси Насиба Улуғхўжаева ҳақида:– Сиз мени қалбимга адабиёт, сўзга меҳрни жойладингиз. Кейин мен хаёл суриб-суриб қишлоқдан кетиб қолдим. Қачондир қайтаманми-йўқми, билмайман. Худо хоҳласа, нафақага чиққанимда ёруғ юз билан қайтишни худодан сўрайман. Лекин, шуни аниқ биламанки, инсон сифатида шаклланишимда сизнинг алоҳида ўрнингиз бор. Бизга дарс берганингизда сиз кўркли бир янги келинчак эдингиз. Синф хонамизда ҳаяжон ва самимият билан шеърлар ўқиркансиз, биз ҳайрат билан маънолар қаърига шўнғирдик.
Яна бир воқеа сира эсимдан чиқмайди. Қишлоғимизга 1996 йили ҳоким келганида, колхоз биносида очиқ мажлис бўлган. Катта мажлисда фақат сиз микрафонга дадил чиқиб, муаммоларни айтгансиз. Мен олислардан туриб сизни эшитганман. Ўшанда далада, шўрбулоқ томонларда сигирларимни ўтлатиб юргандим. Овозингиз жаранглаб-жаранглаб, акс-садо билан эшитилган: "
Бизда ҳақиқат йўқ-ҳақиқат йўқ..." Сўнгра қишлоқда нималардир ўзгарди, йўллар таъмирланди, айримлар ишдан кетди. Ўзгариш бўлди. Сизни болаларча қаттиқ яхши кўриб кетганман ўшанда.
...Орадан йиллар ўтди, бозор иқтисодиётининг тушуниксиз кунларида болалик хотираларимга гард юққандек бўлди. Мен ўз фариштамни дўконда ун учун навбатда турганини, оддий одамлар билан далада ишлаётганини, ғалла ўримида, пахта теримида биргалигини ҳазм қилолмадим. Сизни нораво вазиятда кўрсам, ўзимни олиб қочдим. Аммо сизга бўлган беқиёс ҳурматни қалбим тўрида сақладим.
Суратда 34-мактабнинг 7-б синф ўқувчиси Беҳзод Қобулов.Каналга уланиш:https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
4.2K views12:26