Get Mystery Box with random crypto!

Олтин воҳа | Пул 10

Telegram kanalining logotibi oltin_voha — Олтин воҳа | Пул 10 О
Telegram kanalining logotibi oltin_voha — Олтин воҳа | Пул 10
Kanal manzili: @oltin_voha
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 7.04K
Kanalning ta’rifi

Бот: 👉 @vohamuxbir_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-11-08 06:51:52
#Адабиёт

ТУҒИЛГАН КУНИНГ БИЛАН, СКАРЛЕТ

Бугун Америка қўшма штатлари адабиётининг буюк вакиласи Маргерет Митчел таваллуд топган кун.

Ғарбда Маркеснинг фусункор реализмидан олдин ҳам романтик адабиёт бўлган. Маргарет Митчелнинг дурдона романи шу жумладандир.

Жаҳон тарихида энг кўп экранлаштирилган, қайта ва қайта кўрилган бу асар - «Шамолларда қолган ҳисларим»дир. Бу ўша - бироз шум, қув, айни чоғда, масъум ва урушлар даврининг дилбар қаҳрамони Скарлет О’Харадир.

Скарлет дуч келган муаммолар қаршисида довдирамайди: «Яхшиси бу ҳақда эртага ўйлайман», дейди недир маҳзунлик, қувлик билан.

Энг ёқтирган иборам шу эди. Шу Скарлетга ўхшаган қизга уйланаман деб юрардим ўзимча. Қаёқда, билмасдан кимсан Елизавета II га уйланиб қўйиппан.

@oltin_voha
3.1K viewsedited  03:51
Ochish/sharhlash
2022-11-08 06:30:18 ​​ЗАМОН ЎЗГАРДИМИ, БИЗМИ?

Ўтган кунларда меҳмонга:
- Ҳар доим сиз учун эшигимиз очиқ, қачон хоҳласангиз ташриф буюринг, марҳабо! -, дердик.
Бу кунларда эса:
- Келишингиздан олдин огоҳлантириб қўйсангиз бўлмасмиди! -, демоқдамиз…

Ўтган кунларда:
- Ҳовли олма, қўшни ол! -, дердик.
Бу кунларда эса:
- Сен менга тегма, мен сенга тегмайман!-, демоқдамиз…

Ўтган кунларда кунлик йиғилишимиз бўлар, орамизда йўқларни сўраб-суриштирардик…
Бу кунларда эса ё байрамларда ва ё таъзиялардагина кўришмоқдамиз…

Ўтган кунларда:
- Мен бугун нима яхшилик қилдим?! -, деб ўзимизни тафтиш қилардик…
Бу кунларда эса:
- Нимага ҳеч ким яхшилик қилмаяпти?! -, деб ўзгаларни титкиламоқдамиз…

Ўтган кунларда душман кимлигини яхши билардик..
Бу кунларда эса дўст ким эканини ҳам билмай қолдик..

Дунё ўзгаргани йўқ, аслида. Балки қалблар ўзгариб кетди…

Эҳ, ўтган кунларга… Вой, бу кунларга…

@oltin_voha
4.6K views03:30
Ochish/sharhlash
2022-11-08 06:07:45
ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГА!

Тажрибали шифокорларга эҳтиёжингиз борми? Унда бу эълон айнан сиз учун!

Ҳафтанинг сешанба куни Оҳангарон шаҳрида Тошкент шаҳридаги SamPI клиникасидан келган малакали мутахассис шифокорлар - ортопед-травматолог Бобобеков Шерзод Мансурович (18 ёшгача бўлган ёшларни) ҳамда невропотолог-неврофизиолог Сатторов Адҳам Садриддинович (барча ёшдаги) беморларни қабул қилишади.

Қабулга ёзилиш учун: +998909300806

Манзил: Оҳангарон шаҳар "Янгилик" МФЙ Шарқ кўчаси 1Б "OZODXON MEDICAL" хусусий клиникаси.

Мўлжал: Оҳангарон шаҳридаги 1-сон оилавий поликлиникаси ёки Меҳнат биржаси.

Локация

Қабул вақти: соат 15:00 дан 19:00 гача

@oltin_voha
3.7K views03:07
Ochish/sharhlash
2022-11-07 18:42:16

"Нефтчи" – сила.

@oltin_voha
2.6K views15:42
Ochish/sharhlash
2022-11-06 14:28:33

Тошкент вилоятидаги ҳоким ёрдамчилари орасидан энг зўри сараланяпти. Сўровнома бошланибди.

Анаққиса шу манзилга кириб, энг маъқулига овоз бероврасила

https://t.me/+tcc8Accr_k80OGNi
1.6K viewsedited  11:28
Ochish/sharhlash
2022-11-06 09:24:20
"URGAZ CARPET" гиламлари фабрикасидан
МЕГА АКЦИЯ

Шошилинг

Фақат 10-ноябрдан 20-ноябргача фабрикадан тўғридан-тўғри фоиз фоиз ва фоизгача бўлган чегирмалар асосида гиламларни харид қилинг!

Манзил: Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Қорасув аҳоли пункти, "Jannat makon" савдо уйи

Мўлжал: Тошкент-Нурафшон (Тошкент йўли кўчаси) автомобиль йўлида "Мебелчилар шаҳарчаси"

Қулай имкониятни қўлдан бой берманг

Мурожаат учун телефон рақамлари:
+99899 436 40 00
+99899 703 40 00

Манзил локацияси:

https://www.google.com.ua/maps/place/41%C2%B004'58.4%22N+69%C2%B019'35.0%22E/@41.082899,69.326386,17z?gl=uz
2.7K views06:24
Ochish/sharhlash
2022-11-05 13:13:36

Олмалиқдаги "Бухоро мактаби"га ўхшаркан. У ердаям шунақа. Бир куни кечқурун соат тўққизларда ўша томондан ўтдим. Қарасам, мактаб тўла ўқувчи, дарс қилаётибди. Улар орасида меникилар ҳам бор. Шартта кириб, пиштеее, дарсинггаям, мактабинггаям, мактабингни директоригаям, деб (оталик ҳиссим уйғониб кетди, ахир булар ҳали болаку, жужуқку ) олиб чиқиб кетгим келди, лекин кўчадаги рақобат муҳити, келажакни тасаввур қилиб, бу фикримдан қайтдим.

@oltin_voha
4.9K viewsedited  10:13
Ochish/sharhlash
2022-11-05 12:46:42 #Хушхабар

Тошкент вилоятида аҳолини турмуш даражасини янада яхшилаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича аниқланган 964 та долзарб муаммоларни зудлик билан бартараф этишга 1 триллион 57,1 миллиард сўм маблағ йўналтирилмоқда.

Эҳтиборли жиҳат: йил тугашигача 2 ой бор. Давлат раҳбари бу ишларни эртага эмас, келаси йил эмас, бугун, ҳозир ҳал қилишни топширди. Маблағ ажратилди. Тушунаяпсизми, маблағ йўлда, қаердадир, қайсидир ҳужжатни кутиб тургани йўқ. Ажратилди. Пул келди.

Бугундан барча фронтларда иш қизиб кетди. Вилоят ҳокимлигининг расмий каналида (@toshvilpressa) жойлардан батафсил ахборот ва видеорепортажлар тайёрлаяпмиз. Яқин соатларда эълон қилишни бошлаймиз.

@oltin_voha
7.6K views09:46
Ochish/sharhlash
2022-11-05 11:30:08
Бошланғич синф ўқувчиси ва унинг отаси ўртасидаги суҳбат. Оиладаги таълим ҳақида қизалоқнинг фикрлари...
Отаси томонидан ижтимоий тармоққа юкланган видеода ТингТинг исмли қизалоқ ўқиши билан боғлиқ стрессларини кўзларида ёш билан отасига ифода этмоқда

-- Мен ҳамма вақтимни ўқиш билан сарфлолмаяпман. Тўлиқ ўқий олишим учун менга дам керак. Сизга бир савол бермоқчиман: Сизга ёмон муносабатда бўляпманми? Ёки безорилик қиляпманми? Ниманидир нотўғри қиляпманми? Нима бўлса ҳам менга айтинг ва мен уни тўғирлайман. Лекин менга дарсларимни бажариб бўлгач ўйнаб дам олишим учун бўш вақт керак. Охирги сўрайдиган нарсам - бола эканлигимни ёдингиздан чиқарманг!

Видеони кўриб бир томондан болажонга раҳмим келади, иккинчи томондан мени эътиборимни тортган нарса бу, Хитой, Вьетнам, Япония ва бошқа шарқий Осиё давлатларида болаларнинг ҳар бир минути ғанимат сифатида ота-оналар томонидан қаралишига бир исбот сифатида қабул қилдим. Бундай ёрдашув, оилани эртага фақатгина кучли билим олиб улғайган болаларгина порлоқ келажагини ярата олиши, илмсиз келажак йўқлигини ота-оналар қанчалар даражада ҳис қилишини кўрсатади.

Тўғри, бу қизчалик стрессгача туширадиган қаттиққўлликни оқламайман, лекин фақатгина мактабга бориб келяптику, дея мактабнинг 5-6 соатлик дарсига ишониб, сўнг ўйнаб юришига ҳам йўл қўйиб бўлмайди, демоқчиман, болани китоб ва фойдали машғулотлар, спорт тўгараклари билан банд қилиш керак ота-оналар, фақат олтин ўрталикни топган ҳолда, ўқиш ҳамда ўйнаши учун.
Худди видеонинг охиридаги ушбу қиз ўйнаб, хурсанд дарс қилганидек...

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу ҳаволага босинг https://t.me/+WUqwChJg0-U5y_0S

@DOMLAJON
4.2K views08:30
Ochish/sharhlash
2022-11-05 10:44:42
#тезкор #хушхабар

Ўзбекистонда энди иш ҳақи кечиктирилган ҳар бир кун учун компенсация тўланади

Иш берувчи ойлик кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъи назар уни тўлаши лозим

Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида иш ҳақини кечиктирган иш берувчи жавобгарликка тортилиши белгиланди.

@qurama24
4.0K views07:44
Ochish/sharhlash