Get Mystery Box with random crypto!

NurMuhammadbuva2022

Telegram kanalining logotibi nurmuhammadbuva2022 — NurMuhammadbuva2022 N
Telegram kanalining logotibi nurmuhammadbuva2022 — NurMuhammadbuva2022
Kanal manzili: @nurmuhammadbuva2022
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2
Kanalning ta’rifi

Учқўргон туман Қайқи қишлоқ "Нурмуҳаммад бува " масжиди расмий канали.
Имом ҳатиб: Турдиматов Зухриддин

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-04 13:46:06
Сурат 1930 йилда олинган экан.
Ундан олинган хулоса:
Жума намозининг кўчагача чиққан жамоати, жума намозини адо этишмоқда. Уларнинг бари хозир вафот этиб кетишган.
Намоз тугашини кутиб, нарсаларини сотмоқчи бўлиб намоз ўқимай турганлар ҳам ўлиб бўлган. Хар икки томон ҳам ўзлари юрган ҳаёт йўлларининг ниҳоясига, дунёларини ортда қолдирган, амаллари эса ўзларига ҳамрох ҳолда етиб боришди.
334 viewsedited  10:46
Ochish/sharhlash
2022-08-04 13:43:05 #ҳикмат

"КАВСАР"даги ажойибот

Бу сура Қуръони каримдаги энг қисқа суралардан. Ундаги сўзлар сони 10 та. Ундаги биринчи оят 10 та ҳарфдан иборат. Ундаги иккинчи оят ҳам 10 та ҳарфдан иборат. Ундаги учинчи оят ҳам 10 та ҳарфдан иборат. Сурада энг кўп такрорланган ҳарф "алиф" ҳарфидир. У 10 марта такрорланган. Сурада фақат бир марта келган ҳарфлар сони ҳам 10 та. Сурадаги барча оят "ро" ҳарфи билан тугаган. "Ро"нинг тартиб рақами 10. "Ро" билан тугайдиган қуръондаги суралар сони 10 та. 10 чиси "кавсар" сурасидир.
Сурадаги 10 рақамининг сири нимада?
Ундаги 10 рақами зулҳижжанинг ўнинчи кунига ишорадир. Ундаги: "Бас Роббинг учун намоз ўқи ва қурбонлик қил", ояти қурбонлик куни бўлмиш 10 чи кунга ишорадир.
Аллоҳ сизни ва мени жаннатдаги "Кавсар" булоғидан суғорсин ва ундан сўнг умуман чанқамаслигимизни насиб этсин!

Абдулқодир Полвонов
335 views10:43
Ochish/sharhlash
2022-08-04 09:46:59 #Дуо
Қалбни тоатга бурувчи дуо

اللهمّ مصرّف القلوب صرّف قلوبنا على طاعتك.
Ўқилиши: Аллооҳумма мусоррифал қулууб, сорриф қулуубана ъала тооъатик.
Маъноси: Эй Аллоҳ! Қалбларни буриб қўйиб тасарруф қилувчи зот, қалбларимизни Ўзингнинг тоатингга буриб қўй.

Муслим 4798 – р, Аҳмад 9052 – рақам ривояти.
351 views06:46
Ochish/sharhlash
2022-08-04 09:46:59 Одоб моҳияти нима? У инсон нафсига яширилган комиллик сифатларини ташқарига чиқариб, амалга айлантиришдир. Зеро, ҳар бир инсон фитрати гўзал хулқларга мойил қилиб яратилган бўлади. Аммо, банда улғаяр экан кўпинча мазкур фитратга содиқ қола олмайди. Кимдир фитратига мос ҳаёт кечиради. Кимдир эса уни ўтмаслаштириб, чангу ғуборларга нишон қилиб қўяди, устини моғор бостиради. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло ҳар бир нафсга яхшилик ва ёмонликни кўрсатиб, илҳом қилиб қўйгандир. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай марҳамат қилади:

"وَنَفْسٍ وَمَا سَوَّاهَا * فَأَلْهَمَهَا فُجُورَهَا وَتَقْوَاهَا * قَدْ أَفْلَحَ مَنْ زَكَّاهَا * وَقَدْ خَابَ مَنْ دَسَّاهَا" яъни "ҳар бир нафс ва унинг хилқатини камолга етказган (зот)га қасам. У зот унга фужур-ёмонлик ва тақво-яхшилик йўлларини илҳом қилиб, кўрсатиб қўйди. Шундай экан, аниқки, уни (ўз нафсини) поклаган зафар қозонди. Уни ёмонликлар билан пастга урган кимса эса хусронга юз тутди" (Шамс сураси: 7-10-оятлар).

Демак, гўзал хулқлар аслида бизнинг нафсимиз, фитратимизда бор. Етарки, нафсимизни эгаллаб олган иллатлардан поклаб, унда яширин ҳолда ётган мазкур одоб ва фазилатни ташқарига чиқариб, уларни амалга айлантириш қолди.

Ким нафсини поклаб, уни гўзал хулқлар билан зийнатласа, нажот топади. Кимки, уни разолат, қабоҳат ва паст нарсалар билан машғул қилса, демак, ундай кимса нафсини юксалтириш ўрнига олчоқлик ва пасткашликлар билан ерга урган, қадрини туширган бўлади ва охир-оқибатда хусрон ва умидсизликка юз тутади.
399 views06:46
Ochish/sharhlash
2022-08-01 11:59:11 РАХМАТ ФАРИШТАЛАРИ КИРМАЙДИГАН 22 УЙ
_

Қайси хонадонларга фаришталар кирмайди?
--
1) Силайи раҳмни узган, қариндошлари билан алоқаларни тарк қилган кишининг уйи.
(Тавба, 71; Имом Бухорий).

2) Ота-онасига итоат этмаган кимсанинг уйи,
(Нисо, 36; Луқмон, 14).

3) Етимнинг молини еган кимсанинг уйи.
(Нисо, 10; Имом Бухорий ва Имом Муслим)

4) Ичида фоиз ейиладиган, фоиз олинган уй,
(Бақара, 275-276; Имом Бухорий)

5) Ит сақланаётган уй.
(Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Ибн Можа).

6) Аллоҳ зикр этилмаган мажлислар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоту саломлар айтилмайдиган йиғинлар, нафс устунликка чиқиб олиб, шайтон ҳозир бўлган уйлар.
(Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад).

7) Ичида азизларга, ўликларга, даҳрга, шамолга, хўрозга, касалликларга ва шуларга ўхшаш нарсаларга сиғиниладиган уйлар.
(Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад, Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

8) Ичида сурат, расм ва ҳайкал бўлган уйлар.
(Анбиё, 52; Соффат, 95-96; Имом Бухорий).

9) Аллоҳнинг зикри бир четда қолиб ўйин-кулгуга ружу қўйилган ва мусиқа оҳанглари тараладиган уй.
(Имом Аҳмад).

10) Ичида қотиллик юз берган уй.
(Имом Муслим, Имом Абду Довуд ва Имом Термизий).

11) Ичида бақир-чақир кўп бўладиган, аёл киши устунни йиқитадиган даражада баланд овозда гапирадиган уй. (Имом Муслим).

12) Ичида хамир (спиртли ичимликлар) ичиладиган ва қимор ўйналадиган уй (Моида, 90-92; Имом Табароний).

13) Ичида Аллоҳга шерик қўшилган, сеҳр-жоду қилинадиган уйлар (Нисо,48).

14) Ичида нарда ўйналадиган уй.
(Мунофиқун, 9; Имом Муслим ва Абду Довуд).

15) Ҳаром бўлган кийимлар кийиладиган ва ҳаром бўлган ашёлар ҳамда олтин-кумуш идишлар қўлланиладиган уй.
(Имом Термизий, Имом Муслим ва Имом Табароний).

16) Лаънатланган кимсаларнинг уйлари. Масалан: ичкилик ичадиган, Аллоҳнинг амрларига итоат этмайдиган, эрининг истагини қабул этмайдиган хотин, намозни тарк этган кишилар яшайдиган уй (Имом Табароний, Ибн Можа).

17) Ичида ёмон ҳидлар бўладиган уй. Масалан, пиёз, саримсоқ ва шуларга ўхшаш ўсимликлар, тамаки, чилим, нос каби бадбўй нарсалар бўлган уй.
(Имом Муслим, Имом Термизий).

18) Жунуб бўлиб ғусл обдасти олинмаган уй.
(Имом Абу Довуд, Имом Табароний).

19) Уй эгаси аёлларнинг атир-упаларидан фойдаланувчи уй . (Имом Абу Довуд).

20) Исрофгарнинг уйи.
(Имом Насаий, Имом Муслим).

21) Уй эгалари ва ўша уйда яшовчилар гуноҳ ишлардан тийилмайдиган уй.
(Имом Насаий, Имом Аҳмад).

22) Ичида зино қилинган уй.
(Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Насаий)

“Кутуби ситта”даги саҳиҳ ҳадислар асосида тайёрланди.
638 views08:59
Ochish/sharhlash
2022-08-01 11:58:57 АЛЛОҲНИ КЎП ЗИКР ҚИЛИНГ!

“ Роббингни эртаю кеч ичингда тазарруъ қилгин ва махфий холда, овоз чиқариб гапирмай зикр қил ва ғофиллардан бўлма..”
(Аъроф сураси 205 - оят.)

“Албатта, Аллоҳни зикри буюк ишдир.”
(Анкабут сураси - оят.)

Ҳамда биз мўьминларга ибрат бўлиши учун мунофиқларнинг сифатларини Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло шундай сифатлаган:
“...ва Аллоҳни камдан-кам зикр қиладилар…”
(Нисо сураси 142 - оят.)

Ҳадиси шарифларда эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга шундай марҳамат қиладилар:
“Роббини зикр қилувчи билан Роббини зикр қилмайдиганнинг мисоли тирик ва ўликнинг мисоли кабидир.”
Абу Муса ал-Ашъарий р.а.дан имом Бухорий 5928 – р, Муслим 1299 – рақам ривояти.

“Эгангизнинг хузурида покроқ бўлган, даражаларингизни кўтарувчироқ бўлган, тилла ва кумуш инфоқ қилишдан ҳам кўра сиз учун яхшироқ бўлган, душманингизга йўлиқиб сизлар уларнинг бўйнига қилич солиб, улар сизнинг бўйнингизга қилич солишидан ҳам кўра сиз учун яхшироқ бўлган энг яхши амалингизни хабар берайми?! Улар: Ҳа, айтинг – дейишди. – Аллоҳни зикр қилишдир – дедилар.”
Абу Дардо р.а.дан имом Термизий 3299 – р, ибн Можа 3780 – р, Аҳмад 20713, 26249 – р, Молик 441 –
рақам ривояти.

“ Зикрнинг афзали – Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ – дейиш, ва дуонинг афзали – Аллоҳга ҳамдлар бўлсин – дейишдир.”
Жобир ибн Абдуллоҳ р.а.дан имом Термизий 3305 – р, ибн Можа 3790 – р, Ҳоким Ал-Мустадрок 1 ж. 676 – бет.1834 – рақам ривояти.

“Ғафлатда қолган кишилар ичида Аллоҳни зикр қилувчи киши, худди қуриган дарахтлар орасидаги – яшил дарахт кабидир”.
Жоменул улуми вал ҳикам 1 ж. 449 – бет
454 views08:58
Ochish/sharhlash
2022-08-01 11:58:38 АЛЛОҲ ТАОЛО КИМЛАР БИЛАН БИРГА БЎЛАДИ?

“Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир”
("Бақара" сураси, 194-оят)

“Ва билингки, албатта Аллоҳ тақводорлар биландир”.
("Тавба" сураси, 36-оят)

“Албатта, Аллоҳ тақво қилганлар ва гўзал ишлар қилганлар биландир”.
("Наҳл" сураси, 128-оят)

Изоҳ: Луғатда “Тақво” сўзи “сақланмоқ”, “эҳтиёт бўлмоқ” маъноларини англатади.
Шаръий истилоҳда эса, Аллоҳдан тақво қилиш – ибодатда бӯлсин, оддий ҳаётда бӯлсин, Аллоҳ таоло белгилаб берган чегараларни билмасдан бузиб қӯйишдан қӯрқиш, эҳтиёт бўлиш тушунилади. 
383 views08:58
Ochish/sharhlash
2022-08-01 11:57:27 Савол: Саҳобаларни уйларида эшик бўлмас эди.Қайси воқеадан кейин, парда ва эшиклар ўрната бошлашган. Жавобни коментарияга ёзинг Пешин намозида биз ҳам жавоб ёзамиз. Саволни яқинларингизга ҳам улашинг
413 views08:57
Ochish/sharhlash
2022-08-01 07:25:14 #кулги

КЎЧА ТИЛИ

Қай кўчадан эшитди билмай,
Эрнинг меҳри тушди бир сўзга.
Зўр нарсани “Ити”, дер тинмай,
Нима яхши кўринса кўзга.

“Мана, хотин, кўйлагимга боқ,
Бу кўйлакнинг “ити”, қарагин.
Балки сенга ёқмасдир, бироқ,
Сен ҳам бир мақташга ярагин”.

Хотин ҳайрон, оғир-босиқ эр,
Кўча “тилин” айтар беўхшов,
Таом ёқса, “Ити” бўпти”, дер,
Тушунмасди эшитса биров.

Эр сўзига кўникмай хотин,
Ўхшатолмас “ит”ни “аъло”га.
Ишлатмаса сўзларнинг отин,
Нуқул қолар эди балога.

Эр ногаҳон совғасин атаб,
Қани, деди қувонч сўзингиз?
Деди хотин эрини мақтаб:
“Одамларнинг “ити” ўзингиз”.

Абдулазиз Рустам Ўғли
447 views04:25
Ochish/sharhlash
2022-07-31 20:55:01 Савол:

Саҳобаларни уйларида эшик бўлмас эди.Қайси воқеадан кейин, парда ва эшиклар ўрната бошлашган.


Жавобни коментарияга ёзинг

Пешин намозида биз ҳам жавоб ёзамиз.

Саволни яқинларингизга ҳам улашинг
481 viewsedited  17:55
Ochish/sharhlash