Get Mystery Box with random crypto!

#кулги КЎЧА ТИЛИ Қай кўчадан эшитди билмай, Эрнинг меҳри туш | NurMuhammadbuva2022

#кулги

КЎЧА ТИЛИ

Қай кўчадан эшитди билмай,
Эрнинг меҳри тушди бир сўзга.
Зўр нарсани “Ити”, дер тинмай,
Нима яхши кўринса кўзга.

“Мана, хотин, кўйлагимга боқ,
Бу кўйлакнинг “ити”, қарагин.
Балки сенга ёқмасдир, бироқ,
Сен ҳам бир мақташга ярагин”.

Хотин ҳайрон, оғир-босиқ эр,
Кўча “тилин” айтар беўхшов,
Таом ёқса, “Ити” бўпти”, дер,
Тушунмасди эшитса биров.

Эр сўзига кўникмай хотин,
Ўхшатолмас “ит”ни “аъло”га.
Ишлатмаса сўзларнинг отин,
Нуқул қолар эди балога.

Эр ногаҳон совғасин атаб,
Қани, деди қувонч сўзингиз?
Деди хотин эрини мақтаб:
“Одамларнинг “ити” ўзингиз”.

Абдулазиз Рустам Ўғли