Get Mystery Box with random crypto!

АЛЛОҲНИ КЎП ЗИКР ҚИЛИНГ! “ Роббингни эртаю кеч ичингда тазарр | NurMuhammadbuva2022

АЛЛОҲНИ КЎП ЗИКР ҚИЛИНГ!

“ Роббингни эртаю кеч ичингда тазарруъ қилгин ва махфий холда, овоз чиқариб гапирмай зикр қил ва ғофиллардан бўлма..”
(Аъроф сураси 205 - оят.)

“Албатта, Аллоҳни зикри буюк ишдир.”
(Анкабут сураси - оят.)

Ҳамда биз мўьминларга ибрат бўлиши учун мунофиқларнинг сифатларини Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло шундай сифатлаган:
“...ва Аллоҳни камдан-кам зикр қиладилар…”
(Нисо сураси 142 - оят.)

Ҳадиси шарифларда эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга шундай марҳамат қиладилар:
“Роббини зикр қилувчи билан Роббини зикр қилмайдиганнинг мисоли тирик ва ўликнинг мисоли кабидир.”
Абу Муса ал-Ашъарий р.а.дан имом Бухорий 5928 – р, Муслим 1299 – рақам ривояти.

“Эгангизнинг хузурида покроқ бўлган, даражаларингизни кўтарувчироқ бўлган, тилла ва кумуш инфоқ қилишдан ҳам кўра сиз учун яхшироқ бўлган, душманингизга йўлиқиб сизлар уларнинг бўйнига қилич солиб, улар сизнинг бўйнингизга қилич солишидан ҳам кўра сиз учун яхшироқ бўлган энг яхши амалингизни хабар берайми?! Улар: Ҳа, айтинг – дейишди. – Аллоҳни зикр қилишдир – дедилар.”
Абу Дардо р.а.дан имом Термизий 3299 – р, ибн Можа 3780 – р, Аҳмад 20713, 26249 – р, Молик 441 –
рақам ривояти.

“ Зикрнинг афзали – Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ – дейиш, ва дуонинг афзали – Аллоҳга ҳамдлар бўлсин – дейишдир.”
Жобир ибн Абдуллоҳ р.а.дан имом Термизий 3305 – р, ибн Можа 3790 – р, Ҳоким Ал-Мустадрок 1 ж. 676 – бет.1834 – рақам ривояти.

“Ғафлатда қолган кишилар ичида Аллоҳни зикр қилувчи киши, худди қуриган дарахтлар орасидаги – яшил дарахт кабидир”.
Жоменул улуми вал ҳикам 1 ж. 449 – бет