Get Mystery Box with random crypto!

АЛЛОҲ ТАОЛО КИМЛАР БИЛАН БИРГА БЎЛАДИ? “Ва Аллоҳга тақво қили | NurMuhammadbuva2022

АЛЛОҲ ТАОЛО КИМЛАР БИЛАН БИРГА БЎЛАДИ?

“Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда билингки, албатта, Аллоҳ тақводорлар биландир”
("Бақара" сураси, 194-оят)

“Ва билингки, албатта Аллоҳ тақводорлар биландир”.
("Тавба" сураси, 36-оят)

“Албатта, Аллоҳ тақво қилганлар ва гўзал ишлар қилганлар биландир”.
("Наҳл" сураси, 128-оят)

Изоҳ: Луғатда “Тақво” сўзи “сақланмоқ”, “эҳтиёт бўлмоқ” маъноларини англатади.
Шаръий истилоҳда эса, Аллоҳдан тақво қилиш – ибодатда бӯлсин, оддий ҳаётда бӯлсин, Аллоҳ таоло белгилаб берган чегараларни билмасдан бузиб қӯйишдан қӯрқиш, эҳтиёт бўлиш тушунилади.