Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли фуқаролар! Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жамоатчили | Alimoff

Ҳурматли фуқаролар!

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жамоатчилик фикри асосида "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларини амалга ошириш жараёни билан таништирувчи қўлланма ишлаб чиқибди. Қуйида у билан танишишингиз мумкин.

Бу жараён қуйидагиларни ўз ичига олади:

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига республика бўйича жами ажратилган тегишли маблағлар ҳудудларга мавжуд маҳаллалар ва аҳоли сонидан келиб чиқиб тақсимланади;

Ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини раислари умумий қиймати 8 млрд сўмдан ошмаган таклифлардан иборат лойиҳалар пакетини шакллантиради ҳамда “Очиқ бюджет” ахборот порталига киритади;

Шакллантирилган лойиҳаларни туман (шаҳар) ҳокимликлари қошида ташкил этилган махсус комиссия ўрганиб чиқиб, саралаган ҳолда овоз бериш жараёнига ўтказади;

Фуқаролар “Очиқ бюджет” порталига кирган ҳолда шахсий кабинетлари орқали овоз беришда лойиҳа билан бир вақтда тадбирлар учун ҳам овоз беради.

@nurbekalimov