Get Mystery Box with random crypto!

Mukhammadaziz posts

Telegram kanalining logotibi notmukhammadaziz — Mukhammadaziz posts M
Telegram kanalining logotibi notmukhammadaziz — Mukhammadaziz posts
Kanal manzili: @notmukhammadaziz
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17
Kanalning ta’rifi

Bir nimalarni aljirab gapiraman

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-01-01 19:46:44 ***

2012 йилнинг апрели бўлса керак, Фейсбукда бир ака билан “дўстлашдим”. Ихтисослиги бўйича математик, лекин бошқа соҳалар, хусусан, тарихга анча қизиқар эди. Ёзган постлари, қўйган расмлари у киши ҳақида “анча дунёвий, диндан узоқроқ” деган тасаввурни берарди.

Бир куни шахсий хабар орқали гаплашдик. Тасаввурларим ўзгариб кетди: у киши аслида диндор, намозларини канда қилмайдиган, Ислом тарихидан ҳам яхшигина хабардор экан. Шундан кейин ора-сирада ёзишиб турадиган бўлдик.

Лекин қизиқ жиҳати, ака омма учун ўзгармади: ўша дунёвий, ўзини тўлиқ замонавий қилиб кўрсатадиган қиёфасини сақлаб қолди – аксар дўстлари рус ёки русийзабон ўзбеклар бўлиб уларни турли муносабатлар билан табриклаб, дил изҳорлари ёзарди.

2013 йилнинг сўнгги кунлари эди. Бир куни шахсийда ўзлари ёзиб қолдилар: “Сиз менинг хатти-ҳаракатларимдан ажаблансангиз керак-а? Ўзаро суҳбатда диндор кўринаман, кўпчилик ичида умуман диндан узоқман”. “Хатосини ўзи ҳам билар экан-ку. Маломат қилмай қўя қолай”, деб ўйладим-да, “Ака, хатолигини билар экансиз, гапирганимдан фойда борми?” – дедим.

Шунда бир гап айтдилар, бугунгача эсимдан чиқмайди: “Ука, ўзимдан шундай, замонавий йигит кўринишини ясаб олганман. Мени ҳаётда ва Интернет орқали таниганлар худди ўзларидек деб билишади. Шунинг учун туғилган кун, турли хил байрамлар билан табриклаш эътиқодимга зидлигини билсам ҳам ўша “имидж” туфайли тўхтай олмаяпман. Энг ёмонини айтайми? Ўтган йиллари рус дўстларимни фақат янги йил билан табриклардим. Бу йил рождествони ҳам қўшдим. Бу ишларга қанчалик киришсам, шунчалик чуқурлашиб кетяпман...”

Очиғи, “Аллоҳ ислоҳ қилсин, ҳидоятидан адаштирмасин”, дея олдим, холос...

Ўша ака кейинги йил охирига етиб бормади. 2014 йил кузида 44 ёшида вафот этди. Пешинни ўқиб бироз дам олиш мақсадида ётган экан. Уйғонмабди... Аллоҳ раҳматига олсин.

***

Ўтган йили аввал муфтийнинг собиқ ўринбосари Абдулазиз Мансур “Янги йилни нишонлашнинг шаръан зарари йўқ” деганида ҳам, ундан бироз кейин муфтийнинг бошқа бир ўринбосари Иброҳим Иномов “Аслида арчани безатиш диний нуқтаи назардан эмас, балки соғлиқ жиҳатидан фойдалидир” деб “кашфиёт” қилганида ҳам уларни тушунишга ҳаракат қилдим: умр бўйи буйруққа кўра гапириб келганлар ёши бир жойга борганида балки шу гапларни ўзлари ҳам ҳақиқат деб эътиқод қилганидан айтгандир?...

***

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга нисбат бериладиган бир гап бор: "Эътиқодингизга кўра яшамас экансиз, яшаётганингизга кўра эътиқод қилиб қоласиз". (Афсуски, уч йил аввал бу гапнинг манбасини узоқ қидириб, барибир, топа олмаганман. Акс ҳолда, "Буни Умар розияллоҳу анҳу айтган", деб иккиланмай ёзган бўлардим.)
26 views16:46
Ochish/sharhlash
2023-01-01 19:46:44 Эътиқод бир кунда ўзгарадими?

Бугун бир нарсани аниқ биламан: мусулмон киши бир кунда ҳаромни ҳалол, ҳалолни ҳаром дейдиган бўлиб қолмайди. Яъни, унинг фикри, эътиқоди тубдан ўзгариб кетиши учун кўп йиллар ва бу йиллар давомида тиним бермай уни қийнаб келган шубҳалар керак бўлади...

***

Шаҳардаги машҳур имомлардан бирининг мухлиси эдим, жумага фақат ўша масжидга борардим.

2005 йил 30 декабр жума кунига тўғри келганди. Ўша масжидга бордим, у пайтларда ҳозиргидек жума тезислари олдиндан белгилаб берилмас, имомлар анча эркин маъруза қиларди.

Имом қайси мавзуда гапиргани эсимда йўқ, аммо охирида, соат 13:00 дан ўтганида “Мана, эртага йил якунланади. Аммо янги йилни нишонлаш, бу кун муносабати билан дастурхон ёзиш мусулмон кишига жоиз эмас. Ҳатто ўша куни бошқа кунлардагидан тансиқроқ овқат қилиш ҳам нотўғри. Дастурхон оддий, ҳар кунгидек бўлиши, бошқа кунлари мастава ичган бўлса, бу кунда ҳам шунга ўхшаш бўлиши лозим. “Йилни эслаб, сарҳисоб қилиб ўтирамиз”, деган баҳоналар ҳам ўтмайди”, деб кескин гапирди... (Ўша гаплари шунчалик кучли эсимда қолганидан айнан “мастава”ни айтгани ҳалигача ёдимда.)

Йиллар ўтди. Бу орада бир муддат Ўзбекистонда бўлмадим, “Ал-Азҳар”да ўқишда эдим. Кейин паспортимни алмаштириб кетиш учун ватанга қайтдим. Яъни, орада қандайдир ўзгаришларни ўтказиб юбордим...

2011 йил 30 декабр жума кунига тўғри келганди. Яна ўша имом минбарга чиқди. Бу сафарги маъруза мавзуси ҳам эсимда йўқ. Аммо охиридаги гапини унутмайман: “Мана, эртага йил якунланади. Уни байрам қилиб нишонлаш мусулмон кишига жоиз эмас. Аммо йил сарҳисобини қилиш, кейинги йил режаларини тузиш мақсадида оила-бола-чақа даврасида, ҳаром ичимликлардан четланиб, дастурхон тузаб ўтиришнинг зарари йўқ. Ҳаммамиз кун якунида бугун қилган ишларимизни ҳисобот қиламиз-ку, бу ҳам шунга ўхшаш иш-да”, деди.

Хотирамдан нолимайман, бу имомнинг атиги 6 йил аввалги гапи эсимда турибди, шунинг учун худди очиқ осмонда чақмоқ чақнагандек бўлди: “Бунчалик ўзгаришга сабаб нима?”

***

Олти йил бўлди, бир қадрдон акамиз билан баҳслашиб қолдим. Мен баъзи имомларимиз минбардан туриб эътиқодга зид, хато гапларни гапираётгани учун уларни маломат қилдим. Суҳбатдошим эса “Улар шунга мажбур. Агар шу гапларни гапирмаса, МХХ уларни тинч қўймайди. Сиёсатни биласиз-ку”, деб оқлашга ҳаракат қилди.

“Хўп, унда ишдан кетсин. Уларнинг пешонасига милтиқ тираб ўша ерда ушлаб туришмагандир?” – дедим. “Э, кетган билан ўрнига яхшироғи келади, деб ўйлайсизми?” – дегандилар, “Ҳар ҳолда ўзини қутқаради-ку. Сиз бир нарсани ҳисобга олмаяпсиз: булар аввал ўша юқоридан буйруқ бўлгани, мажбурлангани учун ботил гапни гапирарди. Аммо охирги вақтда кузатишимча, баъзилари ўша гапларни эътиқод билан, “ҳақиқатни гапиряпмиз”, деган қатъий фикр билан айтяпти. Ботил қалбга шундай киради – бугун уни мажбурликдан қиласиз, аммо бу “мажбурлик” мунтазам давом этса, ўзингиз ҳам шу ботилнинг “ҳақ”лигига ишониб қоласиз. Хуллас, бугун мажбурликдан эмас, ўзи шунга ишонгани учун ботилни ҳақ деяётганлар кўп”, дедим.

Баҳсимиз тугади.

Орадан икки йил ўтиб, Каримов ўлди. Яна бир йилча ўтиб ўша акамиз билан айни мавзуда суҳбатлашиб қолдик. “Мен булар мажбурликдан нотўғри нарсаларни гапиради, деб ўйлардим. Аммо айтганингиздек, кўпчилиги ботилни гапиравериб, қалбига сингиб кетибди”, дедилар...
25 views16:46
Ochish/sharhlash
2023-01-01 07:33:58 Кўпчилик назарига илмайдиган ва йоритиб гапирмайдиган "ўтириб қолиш" хақида гаплашамиз. Иккинчи қисм.

Биламиз ижтимоий тармоқдаги турли хил платформалар хаётимизни бир қисмига айланган. Кунимизни, статистика бўйича, 2 ярим соатимизни билиб билмай ижтимоий тармоқларга сарфлаб юборамиз. Ундан олдинги пост хозирги кунда анча одамни бор потенциалидан ушлаб турган "scrolling", яъни "айлантириш" хақида гаплашган эдик. Энди яна бир йигитлар учун нозик бўлган "ўтириб қолиш" хақида гаплашамиз. Бу албатта порнографик видеолар кўриш ва ўз ўзини қондириш.

Хозир ўқиб нимани гапирвотти бу бола дейишингиз мумкин, лекин бу хозирги кундаги йигитлар орасида тарқалган энг актуал муаммолардан бири. Ўзим дўстларим билан сухбатлашганда ҳам бу муаммо хақида кўп гаплашиб турамиз.

Хозир сизлар билан бу харом ишдан тийилишга йордам берувчи материаллар ва каналлар билан бўлишаман. Улардан бири бу https://t.me/quvvatuz. Жисмингиз ва оилангизни қувватлантирувчи саҳифа. Бу асосан оила қурган инсонлар учун. Иккинчиси эса, https://t.me/+xLwV7_0uQG45M2Vi буниси фақат эркаклар учун. Ана энди презентация билан бўлишаман https://t.me/quvvatuz/1396 каналга азо бўлмасангиз ҳам мана шу презентация билан танишиб чиқишни маслахат бераман.

P.S. Реклама деб ўйламанг, бу каналлар мени рекламамга мухтож эмас, менга фойдаси тегкан ва сизга ҳам манфаатли бўлади деган умидда бўлишдим.

P.S.S. Янги йилни эски ва зарарли одатларни ташаб, яхши ниятлар билан ва янги мақсадлар билан бошланг.
28 views04:33
Ochish/sharhlash
2022-12-29 21:23:34 Кўпчилик назарига илмайдиган ва йоритиб гапирмайдиган "ўтириб қолиш" хақида гаплашамиз. Биринчи қисм.

"Scrolling. Eating. Drinking. More scrolling. Porn. TV. Even more scrolling" тўғридан тўғри таржима қилганда "Айлантириш. Овқатланиш. Ичиш. Яна айлантириш. Порно. ТВ. Ва яна айлантириш". Айлантириш деб асосан "Instagram Reels ва YouTube Shorts" назарда тутилади - яъни бекорчиликдан ижтимоий тармоқда вақт кетказиш - лекин бошқа платформалар ҳам бундан мустасно эмас.

Бу холатни инглизчалаб "excessive consumption" деб аташади, ўзбекчага эса "ортиқча истеъмол" деб таржима қилинади. Тепада санаб ўтилган барча вақт кетгазиш йўллари бизга вақтинчалик "завқ, лаззат" беради. Шунинг учун ҳам кўпгина инсонлар бу ҳолатга ўтириб қолишган. Лекин бу нарсалар мийянгизга нима зарар олиб келишидан хабарингиз борми?

Бу холат мийянгизда дофамин нейронларини ишлаб чиқаради ва онгингизни ва асаб тизимингизни кераксиз маълумот билан тўлдиради. (дофамин мавзуси ҳам катта мавзу, бунга ҳали алохида қайтаман) Шунинг учун ҳам сиз диққатни бир жойда ушлаб туролмайсиз, яхши ухлай олмайсиз, нимадур қилишга хохиш истак бўлмайди ва бошқалар.

Одамлар бу замонавий дунё келтирадиган рағбатга дучор бўлмасликлари керак. Шунинг учун Стоиклар бизга "мўтадиддилик"дан фойдаланишдан маслахат беришади. Мўтадиллик ҳаддан ташқари оширмаслик ва ҳис қилмасликни англатади. Доно одам завқ олиш учун озшина ичади лекин ўзига зарар йетказадиган даражада эмас.
39 views18:23
Ochish/sharhlash
2022-12-27 13:08:02 Мана, Янги 2023 йил кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолди. Ҳаммаёқда байрамона кайфият, кўчалар безатилган, эринмаганлар уйларини ҳам безатган, болалар совға кутган, нафақат болалар, катталар ҳам – хуллас, байрам, қувонч, хурсандчилик (“ҳаммага шоколаддан, мармеладдан”, дейди-ку қайсидир бир эски эртак-фильмда, худди шунақа). Мана шундай бир юқори кайфиятда одамлар йил якунларини сарҳисоб қила туриб, бир-бирига бир нарсалар тавсия қилади, айтади, маслаҳатлар беради – яхши бир анъана-да бу ҳам. Фурсатдан фойдаланиб, мен ҳам 2022 йилда кўрган-кечирганларимдан хулоса қилган ҳолда, ёш укаларимиз ва сингилларимизга бир маслаҳат бермоқчиман:

СУРИНГЛАР! Ҳали ҳам қизил паспортингиз йўқ бўлса, бугундан кечиктирмай унга ариза беринг. БИРИНЧИ ИМКОНИЯТ БЎЛИШИ БИЛАН СУРИНГЛАР!
42 views10:08
Ochish/sharhlash
2022-12-22 19:17:11 Янги йил масаласида.

Нишонлайдиган нишонласин, нишонламайдиган нишонламасин. Нишонлайдиган нишонламайдиганга, нишонламайдиган нишонлайдиганга индамасин.
Ҳар бирининг шахсий танлови ва ҳуқуқи.

Дунёвий-ҳуқуқий давлат талаби ҳам шу эмасми аслида?! Ҳар кимнинг қонуний танловини ҳурмат қилиш етарли.

Ҳаммаси оддий!
61 views16:17
Ochish/sharhlash
2022-12-18 19:06:24 Нимага футбол бизда ривожланмаган?

Биламиз-ки футбол миллионлар ўйини (миллиардлар десам ҳам адашмаган бўламан). Футбол бор жойда бирлашиш бўлади. Инсонлар битта жойга жамланади ва бирлашади. Футбол асосан демократик давлатларда ривожланган. Хўш, энди савол пайдо бўлади - нимага бизда футбол ривожланмаган?

Яқинда биз хали тўлақонлигича халқ бўлиб шаклланмаганмиз деб айтиб ўтгандим. Футбол ривожланган мамлакатларга қарасангиз, улар бизга нисбатан "халқ" бўлиб шаклланган бўлади. Энди саволга жавоб беришга харакат қиламан. Агар бизда футбол ривожланса биз бирлашишни бошлаймиз, ва табиийки, бу "тепадаги"ларга йоқмайди. Халқ бирлашса давлат хеч нима қила олмайди. Агар аллақачон халқ бўлиб шаклланганимизда бизда қозғолон ва хар хил митинглар бўлган бўлармиди. Чунки биз ўзбек халқи бирлаша олганимизда хозирги давлат системасини ва ичкаридагиларни қулатган бўлар эдик. Шунинг учун бизда футбол федерациясида ўз ишини усталари йиғилмаган.

Йоқ, бундай эмас дейишингиз мумкин лекин яхшилаб фикр юритсангиз фикримга қўшиласиз.

P.S.
82 views16:06
Ochish/sharhlash
2022-12-17 14:51:39
Ganiev

P.S. Бизга алоқаси йоқ)
63 views11:51
Ochish/sharhlash
2022-12-17 12:37:13 Odatda biror binoga yoki xonaga kirsangiz va u yerda badbo'y hid dimog'ingizga urilsa ko'nglingiz behuzur bo'ladi. Lekin oradan bir muddat o'tib u yerdagi hidga o'zingiz ham moslashasiz va siz u hidni yo'qoldi, deb o'ylaysiz. Men odatda rahbarlarni o'zidan oldingi tizimni o'zgartirdim deb hisoblashini ham shunga o'xshataman. Ular aslida hech narsani o'zgartirishmaydi, shunchaki, moslashib qolgan bo'lishadi. Xuddi bizning dimog'imiz endi xonadagi badbo'ylikni sezmaganidek!
52 views09:37
Ochish/sharhlash
2022-12-13 17:00:27 Фотиҳ Султон Меҳмет Константинополь (Истанбул)ни фатҳ этиш режаларини тузарди. Ҳали 21 ёшда бўлган навқирон султон Истанбул фатҳига киришишдан олдин ўз халқини имтиҳон қилиб кўрмоқчи бўлди. Тонгнинг илк соатларида қиёфасини ўзгартириб, ўша вақтлардаги Усмонийлар салтанатининг бош шаҳри бўлган Эдирнедаги бозорга борди. Бозорнинг бир тарафидан кириб харид қилишга киришди.

Биринчи дўконга кириб, бир нарса харид қилди. Иккинчи нарсани олмоқчи бўлганида сотувчи кўнмади. Султон ҳам ўз ўрнида мол бўла туриб нима сабабдан бермаётгани ҳақида сўради. Сотувчи: “Мен сенга бу нарсани сотиб байъ очдим, иккинчи оладиган нарсангни қаршимдаги дўкондан ол, чунки у ҳали савдо қилгани йўқ”, деб жавоб қайтарди.

Фотиҳ бу ҳолдан мамнун бўлганча иккинчи дўконга кирди. У ердан бир мол олгач, иккинчисини сўраса, у ҳам бермай қўшни дўконга юборди. Шу йўсинда султон Меҳмет бутун бозорни кезиб чиқди ва ҳар кирган дўконида аввалгидек муомалага гувоҳ бўлди. Олган нарсаларини мадрасадаги толиби илмларга юборди.

Султон саройга қайтаркан, Аллоҳга шукур саждаси қилиб, бундай деди: “Эй Роббим, сенга ҳамдлар бўлсин. Менга шундай бир-бирини ўйлайдиган миллат эҳсон этдинг. Мен бу уммат (инсонлар) билан нафақат Византияни, балки дунёни фатҳ этаман”, деди ва Константинополни фатҳ этиш режаларини тузишга киришди.

51 кун давом этган қамал билан Византия таслим бўлди. Истанбул фатҳ этилганидан сўнг пойтахт Эдирнадан Истанбулга кўчирилди.

Ана энди бу ҳолатни ўзимиз билан солиштиринг. Биз ҳали тўлақонлигигича халқ бўлиб шакланмаган миллатмиз. Халқ деган сўз бизга қоронғу. Wikipedia'да халқ сўзининг маъноси бу одамлар жамоаси бўлиб, уларнинг тили, маданияти, санъати, дини бошқа жиҳатларини биргаликда акс эттиради. Ҳалқ тушунчаси кенг бўлиб жихатлари билан бирлаштирадиган одамлар йиғиндисига айтилади.

Халқ керакли пайт бирлаша оладиган одамлар йиғиндиси. Хеч кимни хозир биров йоки ён-атрофи билан иши йоқ. Хеч ким чиқиб кўчани тозалаб қояй демайди, хеч ким (бировни қоя туринг, ўзини ва фарзандларини ўйлаб) дарахт экмайди. Бу энг кичик мисоллардан бир парчагина холос. Ортиқча мисол ҳам шарт эмас, биз киммиз ва ким бўлдик деган саволга бир кун кўчада вақтингизни сарфлаб билиб одиўингиз мумкин. Ҳамма ўзгариш бўлишини хохлайди лекин ҳамма ҳам ўзгаришни хохламайди. Миллатга, умматга фойдаси тегадиган инсон бўлинг. Бировни халқга фойдаси тегмаётган бўлса, сизни фойдангиз тегсин.
73 viewsedited  14:00
Ochish/sharhlash