Get Mystery Box with random crypto!

Фотиҳ Султон Меҳмет Константинополь (Истанбул)ни фатҳ этиш реж | Mukhammadaziz posts

Фотиҳ Султон Меҳмет Константинополь (Истанбул)ни фатҳ этиш режаларини тузарди. Ҳали 21 ёшда бўлган навқирон султон Истанбул фатҳига киришишдан олдин ўз халқини имтиҳон қилиб кўрмоқчи бўлди. Тонгнинг илк соатларида қиёфасини ўзгартириб, ўша вақтлардаги Усмонийлар салтанатининг бош шаҳри бўлган Эдирнедаги бозорга борди. Бозорнинг бир тарафидан кириб харид қилишга киришди.

Биринчи дўконга кириб, бир нарса харид қилди. Иккинчи нарсани олмоқчи бўлганида сотувчи кўнмади. Султон ҳам ўз ўрнида мол бўла туриб нима сабабдан бермаётгани ҳақида сўради. Сотувчи: “Мен сенга бу нарсани сотиб байъ очдим, иккинчи оладиган нарсангни қаршимдаги дўкондан ол, чунки у ҳали савдо қилгани йўқ”, деб жавоб қайтарди.

Фотиҳ бу ҳолдан мамнун бўлганча иккинчи дўконга кирди. У ердан бир мол олгач, иккинчисини сўраса, у ҳам бермай қўшни дўконга юборди. Шу йўсинда султон Меҳмет бутун бозорни кезиб чиқди ва ҳар кирган дўконида аввалгидек муомалага гувоҳ бўлди. Олган нарсаларини мадрасадаги толиби илмларга юборди.

Султон саройга қайтаркан, Аллоҳга шукур саждаси қилиб, бундай деди: “Эй Роббим, сенга ҳамдлар бўлсин. Менга шундай бир-бирини ўйлайдиган миллат эҳсон этдинг. Мен бу уммат (инсонлар) билан нафақат Византияни, балки дунёни фатҳ этаман”, деди ва Константинополни фатҳ этиш режаларини тузишга киришди.

51 кун давом этган қамал билан Византия таслим бўлди. Истанбул фатҳ этилганидан сўнг пойтахт Эдирнадан Истанбулга кўчирилди.

Ана энди бу ҳолатни ўзимиз билан солиштиринг. Биз ҳали тўлақонлигигича халқ бўлиб шакланмаган миллатмиз. Халқ деган сўз бизга қоронғу. Wikipedia'да халқ сўзининг маъноси бу одамлар жамоаси бўлиб, уларнинг тили, маданияти, санъати, дини бошқа жиҳатларини биргаликда акс эттиради. Ҳалқ тушунчаси кенг бўлиб жихатлари билан бирлаштирадиган одамлар йиғиндисига айтилади.

Халқ керакли пайт бирлаша оладиган одамлар йиғиндиси. Хеч кимни хозир биров йоки ён-атрофи билан иши йоқ. Хеч ким чиқиб кўчани тозалаб қояй демайди, хеч ким (бировни қоя туринг, ўзини ва фарзандларини ўйлаб) дарахт экмайди. Бу энг кичик мисоллардан бир парчагина холос. Ортиқча мисол ҳам шарт эмас, биз киммиз ва ким бўлдик деган саволга бир кун кўчада вақтингизни сарфлаб билиб одиўингиз мумкин. Ҳамма ўзгариш бўлишини хохлайди лекин ҳамма ҳам ўзгаришни хохламайди. Миллатга, умматга фойдаси тегадиган инсон бўлинг. Бировни халқга фойдаси тегмаётган бўлса, сизни фойдангиз тегсин.