Get Mystery Box with random crypto!

Кўпчилик назарига илмайдиган ва йоритиб гапирмайдиган 'ўтириб | Mukhammadaziz posts

Кўпчилик назарига илмайдиган ва йоритиб гапирмайдиган "ўтириб қолиш" хақида гаплашамиз. Биринчи қисм.

"Scrolling. Eating. Drinking. More scrolling. Porn. TV. Even more scrolling" тўғридан тўғри таржима қилганда "Айлантириш. Овқатланиш. Ичиш. Яна айлантириш. Порно. ТВ. Ва яна айлантириш". Айлантириш деб асосан "Instagram Reels ва YouTube Shorts" назарда тутилади - яъни бекорчиликдан ижтимоий тармоқда вақт кетказиш - лекин бошқа платформалар ҳам бундан мустасно эмас.

Бу холатни инглизчалаб "excessive consumption" деб аташади, ўзбекчага эса "ортиқча истеъмол" деб таржима қилинади. Тепада санаб ўтилган барча вақт кетгазиш йўллари бизга вақтинчалик "завқ, лаззат" беради. Шунинг учун ҳам кўпгина инсонлар бу ҳолатга ўтириб қолишган. Лекин бу нарсалар мийянгизга нима зарар олиб келишидан хабарингиз борми?

Бу холат мийянгизда дофамин нейронларини ишлаб чиқаради ва онгингизни ва асаб тизимингизни кераксиз маълумот билан тўлдиради. (дофамин мавзуси ҳам катта мавзу, бунга ҳали алохида қайтаман) Шунинг учун ҳам сиз диққатни бир жойда ушлаб туролмайсиз, яхши ухлай олмайсиз, нимадур қилишга хохиш истак бўлмайди ва бошқалар.

Одамлар бу замонавий дунё келтирадиган рағбатга дучор бўлмасликлари керак. Шунинг учун Стоиклар бизга "мўтадиддилик"дан фойдаланишдан маслахат беришади. Мўтадиллик ҳаддан ташқари оширмаслик ва ҳис қилмасликни англатади. Доно одам завқ олиш учун озшина ичади лекин ўзига зарар йетказадиган даражада эмас.