Get Mystery Box with random crypto!

🌙Намоз Жаннатнинг Калити🌙

Telegram kanalining logotibi nomoz_vaqti — 🌙Намоз Жаннатнинг Калити🌙 Н
Telegram kanalining logotibi nomoz_vaqti — 🌙Намоз Жаннатнинг Калити🌙
Kanal manzili: @nomoz_vaqti
Toifalar: Din , Maslahatlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 776
Kanalning ta’rifi

Ассалому Алайкум ва Раҳматуллоҳи ва Барокатуҳ.
Хурматли Мўмин Муслима диндошларим каналимизда бекорчи нарсалар йўқ умматга фойда келтирадиган маълумотлар топасиз ИншааАллоҳ.
Админ: @ABDULLOH_XORAZMIY

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2021-02-01 04:52:40 ​​#Ҳикоят

Баҳлулга дедилар:
Басра девоналарини санаб бер.
— Улар сон-саноқсиз, деди у, агар ақлиларни сўрасангиз, санаб берай, улар бир нечтагина, холос.

Ақлли деб билган ҳар бир кишида
Девоналикдан ҳам бордир бир асар.
Дунё ташвишидан шу девоналик
Соясида фақат омонлик топар.

Жомий "Баҳористон" асаридан

Каналга уланиш



@Nomoz_Vaqti
679 viewsҲамид Насруллоев, 01:52
Ochish/sharhlash
2021-02-01 04:52:40 #Аудиокитоб

Аллен Карр

Барно Насруллаева

"Ортиқча вазндан қутулишнинг осон йўли"

17-қисм




Каналга уланиш


@Nomoz_Vaqti
506 viewsҲамид Насруллоев, 01:52
Ochish/sharhlash
2021-02-01 04:52:40
#Саломнома

Ассалому алайкум, меҳри офтоб, биродарим. Кунингиз хайрли ўтсин.



Меҳринг дариғ тутма,
чумолидан ҳам,
Уни босмасанг бас,
йўлинг топиб юр,
Оллоҳ берар ризқни,
сен чекмагин ғам,
Ибодатда бўлгин,
охиратинг қур!

МУРОДУЛЛА




Каналга уланиш


@Nomoz_Vaqti
685 viewsҲамид Насруллоев, 01:52
Ochish/sharhlash
2021-01-31 05:45:44 #Аудиокитоб

Аллен Карр

Барно Насруллаева

"Ортиқча вазндан қутулишнинг осон йўли"

16-қисм




Каналга уланиш


@Nomoz_Vaqti
794 viewsҲамид Насруллоев, 02:45
Ochish/sharhlash
2021-01-31 05:45:43 ​​#Ҳикоят

Бир одам кураш санъатида зўр маҳорат қозонди, у уч юз олтмиш ҳийлани билар ва ҳар куни бир ҳийлани ишлатиб, курашар эди. Шогирдларидан бирига майл кўрсатгани сабабли унга уч юз эллик тўққиз ҳийлани ўргатди. Аммо бир ҳийлани ўргатишни ҳар
турли баҳоналар билан пайсалга солиб юрди.
Хулосаи калом, шогирд қудрат ва санъатда камолотга эришди, у билан бел олишишга ҳеч кимсада
қудрат ва журъат йўқ эди. Иш шу даражага бориб етдики, бир куни у подшоҳ ҳузурида деди: «Устозимнинг фақат биргина афзаллиги бор, у ҳам бўлса,
унинг ёши улуғлиги ва менга тарбия берганлигидир. Йўқса, кучда ҳам, маҳоратда ҳам мен ундан қолишмайман!»
Бу сўз подшоҳга ёқмади. Устозу шогирднинг кураш тушмоқларини буюрди. Катта майдонни ҳозирладилар. Подшоҳ бошлик аркони давлат, аъёни мамлакат ҳамда ўша юртнинг барча паҳлавонлари ҳозир
бўлдилар. Шогирд бамисоли маст филдек жўшиб майдонга кирди, гўё қаршисида темир тоғ бўлса уни емириб ташлагудек эди. Устоз шогирди кучда ортиқ
эканини англади. У пинҳон тутиб юрган мазкур нодир ҳийласини ишга солиб курашмоққа бошлади. Шогирд устознинг ҳамласини дафъ этишдан ожиз келди. Устоз ҳарифини икки қўли билан боши узра кўтариб, ерга
урди. Халойиқнинг ҳой-ҳув садолари кўкка ўрлади.
Подшоҳ устозга сарпо бермоқни буюрди, шогирдни эса, таъна-маломатлар қилиб, деди: «Ўз устозингта бевафолик қилиб, уни мағлуб этаман, деб мақтандинг, лекин айтган сўзингнинг уддасидан чиқа олмадинг! »
Шогирд деди: «Эй подшоҳи олам, устозим куч билан мендан устун келгани йўқ, балки кўп вақтдан
бери менга ўргатмай, яшириб юрган бир ҳийласи туфайли мени мағлуб эта олди».
Устоз деди: «Мазкур ҳийлани ана шундай бир кун учун сақлаб қўйиб эдим, чунки уламолар: «Дўстга, бир куни агар у душманчилик қилса, ўзингни мағлуб эта олажак куч бермагил», деганлар. Шогирдидан жафо кўрган устоз нима деганини эшитмаганмисан?

Ёки вафо ўзи йўқдир оламда,
Ё киши қўлламас уни бу замон.
Ўзимдан ўқ отиш ўрганган киши
Букун кўкрагимни қилмоқчи нишон».

Саъдий "Гулистон" асаридан

Каналга уланиш


@Nomoz_Vaqti
682 viewsҲамид Насруллоев, 02:45
Ochish/sharhlash
2021-01-31 05:45:43 ​​Ёрижоним, қайлардасан

Қулоғинг тут, тонгги эсган шаббодаман,
Тўлғонаман, ҳижрон отлиғ дунёдаман,
Мажнунингман, борса келмас саҳродаман,
Ёрижоним, меҳрибоним, қайлардасан?!

Mайса каби бошим эгик саболарда,
Оҳим учар юлдуз бўлиб самоларда,
Гулдек сўлиб, саpғайдим мен саҳроларда,
Ёрижоним, меҳрибоним, қайлардасан?!

Шовуллайди япроқчалар эсса тўзон,
Оҳ, айрилиқ тўзонидан бағрим хазон,
Янчилмоқда япроқ бўлиб бағрим ҳамон,
Ёрижоним, меҳрибоним, қайлардасан?!

Кўксим мисли тўлқинлангай сой хам оқиб,
Сой бағрида ой йиғлайди менга боқиб,
Талпинаман парвонадек бағрим ёқиб,
Ёрижоним, меҳрибоним, қайлардасан?!

Қалбим ёнар, васлингни бир кўрсам эди,
Офтоб бўлиб бошинг узра турсам эди,
Кўксингга бош қўйгунча жон берсам эди,
Ёрижоним, меҳрибоним, қайлардасан?!

Аччиқ қисмат азобин бас ичолмасман,
Бир лаҳзаким ёдингдан ҳеч кечолмасман,
Яшолмасман, бошқа сенсиз яшолмасман,
Ёрижоним, меҳрибоним, қайлардасан?!

Ҳамид Насруллоев

Каналга уланиш


@Nomoz_Vaqti
626 viewsҲамид Насруллоев, 02:45
Ochish/sharhlash
2021-01-31 05:45:43 ​​#Саломнома

Ассалому алайкум, иқболга талпинган, биродарим. Кунингиз хайрли ўтсин.



Иқбол не - Ҳақ учун топмоқлик фидо,
Жаҳолат бошига ёпмоқлик ридо.
Чин бахт бу - маҳшар кун ҳазрат Мустафо
Чорлабон сени ҳам этсалар нидо.


Ҳамид Насруллоев



Каналга уланиш


@Nomoz_Vaqti
748 viewsҲамид Насруллоев, 02:45
Ochish/sharhlash
2021-01-30 04:50:57 #Аудиокитоб

Аллен Карр

Барно Насруллаева

"Ортиқча вазндан қутулишнинг осон йўли"

15-қисм




Каналга уланиш


@Nomoz_Vaqti
886 viewsҲамид Насруллоев, edited  01:50
Ochish/sharhlash