Get Mystery Box with random crypto!

🌙Намоз Жаннатнинг Калити🌙

Telegram kanalining logotibi nomoz_vaqti — 🌙Намоз Жаннатнинг Калити🌙 Н
Telegram kanalining logotibi nomoz_vaqti — 🌙Намоз Жаннатнинг Калити🌙
Kanal manzili: @nomoz_vaqti
Toifalar: Din , Maslahatlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 776
Kanalning ta’rifi

Ассалому Алайкум ва Раҳматуллоҳи ва Барокатуҳ.
Хурматли Мўмин Муслима диндошларим каналимизда бекорчи нарсалар йўқ умматга фойда келтирадиган маълумотлар топасиз ИншааАллоҳ.
Админ: @ABDULLOH_XORAZMIY

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-31 12:16:31
202 views , 09:16
Ochish/sharhlash
2022-08-31 11:25:23 НИКОҲ

«Никоҳда бўлиш шариатга Қуръони Карим, суннати набавия ва Ислом умматининг ижмоъси орқали кирган: 
1. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча оятларида мўмин-мусулмонларни никоҳда бўлишга, уйланишга, оила қуришга амр этган. 
Ўша оятлардан баъзиларини юқорида ўрганиб ўтдик.
2. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг кўплаб ҳадиси шарифларида никоҳга тарғиб қилганлар. 
Улардан баъзиларини ўргандик, қолганларини, иншааллоҳ, яна ўрганамиз.
3. Ислом уммати, жумҳури уламолар никоҳ зарур эканлигига доимо иттифоқ қилиб келганлар.
Турли кишиларнинг ҳолатига қараб, никоҳда бўлишлари ҳукми ҳам турличадир.
1. Вожиб-фарз.
Агар бир инсон никоҳли бўлмаса, зинога боришига ишониб етса ва никоҳга кетадиган сарф-харажатга эга бўлгач, никоҳдаги шеригига зулм қилмасдан, ҳаққини адо этишига ишонса, ундай одамга никоҳ фарз-вожиб бўлади. 
Чунки мусулмон киши ўз иффатини сақлаши, ҳаром ишдан тийилиши матлубдир. 
Ислом шариатида «Вожиб нарсани адо этиш учун керак бўлган нарсани қилиш ҳам вожибдир», деган қоида бор. Бу ерда ана шу қоидага амал қилинади. 
Киши ўз иффатини сақлаши, ҳаром ишга бормаслиги вожиб. Ўша вожибни қилиш учун никоҳ – уйланиш лозим. Демак, у одам учун уйланиш – оила қуриш вожиб бўлади.
2. Ҳаром.
Агар бир инсон никоҳланиб, ўзининг никоҳидаги шеригига зулм қилиши ва зарар етказишига ишониб етса, ундай одам учун оила қуриш ҳаром бўлади. 
Бу ҳолатда Ислом шариатининг «Ҳаромга олиб борувчи нарса ҳам ҳаромдир», деган қоидаси ишга тушади. 
Бировга зулм қилиш, зарар етказиш ҳаром. Ўша зулм ва зарардан иборат ҳаром иш никоҳ туфайли бўлиши аниқ бўлганлиги учун унга олиб борадиган йўл – никоҳ ҳам ҳаром бўлади.
3. Макруҳ.
Агар бир инсон никоҳланса, ўзининг никоҳдаги шериги – жуфти ҳалолига нисбатан зулм ва зарар келишидан қўрқса, аммо тўлиқ ишонмаса, никоҳ бундай одам учун макруҳдир.
4. Суннати муаккада.
Мўътадил инсон учун, зинодан қўрқмайдиган, оила қурса, жуфти ҳалолига зулм қилишдан, зарар етказишдан ҳам қўрқмайдиган киши учун оила қуриш суннати муаккададир.
Кишилар орасида оммавий учрайдиган ушбу ҳолат ва унинг ҳукми оят ва ҳадисларнинг кўпчилигида баён этилган ҳолатдир. 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйланганлари ва никоҳда бардавом бўлганлари, саҳобаи киромлар ва кейинги авлодларнинг уни маҳкам ушлаганлари никоҳнинг, оилали бўлишнинг суннати муаккада эканлигига далилдир. Ҳанафийлар «Бу суннати муаккада вожибга тенг», дейдилар.
Ким бу ишни қилмаса, тарки суннат қилган ҳисобланади.
5. Мубоҳ.
Уйланишга рағбат қилдирувчи нарсалар ҳам, ундан ман қилувчи нарсалар ҳам бўлмаган ҳолда никоҳ мубоҳ бўлади».
Ушбу зикр қилинган нарсалардан кейин никоҳ – оила қуриш дийнимиз тарғиб қилган ибодат эканлигини билиб олдик. 

"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
!!!
204 views , edited  08:25
Ochish/sharhlash
2022-08-31 04:10:23 ҒАЗАБНИНГ ЗАРАРЛАРИ:

1. Ғазаб Роҳман ва Роҳийм - Аллоҳ таолонинг ғазабини келтиради.
2. Ғазаб шайтонур-рожиймни рози қилади.
3. Ғазаб одамлар орасини бузади.
4. Ғазабдан ҳасад ва фисқу фасод чиқади.
5. Ғазаб ақл ва диндаги нуқсоннинг аломатидир.
6. Ғазаб ортидан узр айтиш ва надомат келади.
7. Ғазаб кўзни кўр, қулоқни кар қилади.
8. Ғазаб ўз эгасига одамлар нафратини келтириб чиқаради.
Саҳл ибн Муъоз розияллоҳу анҳудан, у отасидан ривоят қилади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким ғазабини унга амал қилишга қодир бўлиб туриб ичига ютса, Аллоҳ уни қиёмат куни халойиқнинг олдида чақириб, ҳури ийнлардан истаганини танлаш ихтиёрини беради", дедилар".
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

"Руҳий тарбия" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг
!!!
262 views , edited  01:10
Ochish/sharhlash
2022-08-31 03:51:05
Вафот этган инсонларнинг маҳри қандай адо қилинади?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
202 views , 00:51
Ochish/sharhlash
2022-08-31 03:18:26
#ҲАДИС

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
Аллоҳ Қиёмат куни мўминни ўзига яқинлаштириб, бир томонини қўйиб тўсади-да, гуноҳларига иқрор қилади ва уларни биласанми?- дейди. У мўмин: “Ҳа, эй Раббим! деб гуноҳларига иқрор бўлади. Шунда Аллоҳ таоло унга қарата: “Дунёда ўша гуноҳингни яширган эдим. Бу кунда ўша гуноҳларингни кечираман”, дейди ва унга яхшиликлар китобини берилади...”.

Имом Муслим ривояти.

Дўстларга ҳам улашинг!
191 views , 00:18
Ochish/sharhlash
2022-08-31 03:12:46
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух.

Хайрли Тонг қадлигм

Бугунги Чоршанба кунингиз муборак ва хайрли бўлсин...!!!

Ушбу отаётган Тонг нафасидан бахра олаётган
барча - барчангизга бошланаётган кун ва бугунги эзгу ишларингизда хайру - барака тилаймиз...!

Яхши инсонларни беғубор Тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга чексиз ҳамду сано ва шукроналаримиз бўлсин...!

Аллоҳим сизни икки дунёда Азизу мукаррам қилсин...!
ХАЙРЛИ ТОНГ
263 views , 00:12
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:29:52
Жаннатларда хам курмокчи булган инсоним.
103 views , edited  15:29
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:25:52
Эй Аллоҳ бизларни ҳою-ҳавас, шаҳватлардан йироқ қил, Қуръонга  махбуб қил !!!

Дўстларим Аллоҳни каломини севинг.

ЙЎЛОВЧИДЕК БЎЛИНГ

Дунёда йўловчидек бўлинг, ортингиздан чиройли излар қолдиринг. Йўловчи сафарга фақат зарур нарсаларни олиб чиқади, сиз ҳам ўзингиз билан фақат охират учун зарур нарсаларни олиб чиқинг.
Ҳаммамиз ҳам бу дунёда меҳмонмиз, меҳмон эса барибир бир кун кетади...
117 views , edited  15:25
Ochish/sharhlash
2022-08-30 18:23:07
Дадаси бевақт вафот этган болакайнинг гаплари

Аллоҳим, ҳеч бир ота фарзандлари ёш пайтида ўлмасин
98 views , 15:23
Ochish/sharhlash
2022-08-30 09:35:50
Ҳадис

Абу Юср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким танг ҳолатда турган инсонга қарз муҳлатини чўзиб берса ёки уни кечиб юборса, Аллоҳ таоло қиёматда уни Ўз арши соясида соялантиради», дедилар.


https://t.me/Shox_Obod
168 views , 06:35
Ochish/sharhlash